Microsoft Word mvmao uzk doc


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Маданий омилларнинг маҳсулот сотишга таъсирини айтиб беринг. 
2. Маркетинг тадбирларини амалга ошириш бўйича ишлар қандай 
тақсимланган? 
3. Бўлажак савдо ҳажми қандай аниқланади?
4. «Анъанавий эгри чизиқ» нимани англатади?
5. «Классик эгри чизиқ» нимани англатади? 
6. Товарнинг ҳаётий босқич жараёни деганда нимани тушу-насиз? 
7. Товарнинг ҳаётий босқич жараёни неча турга бўлинади? 
8. Маркетинг хизмати нима? 


261
13-мавзу. Маркетинг тадқиқотлари
 
13.1. Маркетинг тадқиқотларининг моҳияти ва аҳамияти 
 
Маркетинг тизими фаолиятининг ўзига хос томони ва асосий шарт-
шароити, шунингдек, стратегияси ва тактикасининг шаклланиши маркетинг 
тадқиқотлари билан белгиланади. Америка Маркетинг Уюшмаси маркетинг 
тадқиқотлари деганда моддий бойликлар ва хизматлар олди-соттисидаги 
битишувлар билан боғлиқ бўлган маълумотларни мунтазам тўплаш, ёзиб бориш 
ва таҳлил этишни тушунади. 
Ф.Котлер фикрича, маркетинг тадқиқотлари - бу моддий бойликлар ва 
хизматлар муомаласи соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнларини 
такомиллаштириш мақсадида мунтазам ҳолда муаммоларни таҳлил этиш, 
асосий қоидаларни яратиш ва маълумотларни жамғаришдир. Маркетинг 
тадқиқотлари тушунчасини бошқа муаллифлар ҳам шу тарзда талқин 
қиладилар. Масалан, В.Б.Вентц маркетинг тадқиқотлари раҳбариятнинг бозор 
масалалари буйича қарорлари таянадиган ахборотларни излаш ва таҳлил 
этишдан иборат деб қарайди. Бу қарорлар маҳсулот, нархлар стратегияси, 
маҳсулот сотишни жадаллаштириш ва тақсимот масалаларини қамрайди. 
П.Е.Грин ва Д.С.Тулль маркетинг тадқиқотларини маркетинг соҳасида бир 
хиллаштириш ва қарор билан боғлиқ бўлган ахборотларни мунтазам излаш 
тарзида изоҳлайди. 
Юқорида келтирилган таърифлардан шундай хулосага келиш мумкинки, 
биринчидан, бозорни бошқариш соҳасида оптимал қарор ҳамиша бозор 
жараёнларининг ривожланиши йўналишлари ва қонуниятларини, шунингдек, 
маркетинг соҳасидаги фаолиятга бозор кўрсатиши эҳтимоли бўлган жавоб 
таъсирларини таҳлил этиш асосида қабул қилинади. Иккинчидан, маркетинг 
тадқиқотлари таркиби унинг мақсад ва вазифалари билан белгиланади, ўзаро 
боғлиқ бўлган икки томон бўлишини тақозо этади: аниқ бир бозорни тадқиқ 
этиш ҳамда бозорга чиқиш ва у ерда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун фирманинг 
ўз имкониятларини тадқиқ этиш (1-жадвал). Учинчидан, маркетинг 
тадқиқотларининг мақсади қуйдаги асосий олти саволга жавоб олишдан 
иборатдир: 
1. Нимани, қанча ва қачон ишлаб чиқариш керак? 
2. Маҳсулотни қайси бозорда жойлаштириш керак? 
3. Истеъмолчиларнинг маҳсулотларни қабул қилишларини олдиндан қандай 
кўра билиш мумкин? 
4. Маҳсулот сотишни жонлаштиришни қаерда ва қандай бошламоқ лозим? 
5. Тақсимот йўлларини қандай қилиб тўғри танлаш мумкин? 
6. Маркетинг тадқиқотларига сарфлаган харажатларнинг самарадорлигини 
баҳолашда қайси мезонларни қабул қилиш мумкин? 


262
4.1-жадвал 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling