Microsoft Word stilistika O'UM. doc
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-Statistika va matn tahlili
Фаннинг вазифаси – нутқ амалиёти талабаларнинг мантиқий
тафаккурини, чет тилидаги нутқий қобилиятини, хотирлаш турлари, фикрлари, умумнутқий ва умумтаълимий йўриқларни, тил бўйича мустақил ишлаш малакаларини ривожлантиради. Асосий чет тили дарсларида амалий ва назарий грамматика, мамлакатшунослик, лексикология, тил тарихи, стилистика, шунингдек, психология, методика ва бошқа фанларда ўзлаштирган билим ва малакаларни қўлланилиши кўзда тутилади. Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар Асосий ўрганилаётган тил (инглиз тили) ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида 23 бакалавр: - инглиз тилининг морфологик тузилиши ва товуш тизими; ўрганилаётган тилдан ўқитиш олиб борилаётган тилга таржима амалиёти спецификаси ва стилистик хусусиятлари, меъёрий грамматика асослари; - инглиз тилининг ривожи ва тил доирасидаги асосий экстралингвистик жиҳатдан шаклланишнинг асосий омиллари ҳамда тарихий манбалари, унинг диалектик хилма- хиллиги; - мулоқотнинг оғзаки ва ёзма турлари; - инглиз тилида фикрни лисоний ифода қилиш усуллари ва уларнинг нутқ оғзаки ва ёзма шаклларида қўлланилиши қонуниятлари; - нутқнинг диалогик ва монологик шакллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; - тилнинг замонавий ҳолати тавсифи, ёзув, графика, орфография, пунктуация, лексик- грамматик туркумлар, сўз тузилиши, бошқа тиллардан сўз кириб келишининг умумий тарихини; - содда ва қўшма гаплар, сўз бирикмалари синтаксиси, лексика ва ёзма нутқ, диалектал лексиканинг асосий хусусиятлари; - инглиз тилида сўзловчи шахсларнинг кенг тарқалган кундалик ва касбий вазиятларда сўзлаган нутқини тушуна олиш: эшитилаётган матнлардан (радио, телевидение, видеокассеталар, ДВД) ҳамда илмий матнларни тушуна олиш ва улардан ўзи учун зарур бўлган ахборотни ола билиш; - матнларни лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиш, турли жанрга оид матнларни инглиз тилидан она тилига ва она тилидан инглиз тилига оғзаки ва ёзма таржима қилиш; - жаҳоннинг турли давлатлари маданияти хусусиятларини қиёслаш, солиштириш ва таҳлил қилиш; - лисоний ва ўлкашуносликка алоқадор билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, коммуникатив кўникмаларини фаоллаштириш учун замонавий информацион технологиялардан фойдаланиш малакасига эга бўлиши ва улардан фойдалана олиши; - инглиз тилидаги ҳозирги адабий шаклида турли хил мураккаблигдаги матнларнинг ёзма таржима қилиш; - инглиз тилида хорижий мутахассислар билан касбий ва маиший вазиятларда жонли мулоқот олиб бориш; - ҳар хил мавзу ва матнларни ўқитиш олиб борилаётган тилга суҳбат, нутқ ва маърузаларни оғзаки изчил ва синхрон таржима қила олиш; - инглиз тили ва ўқитиш олиб борилаётган тилдаги маълумотларни қўллаб аннотация, реферат, маълумотлар тўплаш ва тузиш; - янги информацион технологиялардан касбга йўналтирилган мақсадларда фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши зарур. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling