8. Қолдирилган дарсларни тўлиқ ўзлаштирмаган талабалар фанни ўзлаштириш
бўйича юқори баллга даъвогарлик қила олмайди.
III. Қолдирилган дарсларни қайта топшириш ва қабўл қилиш тартиби
9. Қолдирилган дарсларни (маъруза, амалий, семинар, лаборатория) қайта топшириш
учун талаба мавзу бўйича ўқув материалини тегишли турдаги машғулот дафтарига тайёрлаб
келади ва ўқитувчининг қисқа суҳбатидан ўтади.
10. Қолдирилган лаборатория машғулотларини қайта топшириш учун талаба
ўқитувчига коллоквиумни топшириб, лаборант назорати остида ишни бажаради ва
ҳисоботни расмийлаштириб ўқитувчига топширади.
11. Қайта топширишлар Вазирликнинг 340-сонли буйруғи иловасининг 11-шакли
("Рейтинг қайдномаси") бўйича белгиланган 3 та муддат ичида қабўл қилинади. Муддат
ўтганидан сўнг деканат рухсати билан қабўл қилинади.
12. Қолдирилган дарсларни қабўл қилиш, рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш
юкламаси ҳисобидан амалга оширилади.
13. Қайта топширишни ўз вақтида бажармаган ва фанни ўзлаштирмаган талабага
семестр якунида қолдирган дарсларини қайта топширишига рухсат берилмайди.
14. Қолдирилган дарсларни узрли сабаб билан (касаллик маьлумотномаси ТМК
тасдиғи билан ёки касаллик тарихидан кўчирма) ўзлаштира олмаган талабаларга ўрнатилган
тартибда деканат томонидан қайта топшириш ташкил этилади.
IV. Дарсларнинг қолдирилишини камайтириш ва қайта ўзлаштирилишини
ташкил қилиш бўйича белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар
16. Талаба фанлардан қолдирилган дарсларга ва уларни белгиланган муддатларда
ўзлаштиришга шахсан жавобгар ҳисобланади.
17. Дарсдаги давомат ҳамда қолдирилган дарсларнинг ўзлаштирилиши учун фан
ўқитувчиси ҳамда гуруҳ мураббийси масъул ҳисобланади.
18. Гуруҳ мураббийси гуруҳ талабаларининг фанлардан қолдирган дарслари
сабаблари ва уларни қайта ўзлаштирилиши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, гуруҳнинг
ҳар бир мажлисида ва ахборот таълим-тарбия соатида талабаларнинг давомати ҳамда
фанлардан қайта ўзлаштиришларни муҳокама қилиб, тегишли чоралар кўриши ва сабабсиз
дарс
қолдирилмаслигини
ҳамда
фанлардан
қолдирилган
дарсларни
ўз
вақтида
ўзлаштирилишини таъминлаши зарур.
19. Кафедра мудири қайта топширишларни қабўл қилиш жадвалига мувофиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |