Ахлоқий тарбия ва унинг
шахс маънавий
камолотидаги ўрни
Режа:
1.
Ахлоқий тарбия.
2.
Ахлоқий тарбиянинг асосий вазифалари.
3.
Оиладаги ахлоқий тарбия
4.
Ахлоқ ва санъат
5.
Ахлоқий тарбияда устознинг шахсий
намунаси
6.
Ахлоқий тарбияда муомаланинг ўрни.
7.
Этикет
Ахлоқий тарбия
Инсон борлиқдаги энг буюк зотдир. Инсоннинг ахлоқий
ҳаёти эса унинг ахлоқий тарбияси билан боғлиқдир. Зеро
ахлоқий тарбия инсоннинг шахс бўлиб етишувини
таъминлайдиган узлуксиз жараёнларидан бири. Гўзал
фазилатлар инсонга хос нарса, фақат унинг мулки эмас.
Яхши фазилат жамиятнинг бойлиги, умуминсоний маънога
эга. Ижобий фазилатга эга бўлган кишилар жамиятга
таъсир қилади, унинг ривожланишини тезлаштиради.
Ахлоқ ва одоб нормалари ижтимоий муносабатлар,
таълим- тарбия асосида шаклланади. Шу сабабли ҳам
инсонда табиийликка нисбатан ижтимоийлик,
тарбияланганлик таъсири кучлидир. Таълим – тарбия,
ижтимоий муносабатларнинг шаклланиши ва
ривожланиши инсонларнинг хатти – ҳаракатларини, улар
ўртасидаги муносабатларни маънавият билан боғланмаган
табиий эҳтиёжлар ва имкониятлар чегарасидан тобора
узоқлаштириб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |