Milliy g‘oya va ma’naviyat asoslari kafedrasi intellektual va ma’naviy tarbiya asoslari fanining
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
intellektual va manaviy tarbiya asoslari MAJMUA 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқ ва санъат
Оиладаги ахлоқий тарбия
Оила - бу кичик жамоадир. Унда ўзаро муомаланинг барча қоидаларига амал қилиниши керак. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат; бир – бирига меҳрибон бўлиш, айниқса аёлларни иззат қилиш каби қоидалар кундалик одатга айланиб бориши керак. Ота - она болаларига намуна. Шунинг учун улар оилада ахлоқ маданиятига тўла риоя қилишлари шарт. Дархақиқат, оилада фарзандлар онадан кўпроқ тарбия оладилар. Онада бўлган ахлоқий фазилатлар: камтарлик, андиша, ҳаё - ибо, тартиб- интизом, сабр-қаноат кабилар фарзандларига ҳам ўтади. Бу эса шарқ хотин-қизларига хос юксак ахлоқ фазилатларида кўринади. Маънавиятсиз моддий фаровонликка ҳам, умумтараққиётга ҳам эришиб бўлмайди. Маънавий қашшоқлик миллий таназзулга олиб боради. Харом аёлдан ҳалол фарзанд дунёга келмайди. Умуман, нопок аёлни она дея шарафлаб бўлмайди. “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Онасини кўриб, қизини ол” деган мақоллар бекорга айтилмаган. Халқимиз ўзининг кўп минг йиллик тарихи жараёнида оила ҳусусида миллий–мафкуравий тарбияни шакллантирган. Оилада отанинг шахсий ибрати, онанинг меҳри орқали турмуш захматларини енгишда, фарзандларини тарбияли бўлишида мустаҳкам таянч бўла олишган. Оилада эркак кишининг кейинги вазифаси хотин ва оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг номусларини сақлашдир. Таъбир жоизки оила бахти, фарзандларнинг тарбияли етук инсон бўлиб етишида ота–онанинг саъй ҳаракати, тарбия маҳоратига боғлиқ. Ахлоқ ва санъат Санъат ва аҳлоқнинг бош мавзуи инсондир. Санъат инсоннинг мақсад- манфаатлари, фикр-мулоҳазалари, ҳис- туйғулари, ички кечинмалари нуқтаи назаридан акс эттирса, аҳлоқ инсон ижтимоий алоқалари ва муносабатларининг мағзига сингиб кетади. Ҳаётда, муайян жамиятда аҳлоқ-одобга алоқадор бўлмаган бирор воқеа-ҳодиса содир бўлмайди. Инсонларнинг ўзаро муносабатлари ва муомалалари аҳлоқнинг бевосита объекти бўлиб хизмат қилади. Ахлоқий тарбияда устознинг шахсий намунаси Ахлоқий тарбияда устознинг шахсий намунаси ҳам катта роль ўйнайди. Устоз маданиятли инсон бўлиб, бу фазилат унинг юриш – туришида, феъл – атворида, кийинишида, оилада, иш жойида, инсонлар билан муомаласида, рўзғор юргизиши, жамоат жойларида ўзини яхши тута олишида барча хатти – ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Бу фазилатлар устознинг ички дунёсининг ташқи ифодасидир. Бошқаларга нур тарқатиши учун устознинг ўзи порлаб туриши керак. Ҳақиқий устозликнинг моҳияти улуғ ҳаёт тақозо этаётган ахлоқий фазилатларни ёш авлоднинг онгига, эътиқодига, энг муҳими, унинг кундалик хатти – ҳаракатига айлантира билишидир. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling