Мирзо улуғбек номидаги


САНОАТ ЧИҚИНДИСИ –ГОССИПОЛ СМОЛАСИ АСОСИДА


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

САНОАТ ЧИҚИНДИСИ –ГОССИПОЛ СМОЛАСИ АСОСИДА 
ЗАНГГА ҚАРШИ ПРАЙМЕРЛАР СИНТЕЗИ ВА АНАЛИЗИ 
1
Жуманиязова Д.М., Қурамбаев Ш.Р., Жуманиязов М.Ж. 
1
Урганч давлат университети, Урганч шаҳри 
Илмий адабиётларнинг сўнгги йиллардаги маълумотларида зангдан 
ҳимояловчи моддалар яратиш соҳасида праймернинг роли ва аҳамияти 
муҳим ўринларни эгаллаши ҳақида маълумотлар келтирилмоқда. Праймер 
зангга 
қарши 
қопламанинг 
адгезиясини, 
умрбоқийлигини, 
мустаҳкамлигини таъминлашдаги истиқболлари жуда катта.
Илгари праймерлар фақатгина зангга қарши қомламанинг юзага 
ёпишишини кучайтирувчилар ва метал юзани текисловчилар сифатида 
ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирда уларнинг таркибида ҳимояловчи
мавжуд-лиги билан баҳоланмоқда. Праймерларга кўйиладиган талаблар 
кучаймоқда. Уларга юқори тезликда шаклланиш, паст даражадаги 
токсиклик ва юпқа қатлам ҳосил қилиш имкониятлари каби қўшимча 
талаблар юклатилган. Зангдан ҳимоялаш системасининг замонавий 
ривожида праймерлар самарали қоплама билан комбинирланган таъсир 
қилиш қилиш қобилиятини кўрсатиши шарт.
Юқоридагилардан келиб чиқилса, маҳаллий ресурслар асосида янги 
турдаги, дунё талабларига мос келувчи праймерлар яратиш зангга қарши 
қопламалар соҳасида долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ҳавола қилинаётган ушбу илмий ишнинг мақсади госсипол смоласи 
асосида ҳимоя хусусияти мавжуд бўлган праймерлар яратишга қаратилган. 
Илмий ишда қуйидагилар вазифа қилиб белгиланди: 
- дастлабки хом ашё сифатида госсипол смоласи олигомерининг
танланишини асослаш;


148 
- праймернинг қотиш тезлигини ошириш мақсадида турли бирикмалар 
таъсирини ўрганиш; 
- праймернинг зангга қарши хусусиятларини оширишга қаратилган 
тадқиқодлар ўтказиш; 
- праймерга фаол эритувчилар танлаш; 
- праймернинг физик-механик хоссаларини ўрганиш. 
Қўп сонли тадқиқодларимиз натижаларининг кўрсатишича, ёғ-мой 
саноати чиқиндиси бўлган госсипол смоласи (пахта гудрони), табиий тальк 
минералини қайта ишлаб олинган хосила, AI
2
O
3
, ZnO асосида тайёрланган 
композиция нафақат праймерлик вазифасини, балки зангдан ҳимояловчи 
восита эканлигини ҳам кўрсатди. Ушбу композиция метал юзаларини 
текислаш, 
кейинги 
суркаладиган 
лок-буёқларнинг 
адгезиясини 
(ёпишқоқлигини) кучайти-риш билан бир қаторда, иккинчи функцияни –
кўп тузли муҳитларда металларни 97,8 %гача ҳимоялаш имконини берди. 
Композицияни тайёрлашда қуйидаги оптимал нисбатлар топилди: 
-госсипол смоласи − 95,0 % 
-тальк минерали − 1,3 % 
- AI
2
O
3
− 1,7 %
- ZnO − 1,5 % 
Композиция «Нефрас» эритувчисида 1:3 нисбатда тайёрланиб, 
истеъмолчиларга етказилади. Синтез қилинган праймернинг динамик 
қовушқоқлигини ГОСТ 1929-87, қаттиқ-лигини ГОСТ 5233-89, адгезион 
мустаҳкамлигини ГОСТ 15140-78, тузли туманга чидамлилигини ГОСТ 
9.401, эгилишга қаршилигини ГОСТ 6806-73, зарбга чидамлилигини 
ГОСТ 4765-73 талаблари асосида аниқлашга эришдик. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling