Мирзо улуғбек номидаги
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
разделение возможно как на стадии экстракции, так и реэкстракции. КАТИОНИТ КБ-4 ДА ЛИЗИННИ АЖРАТИБ ОЛИШ ЖАРАЁНИГА ЭРИТМА рН КЎРСАТКИЧИНИНГ ТАЪСИРИ Тробов Х.Т., Курбонов А.М. Самарқанд давлат университети, Самарқанд ш. Хозирги кунда озиқ-овқат саноати ва тиббиётни аминокислоталарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек, бу моддаларнинг сифати ва тозалик даражасига талаб юқори бўлганлиги сабабли уларни саноат миқиёсида ишлаб чиқариш бир қатор муаммоларга эга. Саноатда аминокислоталарнинг асосий қисми микробиологик синтез усулида олинади. Бу усулда олинадиган аминокислоталар эритилган њолда бўлиб, шу эритма таркибида анчагина анорганик ва органик аралашмалар бўлади. Технологияда бундай эритма культурал суюқлик (КС) дейилади. Фильтрлангандан кейин КС га ионитлар билан ишлов берилади ва унинг натижасида керакли аминокислота ажратиб олинади. Ажратиб олинаётган аминокислотанинг хоссасига қараб қўлланиладиган полимер сорбентлар ва КСни ишлов бериш усули турлича бўлади. Шундай аминокислоталардан бири лизиндир (2,6-диаминогексан кислота). Лизин таркибида 2та амино ва 1та карбоксил гуруњларнинг бўлиши эритмада лизиннинг тўрт хил ҳолда мавжудлигини кўрсатади ва натижасида микробиологик синтез жараёнида унинг кўп миқдори КС га ўтиб кетишига сабаб бўлади, чунки эритманинг рН кўрсаткичини бир хил ушлаб туриш анча мушкул жараёндир. Шунинг учун бизнинг ишимизда КС таркибидан лизинни ион алмашиниш хроматографиясидан фойдаланиб, ажратиб олишда эритманинг рН кўрсаткичига боғлиқлиги ўрганилди. Ион алмашиниш усулида лизинни КСдан ажратиб олиш технологияси уч боскичдан иборат: КСдан лизинни сорбцияси; ионитни КСдан ювиш; мањсулот эритмадан лизиннинг десорбцияси. Тажрибаларни бажаришда биз катионит сифатида полиметаакрил кислота асосида синтез қилинган КБ-4 нинг аралаш Na + -H + кўринишли формасидан фойдаландик. Храматографиянинг қарши оқимли жараёндан фойдаланилди. Катионит КБ-4 нинг аралаш Nа + -Н + кўринишида лизинни КС таркибидан ажратиб олишнинг мақбул шароитини аниқлаш учун турли рН кўрсаткичга эга бўлган эритмалар билан тажрибалар ўтказилди. Олинган натижалардан бири 1-жадвалда келтирилган. Жадвал Лизинни КС таркибидан ажратиб олишнинг мақбул шароитини аниклаш Тажриба Ион кўриниш рН NаОН конц. % Десорб. Lys, % Lys, 100г ионитга нисбатан 1 Nа + - Н + (4:1нисбат) 3.0 20 32 11 120 2 Nа + - Н + (4:1нисбат) 4.0 20 33 12 3 Nа + - Н + (4:1нисбат) 3.5 20 35 13 Тажриба натижаларига асосланиб, аралаш натрий-водород (4-1 нисбатда) кўринишида катионит КБ-4 ёрдамида КС таркибидан лизинни тўлиқ ажратиш рН кўрсаткич 3.5 бўлганда мақбул шароит эканлигини билдириб, бунда олинган эритма таркибида лизин концентрацияси 18-20 марта ошди ва катионит лизин бўйича максимал солиштирма сиғимга эга бўлди. Шунингдек, катионит КБ-4 матрицаси органик бирикмаларни деярли сорбиламайди, бу эса ионитни ювиш жараёнида сувни кам сарфланишига олиб келди. Ундан ташкари лизинни десорбцияси жараёнида ажралиб чикаётган сув ионитни култураль суюқликдан ювиш жараёнига етарли бўлди. Бу эса лизинни КСдан ажратиб олиш технологиясини осонлаштиради, сувни сарфлашни камайтиради, чиқиндиларни њосил бўлишини камайтиради. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling