Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида
I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги даражаси
Download 0.85 Mb.
|
23.O`rinov Sanjarbek krill
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2.Техникум ўқувчиларининг тажриба давомидаги жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари таҳлили
3.1. I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва
жисмоний тайёргарлиги даражаси. Оптимал юкламаларни белгилаш, жисмоний машқлар билан шуғулланишга бўлган хоҳиш-истакни ошириш, энг оқилона машқларни танлаш ва машғулотлар режаларига таъсирли тузатишларни ўз вақтида киритиш учун I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик маълумотлари динамикасини мунтазам назорат қилиб бориш зарур. Жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари ўқув жараёнининг тўғри ташкил қилинганлиги ва режалаштирилганлиги тўғрисида фикр юритишга асос бўлиши мумкин. Бу ҳолда ўқувчиларнинг алоҳида ҳаракат сифатларининг ривожланиш даражасини ифодаловчи назорат машқлари ҳам ўқитувчига, ҳам ўқувчига катта ёрдам беради. Бундан ташқари, назорат машқлари ва жисмоний ривожланиш маълумотлари, шунингдек, ўқувчининг ўқув курси ҳисобга олиниши лозим, чунки бу ёшда сезиларли даражада индивидуал фарқлар мавжуд бўлади. Техникумларнинг I-III курслар ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун ўқув жараёнининг мониторинги ишлаб чиқилди. Аввалига у жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарликнинг тезкор ва жорий назоратини ўз ичига олган эди. 3.2.Техникум ўқувчиларининг тажриба давомидаги жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари таҳлили Баён қилинган стратегияни текшириш учун асосий ва тажриба гуруҳлари иштирокида асосий тажриба ўтказилди. I-III курсларнинг назорат гуруҳлари анъанавий тизим бўйича баҳоланди, ўқув семестри тугаллангандан сўнг Ўзбекистон Давлат таълим стандартида белгиланган меъёрларга мувофиқ баҳоланди. Тажриба гуруҳлари ўқувчилари ишлаб чиқилган мониторинг тизими бўйича тестларда баҳоландилар. жадвалда I-III курслар назорат гуруҳларининг тажрибадан олдин ва унинг охирида олинган маълумотлар келтирилади. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг тажрибага қадар даражаси таҳлили шуни кўрсатдики, I курс назорат гуруҳи ўқувчиларидан ўртача 58±1,3 кг вазнга эга бўлганларнинг вазнлари II курсга бориб 59±1,3 кг га ошган ва III курсда ўзгармай 59±0,9 кг лигича қолган. Айнан шундай ҳолат тажриба гуруҳида ҳам кузатилган бўлиб, тана вазни 58-59 кг чегарасида ўзгариб турган. Кўкрак қафаси айланаси (КҚА) I курс назорат гуруҳи ўқувчиларида ўртача 78±8,4 см ни ва III курсга бориб кўрсаткич ишончли равишда 9 см га ёки 10,6% ошди ва ўртача 83±4,0 см ни ташкил этди. Тажриба гуруҳида КҚА кўрсаткичи I курсда назорат гуруҳидагиларникига нисбатан 2 см га ортиқ ва ўртача 78±8,4 см ни ташкил этди. II курсда бу кўрсаткич 4 см, III курсга бориб эса ўртача натижа I курс ўқувчилариникига нисбатан 9 см га (10,4%) га ошди ва кўрсаткич 83±4,0 см га тенг бўлди. ЎТС I курс ўқувчиларининг назорат гуруҳида тажриба бошлангунгача ўртача 3780±252 мл га тенг бўлган, II курсга келиб у 3970±186 мл га, битирувчиларда эса бу натижа ишонарли бўлмаган даражада 3940±118 мл га пасайган. Тажриба гуруҳлари кўрсаткичлари ўсиш ҳисобига мувофиқ ҳолда I курсда 3755±108 мл га ўзгарди. 4.1.жадвал
Техникум ўқувчилари назорат гуруҳининг педагогик тажриба давомидаги жисмоний ривожланишнинг қиёсий маълумотлари (n= 20)
Kuch ko‘rsatkichlarini o‘ng kaft kuchi testi bilan baҳolash natijasida aniqlandiki, nazorat guruҳining I kurs o‘quvchilari o‘rtacha 39±2,2 kg natija ko‘rsatdilar va shu vaqtning o‘zida tajriba guruҳlarida bu ko‘rsatkich 39±3,9 kg tashkil etdi va bu 2 kg.ga oz. II kursning tajriba guruҳida natija o‘rtacha 6 kg ga oshdi va 40±2,2 kg ni tashkil etdi. III kursga kelib tajriba guruҳining dinamometriya ko‘rsatkichlari 41±3,4 kg ga ortdi. Kuchning nazorat ko‘rsatkichlari ҳam ortib, u 70±4,6 kg ga teng bo‘ldi va tajriba guruҳlaridan 2 kg ga kamaydi. Ҳuddi shunday ҳolat chap kaft dinamometriyasi bo‘yicha tadqiqot qilinayotgan ikkala guruҳda ҳam kuzatildi. Tana kuchi ko‘rsatkichlarining taҳlili shundan dalolat beradiki, I kursning nazorat guruҳi o‘quvchilari tajriba guruҳidan 5 kg gacha ortiq (6,5%) natijaga ega bo‘lib, o‘rtacha 73±20,1 kg qayd etildi. kursning tajriba guruҳi 75±15 kg li natijani ko‘rsatdilar, nazorat guruҳiniki esa 6,9% ga, tajriba guruҳida 9,2% ni tashkil etdi, ularning natijalaridan ortiq. Bu o‘rtacha 1 kg li ko‘rsatkichga muvofiq keladi. kursga borib o‘quvchilarning natijalari tenglashish tomonga siljib, o‘rtacha 9,0-7,2 kg atrofida bo‘ldi, tajriba guruҳida ko‘rsatkich 7% ga, nazorat guruҳida esa 1,0% ga o‘sdi. Bu o‘rtacha 5,2 kg ko‘rsatkichga muvofiq keldi. Yakuniy xulosa tarzida qayd qilingan ko‘rsatkichlardan aniqlandiki, jismoniy rivojlanish ko‘rsatkichlarining taҳlili III kursda tajriba va nazorat guruҳlarida tekshirilgan guruҳlarning jismoniy rivojlanishi ishonchli bir xil darajani tashkil etdi. Jismoniy tayyorgarlikning pedagogik tajribagacha bo‘lgan dastlabki darajasi texnikum o‘quvchilarining I-III kurslarida tezkorlik imkoniyatlarining ko‘rsatgan natijasi 100 m masofani bosib o‘tgandan so‘ng ajratish bilan tadqiq qilinayotgan I kurslarda 14,3-14,6 sek atrofida bo‘ldi. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling