Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида


Download 0.85 Mb.
bet8/13
Sana24.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1653009
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
23.O`rinov Sanjarbek krill

2.6.Математик статистика услублари
Тадқиқот натижалари статистик ишлаб чиқилди, бунда гуруҳларнинг кўрсаткичлари ҳисобланди: ўртача арифметик стандарт оғиши, вариация ва корреляция коэффицентлари, таъсир миқёси ва статистик фаразни текшириш (Стьюдент t-мезони бўйича). Барча ҳисоб-китоб ишларида «Windows-Excel» компьютер дастуридан фойдаланилди. Тасдиқловчи тажрибани ўтказишда:

  • кўрсаткичларни тўплаш, I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги натижаларини қайта ишлаб чиқиш амалга оширилди;

  • Стьюдент t-мезони бўйича I-II; I-III; II-III курслар ўртасидаги фарқлар ишончлилиги аниқланди;

  • I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги маълумотлари ўртасидаги корреляция коэффицентлари аниқланди;

  • ўқувчиларнинг ҳар бир тест бўйича кўрсаткичлари вариация коэффицентлари (V%) аниқланди;

  • айрим кўрсаткичларнинг таъсир миқёси (R) белгиланди.

R нинг сон кўрсаткичи қанча катта бўлса, у бошқа маълумотларга шунча кучли таъсир қилади. Масалан: 1-9 иловаларда ўқувчилар ҳар томонлама тайёргарлигининг турли хил маълумотлари берилган. Энг юқори миқёс I-II курс ўқувчиларида гавда кучи маълумотлари, III курс ўқувчиларида эса чап ва ўнг қўл кафтлари куч маълумотларида аниқланди.
Асосий педагогик тажриба босқичида қуйидагича ёндашишдан фойдаланилди:

  • I-III курс ўқувчиларининг назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасидаги фарқлар ишончлилиги аниқланди;

  • тажрибагача ва ундан кейин назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасидаги фарқлар ишончлилиги аниқланди. 1-9 иловаларда I-III курс ўқувчилари назорат ва тажриба гуруҳлари натижаларининг корреляцион боғлиқлиги берилган.

III БОБ. ТЕХНИКУМ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
БЎЙИЧА МОНИТОРИНГИНИ ТАЖРИБАДА АСОСЛАШ
(АСОСИЙ ТАЖРИБА)
Ушбу бобда техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича таълим жараёнининг илмий асосланган мониторингини қўллаш асосида олиб борилган тажриба тадқиқотлари муваффақиятини ифодаловчи кўрсаткичлар асослаб берилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling