Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида


Download 0.85 Mb.
bet7/13
Sana24.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1653009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
23.O`rinov Sanjarbek krill

Тадқиқотнинг мақсади. Техникумларнинг I-III курс ўқувчилари жисмоний тарбия мониторинги технологияларини илмий асослаш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
1. Техникумларнинг I-III курс ўқувчилари жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги маълумотларини аниқлаш.
2. Техникумларнинг I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги хусусиятларини аниқлаш.
3. Техникумнинг I-III курс ўқувчилари жисмоний тарбияси мониторингининг педагогик технологиясини тажрибада асослаб бериш.
Тадқиқотнинг услублари:

  1. Илмий-услубий адабиётларни ўрганиш таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

  2. Педагогик кузатув.

  3. Антропометрия.

  4. Тестлаш.

  5. Педагогик тажриба.

  6. Математик статистика услублари.

2.1.Илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш
Тадқиқот вазифаларини қўйишда ушбу услуб асосий ҳисобланади.
У мақсадни аниқ белгилашга, тадқиқот фаразини шакллантиришга, назарий хулосалар ҳамда хотимани асослаб беришга имкон яратди.


2.2.Педагогик кузатув
Назарий ва амалий дарсларни олиб бориш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

  • I-III курс ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича тест синовларини топширишда фаоллиги ва хоҳиш-истаклари;

  • машқларнинг бажарилиш техникаси;

  • тестларни бажаришда дадиллик ва қатъиятлилик;

  • етакчилик, машқларни бажаришда ўқувчиларни ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти.

2.3.Тестлаш
I-III курс ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини тестлаш турли назорат меъёрлари ёрдамида аниқланди:
100 м.га югуриш (сек), югуриб келиб узунликка сакраш (см), граната улоқтириш (м), турган жойидан узунликка сакраш (см), 3000 м.га кросс (мин., сек), 4х10 м.га мокисимон югуриш (сек), турникда осилиб туриб бурчак ушлаб туриш (сек), ётган ҳолда таяниб қўлларни букиб-ёзиш (марта), орқа билан ётиб гавдани кўтариш, қўллар бош орқасида (марта).
2.4. Антропометрия
Антропометрия - ўқувчилар жисмоний ривожланишининг морфологик ва бир қатор функционал кўрсаткичларини аниқлаш услублари ва усуллари йиғиндиси.
Антропометрик текширувларда бўй, вазн, кўкрак қафасининг айланаси (тинч ҳолатда, максимал нафас олинганда, нафас чиқарилганда) ўпканинг тириклик сиғими, қўл кафтлари, белнинг кучи (қўл ва тана динамометри ёрдамида) ўлчанади. Жисмоний ривожланиш маълумотларини тўплаш учун қуйидаги кўрсаткичлар қўлланилди: вазн (кг), кўкрак қафаси айланаси (см), чап ва ўнг қўл кафтлари кучи (кг) (кафт динамометрида баҳоланди), ўпканинг тириклик сиғими (мл) (қуруқ спирометр билан аниқланди), гавда кучи (гавда кучи динамометри билан баҳоланди).
2.5.Педагогик тажриба
Педагогик тажриба тасдиқловчи ва асосий тажрибага бўлинди.

2021-­ 2022 ўқув йилида Андижон шахар педагогика техникумида тасдиқловчи педагогик тажриба олиб борилиб, 40 нафар I-III-курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги маълумотлари тўпланди. I-II курс, II-III ва I-III курслар ўртасидаги фарқларнинг ишончлилиги аниқланди. I курсдан III курсгача бўлган ўқувчиларда юқорида кўрсатилган маълумотлар қандай фарқ қилишини аниқлаш муҳим эди. Шунингдек, I-III-курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги маълумотлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси аниқланди, бу ўз навбатида ҳар бир курс учун энг ахборотли тестларни аниқлаш имконини берди.




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling