Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида
Техникум ўқувчиларининг жисмоний қобилиятларини тарбиялаш усулияти хусусиятлари
Download 0.85 Mb.
|
23.O`rinov Sanjarbek krill
1.3. Техникум ўқувчиларининг жисмоний қобилиятларини тарбиялаш усулияти хусусиятлари
Таълим тизимидаги умумий жисмоний тайёргарликнинг асосий вазифаларидан бири ўқувчилар жисмоний қобилиятларини ривожлантиришдир. Физиология нуқтаи назаридан ҳар томонлама тайёргарлик И.П.Павловнинг таълимотига асосланади. У организмни яхлит сифатида кўриб чиқади, унда инсоннинг барча сифатлари ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳаракат сифатларидан бирининг ривожланиши бошқаларининг ривожланишига ижобий таъсир қилади ёки унинг тескариси, ривожланишнинг кечикиши бошқаларини ҳам ривожланишдан тўхтатади (20). Жисмоний тарбия жараёнида ўқувчиларни ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш тамойили муҳим аҳамият касб этади. Техникумларда ўқувчиларнинг таълим олиш даврида ўсмирлик чоғида уларга мақсадли таъсир кўрсатиш зарур. Ёшга хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний машқларга ўргатишни у ёки бу жисмоний қобилиятларни намоён қилиш самарадорлигига йўналтириш лозим. Уларни ривожлантириш учун ёшга хос қулай шарт- шароитлар бўлиши керак. Педагогик тажрибалар шунга гувоҳлик берадики, ҳатто жисмоний тарбия дарси ҳафтада икки марта бўлган шароитда ҳам ўқувчиларда асосий жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда ижобий натижаларга эришиш мумкин ва асосий эътиборни тезкорлик, тезкор-куч, эгилувчанлик, чаққонлик ва умумий чидамлилик сифатларини ривожлантиришга қаратиш лозим [9]. Маълумки, жисмоний машқлар барча ҳаракат сифатларини, баъзилари эса фақат айрим жисмоний қобилиятларни ривожлантиради. Масалан, 30 метрга паст стартдан югуриш асосан тезкорликни ривожлантирса, штанга билан машқ қилиш мушак кучини ривожлантиришга ёрдам беради. Жисмоний машқнинг жисмоний қобилиятларни ривожлантиришга таъсир кўрсатиш самараси унинг қўлланилиш усулияти билан белгиланади. Масалан, штанга билан бир маротаба машқ бажариш асосан мушак кучини ва тезкор- куч сифатларини ривожлантиради, шу машқни кўп маротаба, лекин камроқ оғирлик билан бажариш куч чидамлилигини ривожлантиради. Тезкорлик жисмоний сифатини ривожлантириш жараёнида ҳаракат фаолиятининг ҳар хил турларида тезлик тавсифларини белгилаб берувчи организмнинг функционал имкониятларни ошириш зарур. Ўсмирлар учун дастлабки жисмоний тайёргарликда анча кечроқ спортда ихтисослашиш мақсадга мувофиқдир. Ҳаракат тезлигини ривожлантиришда маълум бир ижобий натижаларга эришиш учун кўпроқ тезкор-куч ва куч талаб қилинадиган машқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ҳаракат реакциясини яхшилаш учун вазиятнинг ўзгаришига, сигналга бир зумда реакция қилишни тақозо этувчи машқлардан фойдаланилади. Масалан, сигнал бўйича маълум ҳолатни эгаллаш, ҳаракатларни бошлаш ва бошқалар. Стартдан чиқишни дастлабки ва ижро этиш буйруқлари орасидаги танаффусларнинг давомийлигини ўзгартириб машқ қилдириш зарур. Тезкорликни ривожлантириш ва ҳаракат реакциясини яхшилашнинг энг қимматли воситаси спорт ва ҳаракатли ўйинлардир. Циклик спорт турларида (югуриш, сузиш, кросс) тезкорлик, асосан, ҳаракат тезлигида намоён бўлади, бу ерда ҳаракатларнинг юқори суръати мушакларнинг тез қисқариши ва бўшашиши билан боғлиқ. Тезкорликни ривожлантириш ва бўшаштириш санъатини эгаллаш учун фойдали машқ жойида туриб югуриш бўлиб, бунда ўқувчи максимал ҳаракат тезлигига эришишга интилади. Тезкорликни ривожлантиришнинг асосий воситаси - максимал тезликда бажариладиган машқлардир. Масалан, унча катта бўлмаган масофаларни югуриб ўтиш, 50-60 метрга кескин югуриш, (стартдан туриб ёки турган жойидан), 60, 100 ва 200 метрга югуриш, эстафета югуришлари, махсус югуриш машқлари, қумли ерда югуриш; тоққа югуриб чиқиш ва бошқ. Босиб ўтиладиган масофа узунлиги шундай бўлиши лозимки, унинг охиригача тезлик камаймасин; ҳаракатлар охирги тезликкача бажарилади; дам олиш оралиғи шунчалар катта бўлиши керакки, кучнинг нисбатан тўлиқ тикланишини таъминлаши зарур. Тезкорлик ўқувчининг динамик («портловчан») кучининг юқори даражасига боғлиқ, шунинг учун тезлик машқларини ўзгарувчан вазиятлар ва шаклларда қўллаш зарур. Тезкорликни ривожлантиришнинг асосий услуби комплексли бўлиб, унинг моҳияти ҳаракатли ва спорт ўйинларини, шунингдек, махсус- тайёргарлик жисмоний машқларини тизимли қўллашдан иборат. Тезкорликни ривожлантиришнинг бошқа самаралироқ услуби - тезкор-куч (оғирликларсиз ва кичик оғирликлар билан), ўта катта ва чегара атрофидаги тезлик билан енгиллаштирилган шароитларда «машқни такрорий бажариш» услуби ҳисобланади. Муаллифнинг фикрига кўра ўқувчилар жисмоний тарбия тизимида мушак кучини ривожлантиришга алоҳида ўрин ажратилиши лозим. Куч тайёргарлиги тўқималар, бутун организм ва тизимларининг фаоллигини ҳамда ишчанлигини кучайтиради ҳаракат координациясининг такомиллашишига, ҳаракат сифатларининг шаклланиши ва намоён бўлишига ёрдам беради. Муҳими шуки, барча мушакларнинг ҳар томонлама ривожланиши маълум бир ҳаракатларда мушак кучини намоён қилиш қобилияти билан уйғунлашиши лозим. Ўрта ёшдаги ўсмирлар куч тайёргарлигининг асосий вазифаси ўқувчиларнинг бутун ҳаракат аппарати мушак гуруҳларини мустаҳкамлаш, турли шароитларда динамик хусусиятни намоён қила олиш кўникмасини тарбиялашдан иборат. Ўсмирларда кучни ривожлантириш учун кичик ва ўртача вазндаги оғирликлар билан бажариладиган динамик машқлар энг самарали ҳисобланади. Штанга билан машқлар бажариш мақсадга мувофиқдир. Бунда ўқувчининг ёшга хос хусусияти ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олиш ва машқларни тўғри меъёрлаш шарт. 15-17 ёшлиларда нисбатан қисқа муддат ичида ҳажмига кўра оптимал бўлган куч юкламаларининг қўлланилиши мушак кучини 18-20% га, куч чидамлилигини эса 35-45%га оширишга имкон яратади. Ўқувчиларнинг куч тайёргарлигига янада ҳар томонлама таъсир кўрсатиш ва машғулотларнинг эмоционаллигини ошириш учун штанга ва гирялар қаторида қум тўлдирилган қоплар билан машқлардан, гимнастика снарядлардаги машқлардан, гантеллар (1,2,3,6 кг), пружинали ёки резинали эспандерлар билан машқларда фойдаланиш зарур. Гантел билан бажариладиган машқлар қўл кафти ва кўкрак мушакларини, гиря билан машқлар бел ва оёқлар мушакларини ривожлантиради, енгил вазнли штанга билан машқлар ҳамма мушакларни ривожлантириш учун фойдалидир. Мушак кучини ривожлантиришнинг асосий услублари қуйидагилар ҳисобланади: ўртача вазндаги оғирлик билан такрорий бажариш услуби; максимал кучланишлар услуби (чегарага яқин ва чегарадаги вазнли оғирликлар билан); динамик кучланишлар (тезкор-куч машқини такрорий бажариш) услуби; Мушак кучи ва куч чидамлилигини ривожлантириш учун «айланма машғулот» тавсия қилинади. Айлана (цикл) қуйидаги машқларни ўз ичига олиши мумкин: гимнастика ўриндиқлари устидан сакраш (3-4 марта); қўлига юк кўтариб ўтириб-туриш; ётган ҳолатдан (боши узра тўлдирма тўп ушлаб олган ҳолда) ўтирган ҳолатга ўтиш ва қайтиш; 2-3 та тўсиқ устидан сакраб ўтиш ва бошқа машқлар. Машқни 3-4 айлана (цикл) билан бажариш учун тахминан 15 минут вақт сарфланади. Куч ва куч чидамлилиги ортиб борган сари такрорлашлар сони оширилади ва бир вақтнинг ўзида машқ мураккаблаштирилади. Бундан ташқари, машғулот юкламасини вақти-вақти билан кўпайтириш мумкин: қаршиликнинг вазни орттирилади, снарядда машқ қилишда уринишлар сони оширилади. Бироқ унутмаслик керакки, куч юкламасини меъёридан тез ошириб бажартириш толиқишга ёки машқланганликнинг меъёридан ортиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ўқувчилар ёшини ҳисобга олган ҳолда куч ва тезкор-куч машқларини тўғри меъёрлаш зарур. Тезкор-куч сифатлари ривожланишининг юқори даражаси ўқувчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигига ижобий таъсир кўрсатади. Тезкор-куч сифатлари тезкор-куч ва шахсан куч машқлари ёрдамида ривожлантирилади. Энг кенг тарқалгани сакраш машқлари бўлиб, уларга жисмоний тарбия жараёнида катта ўрин ажратилади. Ўсмирларнинг тезкор-куч сифатларини ривожлантириш қисқа вақт ичида мушак кучини максимал даражада намоён қила олиш қобилиятига боғлиқ. Ёш ўтиши билан ҳаракатларнинг асаб-мушак ҳаракат координацияси такомиллашади, бу ўз навбатида, тезкор-куч сифатларининг янада самарали намоён бўлишига сабаб бўлади. Ўқувчилар билан машғулотларда тезкор-куч сифатларини ривожлантиришнинг асосий воситалари - сакрашлар, қисқа масофага югуришлар, улоқтиришлар, кичик оғирликлар билан машқлар, енгил атлетика сакрашлари, акробатика машқлари, гимнастика снарядларида динамик машқлардир. Ўсмирларда тезкор-куч сифатларини тарбиялаш услуби - бу машқни такрорий (оғирликларсиз, кичик ва ўртача вазндаги оғирликлар билан, тезкор-куч) бажариш услуби ва мушаклар ишининг аралаш режимида бажариладиган машқлар услуби. Умумий чидамлиликни ривожлантириш ўқувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлигида муҳим аҳамиятга эга. Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг асосий воситаси узоқ давом этадиган, кам шиддатли югуриш ҳисобланади. У ҳамма органлар ва тизимларнинг функционал “чегарасини” ошириш учун ижобий шарт- шароитлар яратади ва уларнинг юқори даражада уюшқоқлик билан ишлашини таъминлайди. Битта машғулотда югуришда йўл қўйиладиган юкламалар 15-16 ёшдаги ўсмирларда 10 км гача масофани, 17-18 ёшдагилар учун эса 12 км. гача масофани ташкил этади. Чидамлиликни ривожлантиришнинг бошқа самарали воситалари - турли хил циклик машқлар ва ҳаракатли спорт ўйинларидир. Биринчи машғулотларда умумий чидамлиликни режалаштиришнинг асосий воситаси сифатида шиддати юқори бўлмаган бир хил суръатда югуришдан фойдаланилади ва аста-секинлик билан машқни бажариш давомийлиги 5-8 минутдан 25-30 минутгача етказилади, кейинчалик эса умумий чидамлилик бир маромли ва дам олиб югуриш билан алмашиниб бажарилади. Бошланғич юкламани нисбатан юқори бўлмаган, ўртача тезликни сақлаган ҳолда узлуксиз иш давомийлигини аста-секин ошириш йўли орқали кучайтирилади. Буларнинг барчаси ўқувчиларни нисбатан катта ҳажмдаги ишни бажаришга ўргатади. Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг самарали услуби масофани бир маромда, турли хилдаги вариантларда босиб ўтиш, ўйин ва айланма машғулот услублари ҳисобланади. Айланма машғулот усулиятида машқлар комплексига енгил атлетика югуришларини, айниқса, ўйин ва мусобақа шаклларидагиларни киритиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳажмига кўра катта юкламани бажаришга имкон беради. Айланма машғулот услубини ўсмирлар ва ёшларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қўллаш лозим. Ўқитувчи ҳар бир шуғулланувчи учун имконият даражасида максимал такрорлашлар сонини аниқлаб бериши ва шундан кейин аста-секинлик билан ошириб бориши зарур. Махсус чидамлилик икки йўналишда. ривожлантирилади. Агар умумий чидамлилик кўпроқ циклик хусусиятга эга машқларни қўллаш йўли билан ривожлантирилса, махсус чидамлилик ўқувчи ихтисослашаётган машқ турлари воситаси орқали ривожлантирилади. Бошқа хусусияти шундан иборатки, махсус чидамлиликни ривожлантириш машқлари мусобақа ёки унга яқин бўлган шиддат билан бажарилади. Ўқувчиларда чаққонликни ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири янги ҳаракат малакалари ва кўникмаларини эгаллаш ҳамда вазият ўзгарганда ҳаракат фаолиятини самарали қайта қуриш қобилиятини такомиллаштириш ҳисобланади. Шунинг учун чаққонликни ривожлантириш, биринчидан, координацион мураккаб ҳаракатларни ўзлаштириш қобилиятини ривожлантиришни, иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгарадиган вазият талабларига мувофиқ қайта ўзгартириш қобилиятини назарда тутади. Чаққонликни ривожлантириш воситаси бўлиб сакрашлар, қўшимча. вазифалар билан мувозанат машқлари (жисмларни ташиш, улар устидан сакраб ўтишлар), турли хил улоқтиришлар, юқори ҳаракат координациясини талаб қилувчи машқлар ҳисобланади. Қийинлаштирилган шароитларда (тўсиқлардан оша югуриш, мувозанат сақлаш ва х.к.) бажариладиган машқлар ҳам фойдалидир. Спорт ўйинлари ва гимнастика машқлари чаққонликни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Ҳаракат тажрибасини эгаллаш, вақт ва маконда мўлжал ола билиш кўникмасини эгаллаш учун гимнастика, акробатик машқлари муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг турли-туманлиги ўқувчиларга янги ҳаракат ҳиссиётлари билан мунтазам бойишга имкон беради. Гимнастика ва акробатика воситаларидан мушакларни тўғри бўшаштириш кўникмасини шакллантирувчи машқларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. Чаққонликнинг энг муҳим таркибий элементи - янги вазиятга жавоб бериш тезлиги бўлиб, уни такомиллаштириш учун ўқувчиларни ҳар сафар тезроқ реакция қилишга мажбур қиладиган услубий усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Спорт ўйинларида ушбу услуб ўйинчилар ўртасидаги масофани қисқартиришдан иборат бўлади. Чаққонликни комплекс такомиллаштириш учун спорт ва ҳаракатли ўйинлар қимматли восита ҳисобланади, чунки ўйинлар пайтида узлуксиз ва тўсатдан вазиятлар ҳамда ҳаракат фаолияти шароити ўзгаради, бир фаолиятдан бошқасига ўтиб кетишга тўғри келади. Бунда ўйинчилар қисқа вақт ичида мураккаб ҳаракат вазифаларини ҳал қиладилар. Чаққонликни ривожлантиришга йўналтирилган юкламаларни ўзгартириш асосан координацион қийинчиликларни аста-секинлик билан ошириш йўли орқали амалга оширилиши керак. Бунда мураккаб ҳаракат координациясининг намоён қилиниши, одатдан ташқари дастлабки ҳолатларнинг қўлланилиши, машқнинг ойна олдида бажарилиши, машқ бажариш усулларининг алмаштирилиши, қўшимча. ҳаракатлар билан машқларнинг мураккаблаштирилиши каби рағбатлантирувчи услубий усуллардан фойдаланиш лозим. Ўқувчининг чаққонлик даражасини баҳолашда қуйидаги мезонлардан фойдаланиш мумкин: ҳаракат вазифасини бажаришнинг координацион мураккаблиги (масалан, тўсиқли масофани босиб ўтиш ва ҳ.к.); ҳаракатнинг аниқ бажарилиши (гимнастика брусларида силтаниб кўтарилишнинг бажарилиш сифати); - ҳаракатни ўзлаштириш учун сарфланган вақт (маълум бир гимнастика комбинациясини ўзлаштириш учун сарфланган ўқув вақти). Чаққонликни ривожлантириш учун қулай имконият ўсмирлик ва ёшлик даврига тўғри келади, бу пайтда ўқувчи организми кейинги ривожланиш даврига қараганда эгилувчан бўлади. Эгилувчанликни ривожлантириш учун «чўзилтириш» машқлари хос бўлиб, улар ҳаракат амплитудасини аста-секин охиригача ошириб бориш билан тавсифланади. Асосий ва қўшимча гимнастиканинг энг содда машқлари чўзилтириш учун етакчи восита ҳисобланиб, у ёки бу мушак гуруҳларига пайларга (оёқлар, қўллар, гавда, бўйин учун машқлар) танлаб таъсир этади. Эгилувчанлик учун машқлар снарядларда, гимнастика деворида ва бошқа снарядларда, тўлдирма тўплар, гантеллар, шерик билан бажарилиши мумкин. Бу машқларда ҳаракат амплитудасини шуғулланувчи ўз кучи билан-қўл ёки оёқларни силкинма ҳаракатлари ёки ташқи куч ишлатиш ҳисобига, масалан, жуфт бўлиб бажариладиган машқларда жуфтининг кучи билан ошириши мумкин. Эгилувчанликни ривожлантириш учун турли хил ҳаракатли ва спорт ўйинларидан, катта ҳаракат амплитудаси билан (буюмлар билан ва буюмларсиз) бажариладиган машқлардан бўғимлар, пайлар ва мушакларни мустаҳкамлаш ҳаракатлари билан қўшиб бажариладиган эгилувчанлик машқларидан фойдаланиш лозим бўлади. Эгилувчанлик машқларини бажаришда унинг суръати машқларнинг хусусияти ва қандай мақсадга мўлжалланганлигига, шунингдек, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қараб белгиланади. Эгилувчанликни ривожлантиришнинг асосий услуби - машқни такрорий бажариш ҳисобланиб, уни мунтазам ривожлантириб бориш зарур. Эгилувчанлик машқларини кўп мароталаб такрорлашдан (10-15 марта) сўнггина ҳаракат амплитудасини оширишга эришиш мумкин. Машғулотлар ҳар куни ёки бир кунда икки маротаба ўтказилгандан кейингина эгилувчанликни ривожлантиришда энг катта самарага эришса бўлди. Бундан ташқари, мустақил, эрталабки гигиеник гимнастика машқлари вақтида ҳам эгилувчанлик машқлари билан шуғулланиш лозим. Ўқувчиларнинг асосий жисмоний қобилиятларини тарбиялаш бир бутун жараён бўлиб, шунинг учун алоҳида жараёнлар ҳақида эмас, яхлит ўқувчилар жисмоний тарбияси жараёнининг турли томонлари ҳақида (охиргиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш билан) гапириш тўғрироқ. Шуни таъкидлаш лозимки, ўқувчиларнинг жисмоний қобилиятларини тарбиялаш усулияти етарлича ишлаб чиқилган, лекин назорат синовларининг қўлланилиши тўғрисида эса фақат назарий жиҳатдан гапирилмоқда, холос. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling