Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида
Download 0.85 Mb.
|
23.O`rinov Sanjarbek krill
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4. Техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича ўзлаштиришларидаги муаммолар
- II БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ, МАЗМУНИ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ
Машгулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш шакллари.
Гуруҳли ўқув машғулотлари жисмоний тарбия бўйича бутун тарбиявий ишларнинг асоси ҳисобланади. Ўқув машғулотларида кенг доирадаги вазифалар ҳал қилинади: махсус билимлар берилади, ўқувчиларнинг жисмоний қобилиятлари аниқланади ва такомиллаштирилади, жисмоний тарбия ва спортга муҳаббат ҳисси сингдирилади, ҳаракат малакалари шакллантирилади [8]. Жисмоний тарбиянинг ҳамма шаклларининг муваффақиятли қўлланилиши гуруҳли машғулотлар сифатига боғлиқ. Бу ерда ўқув машғулотларини ўтказиш усулиятини унинг жисмоний тарбияни ташкил қилишнинг бошқа шакллари билан боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш зарур. Ўқув куни тартибида жадвал асосида ўтказиладиган ўқув машғулотлари, ўқитувчи топшириғи бўйича мустақил машғулотлар ва ишлаб чиқариш гимнастикаси (кириш гимнастикаси ва жисмоний тарбия танаффуслари) жисмоний тарбияни ташкил қилиш шакллари ҳисобланади. Бўш жисмоний тайёргарликка эга ўқувчилар учун ўқитувчи раҳбарлигида қўшимча машғулотлар ташкил қилиниши мумкин. Ўқув машғулотлари ўзининг педагогик йўналишига кўра комплексли, турларга хос, махсус бўлиши мумкин. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича ўқув машғулотларининг энг яхши шакли комплексли машғулотлар бўлиб, уларнинг ўзига хос хусусияти дастурда назарда тутилган жисмоний тарбия воситаларини комплекс ҳолда қўллаш ҳисобланади. Комплексли машғулотларни ўтказишдан мақсад - ҳар бир машғулотда жисмоний тарбия воситаларининг организмга ҳар томонлама таъсир этишини таъминлаш, ўзининг хусусиятига кўра турли хилдаги ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, ўқувчилар организмини машғулотларнинг навбатдаги циклидаги дастур талабларини муваффақиятли бажаришга тайёрлашдир. Дастур материалини комплекслаштириш ҳаракат малакалари ва ҳаракат сифатларининг «ижобий кўчиши» белгилари бўйича амалга оширилади. Спорт турлари бўйича машғулотларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, айрим машғулотларнинг мазмуни умумий жисмоний тайёргарликнинг қайсидир битта бўлими воситалари билан чекланади (енгил атлетика, гимнастика, сузиш ва бошқалар), бу турлар бўйича машғулотларнинг кетма-кетлиги йил фаслига ёки спорт иншоотларидан (ўйингоҳ, сузиш ҳавзаси) фойдаланиш учун ажратилган муддатлар билан белгиланади. Умумий жисмоний тайёргарлик ва соғломлаштириш вазифаларини ҳал қилиш нуқтаи назаридан спорт турлари бўйича машғулотлар нисбатан кам самарали, чунки дастурнинг битта тури (бўлими) воситалари билан ўқувчиларнинг дастур талабларини муваффақиятли топшириш учун зарур тайёргарликни таъминлаб бўлмайди. Турлар бўйича алоҳида ўтказиладиган машғулотлар битта дарсда бир неча турларни ташкилий (бассейндаги машғулотлар) ёки услубий (ҳаракат малакалари ёки жисмоний қобилиятларнинг салбий «кўчиши») белгиларига кўра комплекслаш мумкин бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ўзини оқлайди. Ўқитувчи топшириғи билан мустақил машғулотлар мажбурий машғулотларга муҳим қўшимча ҳисобланади, адабиёт манбалари бўйича назарий масалаларни ўрганиш, гигиеник ва ишлаб чиқариш гимнастикаси комплексларини тузиш, жисмоний ривожланиш ёки жисмоний тайёргарликдаги мавжуд камчиликларни йўқотишга йўналтирилган махсус машқларни бажаришни ўз ичига олади. Ўқитувчи топшириғига кўра мустақил машғулотлар катта тарбиявий аҳамиятга эга, жисмоний тарбияни ўқувчиларнинг кундалик турмушига сингдиришга ёрдам беради [7]. Жисмоний тарбиянинг мажбурий шаклларидан бири туристик саёҳат ҳисобланади. Туристик саёҳат «саломатлик кунларида ёки ўқишдан ташқари вақтда кўзда тутилиши мумкин. Туристик саёҳатлар жараёнида амалий ҳаракат кўниклари, малакалари ҳамда саёҳат шароитларида жисмоний қобилиятлар шаклланади. Ишлаб чиқариш гимнастикаси ўқув куни тартибида умумий соғломлаштириш ва амалий вазифаларни ҳал этади. Ўқишдан ташқари жисмоний тарбия шакллари турмушда. кўнгиллилик асосида жисмоний тарбия жамоалари ҳамда ўқувчиларнинг ўзлари томонидан ташкил қилинади. Унга организмни чиниқтириш, соғломлаштирувчи югуриш, сайр қилиш, экскурсиялар, спорт секцияларидаги ўқув-машгулотлар каби тадбирлар киради. Улар соғлом ва маданий ҳордиқ чиқаришга, ўқувчиларнинг спортга бўлган талабларини қондиришга ҳамда уларнинг жисмоний такомиллашувига ёрдам беришга қаратилган. Жисмоний тарбия бошқа педагогик фанларга қараганда ўзининг хусусиятига эга, бу жисмоний тарбия дарсларига алоҳида талаблар қўяди. Ўқув жараёнининнг тўғри ташкил қилиниши, ўқувчиларнинг жинси, саломатлик ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бир хил бўлишини тақозо этади. Бу талабларни гуруҳларни жамлашда эътиборга олиш зарур. Жисмоний тарбия усулиятининг энг муҳим масалаларидан бири - машғулотлар тузилишини аниқлаш. Машғулотларни тузишда педагогик, психологик ва физиологик қонуниятларни ҳисобга олиш лозим. Педагогик ва психологик қонуниятларни ҳисобга олиш қуйидагиларни назарда тутади: ўқув машғулотларини тартибли бошлаш; қулай вазият, ишчи кайфият ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш истаги; олдинда турган машғулотнинг мақсади ва вазифалари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш; олдинги ва ҳозирги машғулотлар мазмунида зарур боғлиқликларни ўрнатиш; таълим ва тарбия усулияти тамойилларига риоя қилиш; - шуғулланаётганларда жисмоний машқлар билан шуғулланишга хоҳишни кучайтириш билан дарсни тугаллаш. Физиологик қонуниятларнинг ҳам моҳияти кам эмас: организмнинг жисмоний юкламага реакцияси, машғулот давомида иш қобилиятини ривожлантириш (старт олди ҳолати, ишчанлик, мустаҳкам ҳолат). Шуларга мувофиқ организм органлари ва тизимларини олдинда турган ҳаракат фаолиятига тайёрлашни кўзда тутиш; иш билан дам олишни ўзаро навбатлаш, организмнинг эришилган функционал тайёргарлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда жисмоний юкламани аста-секин ошириб бориш; машғулот тугаллангандан сўнг организмни нисбатан сокин ҳолатга келтириш; бошқа фаолиятларга ўтиш учун қулай шароитлар яратиш. Педагогик, психологик, физиологик қонуниятларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг умумий тузилиши ишлаб чиқилган ва у тайёрлов, асосий, якуний қисмларини ўз ичига олган, улар ўзининг педагогик вазифалари билан бири-биридан фарқланади. Тайёрлов қисмининг педагогик вазифалари қуйидагилардан иборат: ташкилий дақиқа ва дарс вазифаларини эълон қилиш, ҳаракат аппарати, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини бўлажак жисмоний юкламаларга тайёрлаш. Асосий қисмнинг педагогик вазифалари: зарурий ҳаракат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш, жисмоний тарбия соҳасига оид билимларни маълум қилиш; жисмоний, руҳий ва бошқа сифатларни тарбиялаш. Якуний қисмида: машғулотни уюшган ҳолда тугаллаш, якун ясаш, навбатдаги машғулотга бўлган хоҳишни кучайтириш, бўш вақтларда мустақил шуғулланиш учун топшириқ бериш. Назарий жиҳатдан мустақил машғулотларни ўтказиши зарурлиги ҳақида ўта ишончли фикрлар билдирилади, лекин улар шу шарт билан самара келтириши мумкинки, қачонки ўқитувчи назорат маълумотлари асосида индивидуал тайёргарлик мониторингини ишлаб чиқишга қодир бўлса. Аввалига ўқувчининг ҳар томонлама тайёргарлигини баҳолаш зарур ва ундан сўнг илмий асосланган воситалардан фойдаланилади, кейин эса яна бир бор модел тавсифларга солиштирилади ва тайёргарлик жараёнига керакли тузатишлар киритилади. 1.4. Техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича ўзлаштиришларидаги муаммолар Ўқувчиларнинг жисмоний такомиллашувини мақсадли бошқариш учун ўқитувчи эришилган даража тўғрисида объектив мезонларга эга бўлиши лозим. Бундай маълумотларнинг объективлиги ўқув йилининг турли босқичларида ҳар томонлама тайёргарликни кенг доирада баҳолаш дастурининг таъминланиши бўлиши мумкин. Назарий тайёргарлик. Таълим жараёнида ўқувчилар қуйидаги масалаларга оид назарий билимларни олишлари керак: жисмоний тарбия ҳаракати ва жисмоний тарбияни ташкил қилиш ҳақида умумий маълумотлар; жисмоний тарбиянинг гигиеник асослари; гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш бўйича назарий билимлар. Жисмоний тарбиянинг гигиеник асослари ҳақидаги билимлар ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уни кундалик ҳаётга сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўқиш ва дам олишнинг оқилона тартиби, жисмоний машқлар билан турмушда мунтазам шуғулланиш, машғулотлар дастурда назарда тутилган жисмоний тарбия вазифаларининг ижобий ҳал қилиниши мажбурий шартлардан биридир. Эгалланган билимларни амалий машғулотларда ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига қўйиладиган умумий гигиеник талаблар билан боғлаш лозим. Умумий жисмоний тайёргарликнинг алоҳида турлари бўйича назарий билим бераётиб, ўқувчиларни турли хил спорт турлари техникаси асослари, жароҳатланишни олдини олиш, жиҳозлар ва уларни техник созлигини назорат қилиш билан таништириш лозим. Спорт турлари бўйича назарий маълумотлар амалий малакалар билан биргаликда танланган спорт турида спорт такомиллашувига ва жисмоний машқларни ўқувчилар турмуш тарзига сингдиришга ёрдам бериши зарур. Назарий маълумотларни маълум қилиш услубларига дарслар, суҳбатлар, жисмоний тарбия раҳбари томонидан белгиланган жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари киради. Жисмоний тарбия жараёнида текшириш орқали ўқувчиларнинг муҳим сифатлари ва малакаларининг дастлабки даражаси аниқланади. Бу ўқитувчига ўқув жараёнини тўғри режалаштириш, ташкиллаш ва олиб боришга имкон беради. Аниқланган маълумотларга асосланиб режалаштириш ҳужжатлари тузилади, ўқув гуруҳлари жамланади, индивидуал ўқув вазифалари ва юклама ишлаб чиқилади. Тайёргарлик давомида жисмоний тайёргарликни текшириш ва баҳолаш ўқитувчига олдинга қўйилган вазифалар қанчалик самарали ҳал қилинаётганлигини билиш ва зарур ҳолларда ўқув жараёни усулиятига тегишли тузатишлар киритиш имконини беради [6]. Тайёргарликни текшириш ва баҳолаш махсус белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади, ундаги назорат машқлари рўйхати ва меъёрий кўрсаткичлар объектив талаблар асосида белгиланади. Ўқувчилар жисмоний тайёргарлиги бўйича ўқув меъёрларини ишлаб чиқишда ўқувчилар жисмоний тарбиясининг услубий кўрсатмалари ва стандарт талабларига амал қилиш зарур. Ўқувчилар жисмоний тайёргарлигини назорат қилиш ва баҳолашни машғулотларда мунтазам равишда жорий назорат сифатида ва ўқиш даври якунида амалга ошириш лозим. Бутун гуруҳ ва ҳар бир ўқувчи томонидан эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш учун дастлабки ва такрорий текширувларнинг маълумотлари ўзаро солиштирилади. Б.Н.Саидов касб-ҳунар техникумлари ўқувчиларини баҳолаш учун қуйидаги жисмоний тайёргарлик тестларини қўллаган: 6 минут давомида югуриш, 3х10 м.га мокисимон югуриш, 30 м.га югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш, гимнастика ўриндиғида турган ҳолатда олдинга энгашиш. Чақирувгача ёшдаги ўсмирларнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш учун: 100 м.га югуриш, 3000 м.га югуриш, югуриб келиб узунликка сакраш, граната улоқтириш, турникда тортилиш ва турникда тўнтарилиб кўтарилиш каби тестлардан фойдаланган. Илмий-услубий адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарликни баҳолаш учун турли хил тестлардан, яъни 10-11 синф ўқувчилари учун ишланган тестлардан фойдаланилади. Техникум ўқувчилари учун мўлжалланган ёки ишлаб чиқилган алоҳида тестлар ҳозирча йўқ. Таъкидлаш муҳимки, ўқув жараёнининг самарадорлиги тезкор назоратга боғлиқ. Техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбияси мониторинги энг долзарб муаммолигича қолмоқда, таълим жараёнининг самарадорлигини таъминловчи жисмоний тарбия жараёнини назорат қилиш тизимини аниқлашни талаб қилади. II БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ, МАЗМУНИ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling