Мундарижа I боб. Мониторинг ўҚувчилар таълим жараёнини назорат қилишнинг самарали тизими сифатида


Мониторинг педагогик ва бошқарув технологияси сифатида


Download 0.85 Mb.
bet3/13
Sana24.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1653009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
23.O`rinov Sanjarbek krill

Мониторинг педагогик ва бошқарув технологияси сифатида

Маълумки, таълим жараёни сифати нафақат ўқитувчининг малакаси ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига, балки кўпроқ таълим жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш сифатига боғлиқ.
Таълим жараёнини такомиллаштиришнинг истиқболли воситаларидан бири педагогик мониторинг бўлиб, уни амалга ошириш технологияси ҳозирги замон илмий-техника ютуқлари, хусусан, янги инновацион технологиялар ҳисобига доимий такомиллаштириб борилиши мумкин.
Илмий-педагогик адабиётларда мониторингнинг моҳиятини
таърифлаш учун турли хил таърифлардан фойдаланилади.
Мониторинг - таълим мақсадлари, вазифалари ва уларни ҳал қилиш воситаларини оптимал танлаш мақсадида педагогик жараён ҳолати, ривожланишини аниқлаб, илмий асосланган ҳолда ташхислаш-башорат қилиш орқали узлуксиз кузатиш жараёнидир[14].
Мониторинг - муҳитнинг ҳолатини узлуксиз, узоқ кузатиш ва кишиларни ноқулай хатарли ҳодисалар ёки йўл қўйиб бўлмайдиган вазиятлар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш йўли орқали уни бошқаришдир.
Мониторинг - бошқарувнинг мустақил вазифаси. Мониторинг доирасида текширилган педагогик ҳаракатларни аниқлаш ва баҳолаш ўтказилади, бунда педагогик тизим фаолиятининг амалдаги натижаларининг унинг якуний мақсадларига мувофиқлиги тўғрисида дарак берувчи тескари алоқа таъминланади.
Мониторинг - ижтимоий ахборотни даврий тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда стратегик ва тактик қарорлар қабул қилиш учун олинган маълумотларни тақдим этишнинг илмий асосланган тизими.
Мониторинг тушунчаси педагогикада ҳам ўзлаштирила бошланди. Бироқ унинг етарли даражада ишланмаганлиги туфайли тадқиқотчилар унга турлича таъриф бермоқдалар.
Мониторинг педагогик жараёнда ўқув жараёнининг фойдали натижаси ҳақида ахборот олиш йўли, малака ошириш тизимида таълим олиш жараёнига тузатишлар киритиш, таълимни сифати ривожланишини текширувдан ўтказиш, ўқув муассасасининг маъмурий жамоаси самарадорлигини текшириш услуби сифатида кўриб чиқилди.
Тан олиш лозимки, мониторингнинг ҳар қандай таърифи унинг фақат айрим томонларини аниқ ифодалайди. Ҳар қандай таъриф схема тарзида бўлиб, ҳодисанинг асл моҳиятини тўлиқ ва объектив тасаввур қилиш имконини бермайди. Мониторингнинг ўзи яхлит бошқарув инструментини ифодалайди, ички тузилиши, вазифаси, жойи ва қўлланилиш вақтини мониторинг предмети хусусиятларига боғлиқ ҳолда белгилаш лозим.
Тор маънода мониторинг сўзи бошқарувда мавжуд бўлган учта муҳим таркибни бирлаштиради:

  • ўқув муассасаси фаолиятининг турли томонларини назорат қилиш;

  • бошқарувнинг ахборот таъминоти тизими;

  • ўқув муассасаси фаолиятининг турли томонларини текширувдан ўтказиш [13].

Шунингдек, мониторингнинг етарли миқдорда таърифлари мавжуд. Муаллифлар гуруҳи «педагогик мониторинга таъриф бериб, унга «педагогик тизим ҳолатини узлуксиз кузатиш ва унинг ривожланишини башорат қилишни таъминлайдиган педагогик тизим фаолияти ҳақида ахборот тўплаш, сақлаш, ишлаб чиқиш ва тарқатишни ташкил қилиш шакли» сифатида қарайдилар.
А.И.Назиев педагогик мониторинг деганда «компьютер технологиясидан фойдаланиш асосида таълим жараёнининг бориши, натижаси ва самарадорлигини узлуксиз кузатиб боришни назарда тутади.
С.Е.Шишов ва В.А.Кальней мониторингни мактаб ишларидаги муҳим таълим жиҳатлари бўйича маълумотлар тўплаш юзасидан доимий ва мунтазам бажариладиган муолажа сифатида таърифлайди.
Таълим сифатини аниқлаш бўйича қуйидаги элементлар мониторинг тизимининг қисми ҳисобланади:

  1. Стандартни белгилаш ва алоҳида ишларни бажариш; стандартларни аниқлаш; индикаторлардаги (ўлчанадиган катталикларда) стандартларни операционализациялаш; стандарт ютуқлари ҳақида фикр юритиш мумкин бўлган мезонларни белгилаш [6].

  2. Маълумотлар тўплаш ва баҳолаш: тестлаш ва натижаларни баҳолаш.

  3. Ҳаракатлар: тегишли чораларни кўриш, стандартларга мувофиқ равишда кўрилган чоралар натижаларини баҳолаш.

Бу тушунчалар нимаси билан фарқланади ва улар жиддийми? Келтирилган таърифларни таҳлил қила туриб, уларни бир-бири билан солиштираётиб, бизга шу маълум бўлдики, мониторинг тушунчасида назоратнинг ахборот-таҳлилий, муолажа-ҳаракатли, баҳоловчи-мезонли ва вақт таркиби нафақат белгиланган, балки уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзаро шартлашилганлигида белгилаб берилган. Бошқача сўз билан, мониторинг - бу янги сифат халқасидаги назорат бўлиб, у илмий-педагогик онгни ривожлантириш, педагогик менежментни такомиллаштириш, таълимни ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш натижасида мумкин бўлган.
Бизга мониторинг таърифлари ичида унинг оғзаки ва математиканинг кўрсаткичлари асосида ҳамда янги ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда уларнинг ўзаро алоқаси, ўзаро шартланганлигида таълим жараёнининг кечиши ва натижаларини нисбатан узлуксиз, мақсадли кузатиб бориш сифатидаги таърифи яқинроқдир. Тушунарлики, назорат ва мониторингнинг сифати таълим менежерининг касбий билимдонлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Таълимга боғлаган ҳолда шуни айтиш мумкинки таълим жараёнини самарали бошқаришнинг ягона имконияти, бу у ҳақда тўлиқ билимларни, яъни тўла-тўкислик, муносиблик, объективлик, аниқлик, ўз вақтидалилик, енгиллик, узлуксизлик, тузилмавийлик хусусиятларига эга бўлган ахборотни олишдир. Булар ўз навбатида мониторинг хусусиятлари ҳамдир. Ахборотнинг кўп сонли таърифларидан бири қуйидагичадир: «ахборот - бу мавҳумликнинг камайиши» дир. Таълим жараёнининг ҳақиқий натижалари ҳақида қанча кам «tetra incognito» бўлса, ўқувчиларнинг базавий таълим стандартларига эришиш даражаси ҳақидаги тасаввур, яъни таълим жараёнининг «чиқиши» шунчалик катта бўлади. Бу мониторинг вазифаларидан бири ҳисобланади [11].
Ҳозирги вақтга келиб таълим жараёнининг бориши ва натижаларини назорат қилиш функцияси ўқув режаси вариантларининг кўплиги, ўқув дастурлари даражасининг ҳар хиллиги, фанлар бўйича ўқув
қўлланмаларининг турли-туманлиги, ўқитувчи, ўқувчи, ота-оналарнинг шахсий талаблари билан мураккаблашган.
Бир гуруҳ муаллифлар ҳисоблайдиларки, қуйидаги босқичлар мавжуд бўлганда таълим жараёни мустаҳкам ривожланишига эга бўлиши мумкин: лойиҳаловчи (тадқиқот объекти, тадқиқотнинг мақсади ва башорат қилинаётган натижалар); ижро (ўқитиш услублари, маълумотларни тўплаш); баҳоловчи-таҳлилий (ахборотни умумлаштириш ва тизимлаштириш, маълумотлар базасини яратиш, объект ҳолати йўналиши ва динамикасини аниқлаш, таълим жараёнининг жорий ҳолатини белгилаш, таълим жараёнига тузатишлар киритиш).
1.1-жадвал.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling