Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
I-III курс техникум ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлиги маълумотлари аниқланди, уларнинг ўқув курсига мувофиқ ҳолда боғлиқликлари белгиланди, ҳар бир курс ва семестр учун баҳолар ишлаб чиқилди;
жисмоний тарбия бўйича ўқув жараёни самарадорлигининг ошишини таъминловчи I-III курс техникум ўқувчиларининг жисмоний тарбия мониторинги асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. I-III курс техникум ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ўртасидаги фарқ ишончсиз эканлиги (Р>0,05) аниқланди. Ўқувчилар жисмоний тайёргарлигини баҳолаш учун ишончли ва ахборотли тестларни аниқлашни таъминловчи, ҳар бир курс ўқувчиларининг кўрсаткичлари боғлиқлигининг даражаси аниқланди. I-III курс ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичларини баҳоловчи тестлар ишлаб чиқилди. I-III курс техникум ўқувчилари жисмоний тарбиясининг мониторинг технологияси тажрибада асосланди.
Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги ва ишончлилиги тасдиқловчи ва асосий тажриба натижалари, сайланмаларнинг етарли ҳажми, тажриба маълумотларини математик статистика услублари ёрдамида ишлаб чиқишда улардан тўғри фойдаланиш (ўртача арифметик қийматлар, стандарт оғишлар, вариациялаш ва корреляция коэффициентлари, таъсир қилиш миқёслари, статистик фаразларни текшириш давомида фарқлар ишончлилигини таҳлил қилиш учун Стьюдент t мезони қийматларини ҳисоблаш) орқали тасдиқланган [15].
Натижаларнинг амаллга оширилиши. Тадқиқот натижаларидан Андижон шахар педагогика техникуми жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш амалиётида фойдаланилди.
БОБ. МОНИТОРИНГ ЎҚУВЧИЛАР ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ САМАРАЛИ ТИЗИМИ СИФАТИДА
Do'stlaringiz bilan baham: |