Нафас аъзолари системаси касалликлари беморларнинг шикоятлари


Аралаш ёки бронхо-везикуляр


Download 1.07 Mb.
bet12/16
Sana29.04.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1400162
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3.Nafas sistemasi kasalliklari

Аралаш ёки бронхо-везикуляр нафас соглом упка тукимаси билан копланган кичик зичлашиш учоклари булган холатларда (учокли пневмония, инфильтратив ту­беркулёз ва бошк.) юзага келади. Бунда нафас чикариш анча дагаллашади, яъни нафас олиш везикуляр нафасни, чикариш эса бронхиал нафасни эслатади.
КУШИМЧА НАФАС ШОВКИНЛАРИ
Кушимча нафас шовкинларига хириллашлар, крепита­ция ва плевра варакларининг ишкаланиш шовкини киради.
Хириллашлар бронхларда юзага келади. Улар курук ёки нам булиши мумкин. Бирор сабабга кура, бронх хажмининг торайиши ва хаво окими шу жойдан кийинчилик билан утиши сабабли курук хириллаш юзага келади. Бундай холат бронхлар яллигланганда (бронхит), бронхларнинг силлик, мушаклари спазмга учраганда (бронхиал астма, астмоид бронхит), бронхлар деформацияга учраганда, уларнинг ичида ши-лимшик балгам тупланиб, деворларига ёпишиб колганда кузатилади. Курук. хириллашлар нафас олганда хам, чикарганда хам эшитилади, факат бронхиал астма хуружида нафас чикарганда кучлирок. эшитилади. Курук хириллашлар баландлиги, жаранглилиги ва тембрига караб, баланд ва паст булади. Шовкин юзага келган бронхларнинг курук. хириллаш тембри шунча баланд булади, урта ва катта калибрдаги бронхларда эса курук. хириллаш тембри паст булади. Куруқ хириллашларнинг баландлиги зарарланган бронхларнинг кдерда жойлашганлигига хамда нафас олиш кучига хам боглик. Бронхи­ал астма хуружида курук хириллашлар хатто узокдан хам эшитилади.



а


Хавонинг бронхлардаги суюк. секрет (балгам, кон ва бошк.) оркали утиши натижасида нам хириллашлар юзага келади. Хаво суюклик оркали утаётганда пуфакчалар


Нам хириллашларнинг пайдо булиш механизми (а) ва пайдо бўлиш жойлари (б).
хосил килади ва шу пуфакчаларнинг ёрилиши узига хос товуш беради, шунинг учун нам хириллашлар пуфакчали хириллашлар деб аталади. Бундай товушни тажрибада идишдаги суюкликка найча оркали пуфлаганда хосил килиш мумкин
Нам хириллашлар нафас олганда хам, чикарганда хам эшитилади, лекин хавонинг харакати нафас олиш вактида кучлирок булганлиги сабабли, нам хириллаш хам шу вактда кучлирок эшитилади.
Кайси калибрдаги бронхда юзага келишига караб майда, йирик ва урта пуфакчали нам хириллашлар фарк килинади. Майда пуфакчали нам хириллашлар майда ка­либрдаги бронхларда пайдо булади. Баъзан жуда майда бронх ва бронхиолаларда юзага келган нам хириллашлар крепитацияга ухшаб кетади. Йирик пуфакчали нам хирил­лашлар йирик бронхларда, бронхоэктазлар ва упкада пайдо булган бушликлар (абсцесс, каверна) устида эши­тилади. Нам хириллашларнинг характерини аниклаш маълум диагностик ахамиятга эга. Масалан, упка чуккисида йирик пуфакчали нам хириллашларнинг эши-тилиши шу жойда бушлик пайдо булганлигидан далолат беради, бу ерда нормал холатда факат майда бронхлар булади. Упканинг пастки кисмида икки томонлама нам хириллашларнинг эшитилиши упкада кон димланиб колганлигини билдиради.
Нам хириллашларнинг жаранглилиги хам диагностик ахамиятга эга. Оддий бронхитларда хириллашлар жаранг-сиз булади, чунки бронх атрофидаги сог упка тукимаси то­вушни яхши утказмайди. Агар бронх атрофидаги упка тукимаси яллигланган булса, хириллаш жарангли булиб, кулокка жуда якин эшитилади, чунки зичлашган тукима товушни яхши утказади (бронхопневмония, инфильтратив туберкулёз ва бошк.).
Агар упка тукимасида бушлик пайдо булган булса, нам хириллашларнинг жаранглилиги жуда кучайиб кета­ди, чунки катта бушлик товушни кучайтириб утказади. Уткир ва сурункали бронхитларда нам хириллашлар жа-рангсиз булади.
Крепитация шитирлаш деган суздан олинган булиб, бундай товуш узида суюклик саклаган ва на­фас чикарганда пучайиб колган упка альвеолаларининг нафас олиш вактида очилиши натижасида юзага келади., У нафас олиш вактида эшитилади ва бир тутам сочни кулок тагида ишкаланганда юзага келадиган товушни эслатади. Крепитация упканинг крупоз яллигланишининг I ва III даврларида, упка инфарктида (альвеолаларга кон тулиши натижасида) ва упкада кон димланиб колганда эшитилади. Шунинг учун яллигланиш ва димла-ниш крепитацияси фаркланади. Димланиш крепитацияси юрак порокларида кузатилади ва упканинг паст­ки кисмларида, сим метрик сохаларда эшитилади. Унинг атрофида зичлашган тукима булмаганлиги сабабли жа-рангсиз булади. Крепитация майда пуфакчали нам хирил-лашлардан фаркланади. Крепитация факат нафас олган­да, нам хириллашлар) эса нафас олганда хам, чикарганда Хам эшитилади. Иуталгандан сунг эса крепитация узгармайди, нам хириллашлар эса йуталдан сунг йуколади, баъзан калибрини узгартиради.
Плевранинг ишкаланиш шовкини Соглом одамда висцерал ва париетал плевра вараклари орасида бир оз суюклик булиб, нафас харакатлари натижасида улар бир-бирига ишкаланганда хеч качон шовкин эшитилмайди. Плевра вараклари яллигланганда юзага келадиган узига хос шовкин плевранинг ишкаланиш шовкини дейилади ва у корни оёк билан босганда ёки курук бармокларни бир-бирига ишкалаганда юзага келадиган то­вушни эсталади.
1) курук плевритда, экссудатив плевритдан сунгги холатларда;
2) плеврада туберкулёз жараёни ва хавфли усмалар булганда;
3)уремик интоксикацияда;
4) организм умумий сувсизланганда юзага келади.
Плевранинг ишкаланиш шовкини курук, узук-узук булади ва нафас олганда хам, нафас чикарганда хам эши-тилади. Ишкаланиш шовкини вакти-вакти билан эшити-лиши, баъзан тургун булиши мумкин. Купинча упканинг пастки ва ён кисмларида эшитилади. Плеврадаги узгаришларнинг характерига караб, шовкин жуда дагал (экссудатив плевритдан кейин) ва майин (умумий сувсиз-ланишда) булади.
Плевранинг ишкаланиш шовкинини нам хириллашлардан ва крепитациядан фарклаш лозим. Бунинг учун аускультация вактида кукрак кафаси стетоскоп билан босиб курилади, бунда плевранинг ишкаланиш шовкини кучая-ди, нам хириллашлар ва крепитация эса узгармайди. Бемор йуталганда плевранинг ишкаланиш шовкини узгар­майди, нам хириллаш купинча йуколади. Агар беморга огзи ва бурнини бекитган холда корин билан нафас харакатлари килишни суралса, диафрагманинг харакати ту-файли плевранинг ишкаланиш шовкини келиб чикади, нам хириллашлар хамда крепитация эса эшитилмайди, чунки бунда упкага хаво кирмайди. Плевранинг ишкала­ниш шовкини купинча нафас олишдаги огрик билан кеча-ди, шунинг учун бемор узини авайлаб нафас олади. Агар плевранинг кукрак оралигини копловчи ёки юракка якин кисми зарарланса, эшитиладиган шовкин факат нафас харакатигагина эмас, балки юрак кискаришига хам боглик булади. Буни плевроперикардиал шовкин дейила-ди. Плевранинг ишкаланиш шовкини унинг вараклари орасига суюклик ёки хаво йцгодганда эшитилмай колади.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling