Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


поғонали назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида


Download 182.52 Kb.
bet36/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

поғонали назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ


1. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида 1996 йил 14 августдаги 273-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунали Низом” тавсиялари, Ўзбекистон Республикаси ЗРУ-410-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши комбинат тузилмасига кирадиган барча кон бошқармалари ва бўлинмаларига тадбиқ этилади.
Комбинатда ОЗ ва ОБТ бўйича ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Қоидалар ва Йўриқномалар бузилишларини, шунингдек ишлаб чиқаришдаги шикастланишларнинг олдини олиш (профилактика) ишидаги ижобий натижаларга бир-бирини тушуниш ҳолати яратилган ва ушбу талабларга риоя қилинган ва бузувчиларга нисбатан чоралар кўрилган бевосита раҳбарлар, касаба уюшма фаолларининг иши тизимлаштирилган, мувофиқлаштирилган ва мақсадга йўналтирилган меҳнат жамоаларида эришилади. иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида, цехларда меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги ҳолатининг маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан поғонали (маъмурий-жамоат) назорат қилиши бундай ишларнинг шаклларидан бири ҳисобланади.
3. 1-иловада комбинат бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини поғонали назорат қилишнинг тузилмавий схемаси кўрсатилган.
4. Поғонали назорат кон бошқармаси бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг лавозим вазифаларига мувофиқ маъмурий назоратни, шунингдек амалдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари тўғрисидаги Низом”га мувофиқ жамоат назоратини ўтказишни мустасно қилмайди.
5. Цехлар ва участкалар раҳбарлари, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос томонларига қараб, ўзларининг фармойишлари билан биринчи ва иккинчи поғоналарни назорат қилишнинг аниқ таркиби ва ҳажмини белгилайди.
6. Ишлаб чиқаришнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда, комбинат тизимига кирадиган бўлинмалар ўзларининг бўйруқлари билан комиссиянинг аниқ таркибини ва учинчи поғона назорати ҳажмини белгилайди.
7. Кон бошқармалари раҳбарлари ўз буйруқлари билан комиссиянинг аниқ таркибини ва тўртинчи поғона назорати ҳажмини белгилайди.
8. Назоратнинг бешинчи поғонаси комбинат бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини комплекс ва мақсадли текширишни ўтказишнинг режа-жадвали бўйича ишлайди.



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling