Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet38/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Назоратнинг иккинчи поғонаси.
18. Назоратнинг иккинчи поғонаси комиссия томонидан икки ҳафтада камида 1 маротаба ўтказилади, комиссияни цех (участка) бошлиғи бошқаради. Комиссиянинг таркиби цех (участка) бошлиғининг ёзма фармойиши билан тайинланади.
19. Комиссия таркибига линияли раҳбарлар ва мутахассислар, цех ва участкалар, бўлинмалар бошлиқлари, энергетиклар, электр механиклар, технологлар, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар жалб қилиниши мумкин. Текширишда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис (цех ёки участкага бириктирилган)нинг иштироки бўлинма меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси) билан келишилади.
20. Назоратнинг иккинчи поғонаси амалга оширилаётган цех (участка ва ҳ.к.)да цех (участка ва ҳ.к.) бошлиғи томонидан амалга оширилиши керак. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан келишиладиган ва бўлинма бош муҳандиси томонидан тасдиқланадиган назоратнинг икинчи поғонасини ўтказиш учун саволлар рўйхати (3п-иловаси) назоратнинг иккинчи поғонаси журналида туриши керак (4 п-иловаси).
21. Текшириш жараёнида аниқланган бузилишларни аниқлаш ташкил этилади, назоратнинг биринчи поғонаси журналини жорий этиш ва комиссия томонидан олдин берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши текширилади, текшириш натижалари эса иккинчи поғона журналида қайд этилади.
22. Текшириш натижалари бўйича цех (участка ва ҳ.к.) бошлиғи тадбирларни белгилайди, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳар ойлик иш режасида акс эттирган ҳолда, аниқланган бузилишларни тузатишни ижро этиш учун муддатлари ва масъул шахсларни аниқлайди. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларнинг талабларини бузганлик учун айбдор шахсларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни ташкил этади.
23. Агар кўзда тутилган (мўлжалланган) тадбирларни цех кучи билан бажарилмаса, унда цех бошлиғи комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг бу ҳақда тегишли чоралар кўриш учун юқори турувчи бошлиққа хабар бериши лозим.
24. Ишловчиларнинг ҳаётига зарар келтириши ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари қўпол бузилган ҳолатларда, комиссия томонидан иш ушу камчилик тузатуилгунга қадар тўхтатилади.
25. Цех (участка)даги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати йиғилишлар баённомаси (назоратнинг иккинчи поғонаси журнали)да акс эттирилган ҳолда ходимларнинг ишчи йиғилишида ойига бир маротаба муҳокама қилиниши керак. Кун тартибига шундай масалалар қўйилади:
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича режа ва тадбирларнинг ва олдинги йиғилишлар қарорларининг бажарилиши;
- назоратнинг 1 ва 2 поғоналарини амалга оширишда очиладиган камчиликларни тузатишнинг бориши;
- қонунчилик ва меъёрий талабларга нисбатан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятга мос келишини баҳолаш.
26. Назоратнинг биринчи ва иккинчи поғоналарини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик цех (участка ва бошқалар) бошлиғига юклатилади.
27. Юқори турувчи органлар, комбинат бошқармаси ва кон бошқармалари раҳбариятидан чиқадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича масалаларга тааллуқли бўлган барча мавзулар (буйруқлар, ахборот хатлари, суҳбатлар ва бошқалар) цехлар ва участкалар раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади. Натижалар буйруқлар ва ахборот хатларига ишлов бериш Журналига ёзиб борилади (5п-илова).

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling