Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet40/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Назоратнинг бешинчи поғонаси.
41. Назоратнинг бешинчи поғонаси комбинатнинг тузилмавий бўлинмаларида комбинатнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини комплексли ва мақсадли текширишларига мувофиқ комбинат бошқармасининг раҳбарлари, бош мутахассислари, бўлимлари бошлиқлари (ходимлари) томонидан амалга оширилади. Комиссия таркибига Давлат назорати органлари вакиллари ва касаба уюшмалари Кенгаши мутахассислари киритилиши мумкин.
42. Комиссия раиси текшириладиган бўлинмага етиб келгандан кейин комиссия аъзолари билан биргаликда бўлинма раҳбари билан учрашади ва текширишни ўтказиш тартибини белгилайди.
43. Текшириш тугагандан сўнг текширилаётган бўлинмада йиғилиш ўтказилади, комиссия текширилган бўлинманинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми, меҳнатни ташкил этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги ҳолатига баҳо беради.
44. Текшириш тугагандан кейин комбинат комиссияси аъзолари 5 кундан кечикмасдан комбинатнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлимига бузилган меъёрлар, қоидалар ва бошқаларнинг аниқ бандларини кўрсатган ҳолда ўзининг фикрлари (сўров варақлари)ни тақдим этади (6п-илова).
45. Аниқланган камчиликларга асосан ўн кунлик муддатда далолатнома-кўрсатма расмийлаштирилади ва ижро этиш учун комбинатнинг тузилмавий бўлинмаси раҳбарига жўнатилади. Далолатнома-кўрсатмага, заруриятга қараб, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомининг бузилишига йўл қўйган шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклиф киритилади.
Ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Кенгашлар ишининг тартиби
46. Кон бошқармаси ва бўлинмаларда ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш (назоратнинг 3 ва 4 поғоналари) бўйича Кенгашлар уларнинг раҳбарлари томонидан меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг комплекс текширишларини ўтказиш мақсадида буйруқлар билан ташкил этилади. Кенгашлар таркиблари Кенгашлар раислари томонидан, ишлар эса йиллик жадваллар бўйича амалга оширилади, улар Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Жадвалларда конкрет текшириш ўтказиш бўйича Кенгаш ишини ташкил этиш учун жавобгарлар кўрсатилади.
47. Марказий Кенгаш томонидан ўтказиладиган ҳар бир комплекс текшириш бўйича дастур ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак (9п-илова).
48. Марказий Кенгашнинг намунали таркиби и текшириладиган саволларнинг рўйхати:
1 гуруҳ - кадрлар ҳизмати, меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи, юридик бўлимлари ходимлари, касаба уюшма қўмитаси раиси қуйидагиларни текширади:
- меҳнатнинг ташкил этилишини ва иш вақтини ҳисобга олишни;
- меҳнат жамоаларининг ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлашда қатнашишини;
- кадрлар билан ишлашни;
- меҳнатни ташкил этиш ва уни меърлаштиришни;
- меҳнаткашларнинг ўқишини;
- меҳнат қонунчилигига риоя этилишини;
- жамоат ташкилотлари (касаба уюшма, ёшлар ва бошқалар)нинг ишини;
- менежмент тизими талабларининг бажарилишини.
2 гуруҳ - меҳнатни муҳофаза қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги хизмати, ишлаб чиқаршни назорат қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича шахс қуйидагиларни текширади:
- фойдаланиш учун қулай жойда касблар ва иш турлари бўйича барча ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни режалаштириш, ташкилий-техник ва санитария-соғломлаштириш тадбирларини бажариш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича буйруқлар, кўрсатмалар, далолатномалар ва бошқа директив ҳужжатлар талабларини бажариш;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва текшириш;
- ходимларни меҳнат хавфсилгига ўқитишни ташкил этиш ва уларга мустақил ишлаш учун рухсат бериш;
- смена топшириғи (наряд)ни бериш ва унинг ижросини назорат қилиш тартиби, бунда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар талабларини бажариш;
- шикастланиш (жароҳатланиш)лар ва касалликларни таҳлил қилишнинг мунтазамлиги;
- хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИЧО)дан хавфсиз фойдаланиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳсида меъёрлар ва стандартлар талабларига риоя этиш.
49. Кенгаш иши тугагандан сўнг, унинг раиси бошчилигида ва Кенгаш аъзолари иштирокидаякуний йиғилиш ўтказилади, унга бош мутахассислар, цехлар, участкалар бошлиқларитаклиф этилади. Кенгаш аъзолари (ёки гуруҳлар бошлиқлари) аниқланган бузилишлар сабабларини таҳлил қилган ҳолда текширилаётган бўлинма (цех, участка)нинг ҳолатини таснифлайди, яхшилаш бўйича чора-тадбирларни таклиф этади.
50. Кенгаш аъзоларининг чиқишлари туггандан кейин (заруриятга қараб) текширилаётган бўлинма (цех, участка)лар раҳбарларининг йўл қўйилган камчиликлари тўғрисидаги тушунтиришлари эшитилади. Сўнгра Кенгаш раиси текширилаётган бўлинма (цех, участка)даги барча олиб борилаётган ишларнинг қонунчилик ва меъёрий талабларга мос келишини баҳолайди.
51. Кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилади, у Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Ўтказилган комплекс текшириш натижалари бўйича ижро муддатларини кўрсатган ҳолда далолатнома-кўрсатма тузилади.
52. Далолатнома- кўрсатмага асосан бўлинма (цех, участка) раҳбари унинг ижро этилиши бўйича тадбирларни тузади. Текширилаётган бўлинма (цех)нинг раҳбари меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими (хизмати)га далолатнома-кўрсатманинг бажарилиши тўғриисдаги ёзма ҳисоботни тақдим этади, у Кенгашнинг кейинги йиғилишида ўқиб эшиттирилади.

Низомга 1п-илова



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling