Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet39/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Назоратнинг учинчи поғонаси.
28. Назоратнинг учинчи поғонаси “НКМК” АЖ бўлинмалари тузилмасига кирадиган бўлинмаларда ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Кенгаш томонидан амалга оширилади.
29. Ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Кенгашнинг таркиби бўлинмалар раҳбарлари ва бош мутахассислари, касаба уюшма ташкилотлари раиси сафидан бўлинма бўйича буйруқ билан тайинланади (келишув бўйича). Корхона раҳбари Кенгаш раҳбари ҳисобланади.
30. Ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Кенгаш жадвал бўйича, аммо ойига камида бир маротаба ишлайди.
31. Белгиланган кун Кенгаш аъзолари участкалар ва иш жойларида меҳнатни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, саноат хавфсизлиги ва саноат санитариясини ҳолатини текширишни амалга оширади.
32. Текшириш тугагандан сўнг, текширилаётган цех (участка ва ҳ.к.)да Кенгаш раиси аниқланган камчиликлар саббаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, Кенгаш йиғилишида иш якунларини кўриб чиқади. Айбдорларни аниқлайди, камчиликларни тузатиш муддаларини белгилайди, заруриятга қараб қоидалар ва йўриқномалар талабларини бузган ходимларга нисбатан интизомий таъсир этиш чораларини қўллайди.
33. Йиғилиш натижалари бўйича баённома тузилади, 3 кун давомида далолатнома-кўрсатма расмийлаштирилади ва ижро этиш учун текширилаётган цех (участка ва ҳ.к.)нинг раҳбарига берилади.
Назоратнинг тўртинчи поғонаси.
34. Назоратнинг тўртинчи поғонаси комбинат бўлинмалари (комбинат тузилмасига кирадиган кон бошқармаси ёки бўлинмалар)даги ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Марказий Кенгаш (кейинчалик – Марказий Кенгаш) томонидан амалга оширилади.
35. Марказий Кенгаш таркибини кон бошқармаси раҳбари ўз буйруғи билан белгилайди. Марказий Кенгаш таркибига директор ўринбосарлари, бош муҳандис ўринбосарлари, бўлим (бюро)лар бош мутахассислари, раҳбарлари, касаба уюшма қўмиталари раислари киритилади (келишиш бўйича). Кон бошқармаси раҳбари Марказий Кенгаш раиси ҳисобланади.
36. Назоратнинг тўртинчи поғонасини ўтказишда қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:
- назоратнинг биринчи, иккинчи ва учинчи поғоналари ишини ташкил этишни ва натижаларини;
- назоратнинг учинчи поғонасини ўтказиш натижаларида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича юқори турувчи хўжалик ташкилотларининг буйруқлари ва фармойишларини, касаба уюшма органларининг қарорларини, назорат органларининг кўрсатмаларининг бажарилишини;
- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комплекс режалар, жамоа шартномалари, келишувлар ва бошқа ҳужжатлар билан назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини;
- бахтсиз ҳодисалар ва аварияларни текшириш материаллари бўйича тадбирларнинг бажарилишини;
- меҳнат хавфсизлиги стандартларининг жорий этилишини ташкил этишни;
- цех бинолари, иншоотлари, хоналарининг ва уларга ёндош ҳудуднингтехник ҳолати ва сақланишини меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги бўйича меърий-техник ҳужжатлар талаблариаг мувофиқлигини, йўллар, тоннеллар, ўтиш жойлари ва галереяларнинг транспортда ўтиш ва йўловчилар ўтиш қисмларининг ҳолатини;
- технологик, юк кўтариш, транспорт, энергетика ва бошқа жиҳозларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги бўйича меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига мос келишини;
- оқиш ва сўриш шамоллатиш тизим (вентиляция)лари, чанг- ва газни тутиб қолувчи қурилмаларнинг ишлаш самарадорлигини;
- ишлаб чиқариш жиҳозларини режа-огоҳлантирув таъмирлаш жадвалларининг бажарилишини, коммуникациялар ва энергетика жиҳозларининг уланиш схемаларининг мавжудлигини;
- йўловчиларнинг махсус кийимлар, махсус оёқ кийимлари ва бошқа индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланганлигини, уларнинг тўғри берилишини, сақланишини, ювиш, тозалаш ва таъмирлашни ташкил этишни;
- ишловчиларнинг санитария-маиший иш шароитлари билан таъминланганлигини;
- ишловчиларга даволаш-проофилактика хизмат кўрстаишлари ташкил этилганлигини;
- ишловчилар билан меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва инструктажлар ташкил этилганлигини ва уларнинг сифатини;
- цех ходимларининг авария ҳолатларида ишлашга тайёрлигини;
- белгиланган меҳнат ва дам олиш тартибига, меҳнат интизомига риоя этилганлигини.
37. Текшириш натижалари бўйича 3 кундан кечикмасдан комиссия аъзолари кон бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига бузилган меъёрлар, қоидалар ва бошқаларнинг аниқ бандларини кўрсатган ҳолда ўзининг фикрлари (сўров варақлари)ни тақдим этади (6п-илова). Кон бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бир ҳафта мобайнида далолатнома-кўрсатма тузади ва ижро этиш учун бўлинмага жўнатади.
38. Марказий Кенгаш иши натижалари унинг раиси томонидан бўлинмаларнитекшириш тугагандан сўнг, йиғилишда баённоманги расмийлаштирган ҳолда олиб борилади (7п-илова). Баённома тасдиқланган жадвалга мувофиқ ишларни ташкил этиш масъул шахс томонидан тузилади (8п-илова) ва Марказий Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
39. Аниқланган камчиликларни тузатиш тўғрисидаги тадбирларни бажариш тўғрисида текширилаётган бўлинманинг раҳбари Марказий Кенгашнинг кейинги йиғилишида ҳисобот беради, ёзма ҳисоботни эса кон бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига жўнатади.
40. Марказий Кенгаш ишининг даврийлиги бир ойда камида бир маротаба уларнинг раислари томонидан белгиланади.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling