Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини поғонали назорат қилишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Назоратнинг биринчи поғонаси
9. Назоратнинг биринчи поғонаси ҳар смена давомида (ҳар куни) ишчиларга ишлаш учун рухсат беришдан олдин ёки смена мобайнида линиядаги муҳандис-техник ходимлар (катта усталар. усталар, иш бошқарувчилари (прораблар) ва бошқалар) ёки бригадирлар (звеночилар) ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари томонидан амалга оширилади.
10. Ҳар бир участкада назорат қилиш масалаларининг Рўйхати тузилган бўлиши керак, у меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан келишилади ва цех (участка) бошлиғи томонидан тасдиқланади.
11. Барча иш жойлари меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши бўйича маълум бир кетма-кетлик (иш жойларининг қабул қилинган тартиби, сони ва жойлашишига қараб)да текширилади. Текшириш натижалари назоратнинг биринчи поғонаси журналида ёзиб борилади (2п-илова).
12. Назоратнинг биринчи поғонаси журналлари сони ва уларнинг жойлашиш жойини, маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда, цех (участка) бошлиғи аниқлайди.
13. Назоратнинг биринчи поғонасини ўтказиш бўйича саволлар рўйхати цех (участка ва бошқалар)нинг ўзига хос томонларидан келиб чиққан холда тузилади ва поғонали назорат журналида бўлиши керак.
14. Назоратнинг биринчи поғонасини ўтказиш учун саволларнинг намунавий рўйхати 3п-иловада келтирилган.
Изоҳ: биринчи поғонани ўтказиш учун саволлар рўйхати билан назоратнинг биринчи поғонасини ўтказишга жалб қилинган ходимлар таништирилиши керак.
15. Агар иш жараёнида меҳнат хавфсизлиги талабларининг қандайдир бузилишлари аниқланса, уста (катта уста ва бошқалар) аниқ иш жойида мавжуд бўлган назоратнинг биринчи поғонаси журналида аниқланган камчиликларни қайд этган ҳолда, уларни бартараф этиш (тузатиш) бўйича чора-тадбирларни қабул қилиши шарт.
16. Қўл остидаги ходимларнинг кучи билан бартараф этиш этиш (тузатиш)нинг иложи бўлмаган бузилишлар аниқланган ҳолатларда, ва бунда ишловчилар учун аниқ хавф мавжуд бўлса, ишлар зудлик билан тўхтатилади, ходимлар эса хавфли зонадан олиб чиқилади ва бу ҳақда зудлик билан юқори турувчи раҳбариятга хабар берилади.
17. Ҳар смена давомида (ҳар куни) уста ишчилар билан биргаликда бундан олдинги сменалардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилади, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича буйруқлар, фармойишлар ва ахборот хатлари билан таништиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |