Навоий кон металлургия комбинати Навоий давлат кончлик институти Кончилик факультети
Тоғ жинсларининг физик-механик хоссалари
Download 1.77 Mb.
|
Ахмад Эшниезов с рамкой
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш
1.3. Тоғ жинсларининг физик-механик хоссалариЖинсларнинг қуйидаги асосий турлари аниқланган: кўмирли-кварцли, кўмирли-кварцли-слюдали, слюдали-кварцли, майда донадор, массивли алевролитлар; кўмирли-кварцли, кўмирли-слюдали-серицитли ва сланецлар; майда донадор маълум даражада кварцланган турли таркибдаги брекчиялар. Жинсларнинг физикавий кўрсаткичлари қуйидаги чегараларда ўзгаради: турли таркибли алевролитларда ҳажмий оғирлиги 2,56 дан 2,71 г/см3, ўртача 2,675 г/см3 ни ташкил этди. Намлик ва ғоваклик мос равишда 0,5 ва 0,61% гача оз миқдорга эга; сланецларда ҳажмий оғирлик 2,58 дан 2,78 г/см3 гача ўзгаради. Сланецларнинг намлиги, ғоваклиги ва сув ютиши 0,28 дан 0,85 % гача мос равишда оз миқдорга эга. Турли таркибли брекчиялар кам тарқалган. Уларнинг ҳажмий ва солиштирма оғирлиги 2,69 дан 2,77 г/см3 гача ва 2,70 дан 2,78 г/см3 гача, намлик ва ғоваклик эса 0,36 дан 0,52 % гача ва 0,40 дан 0,71 % гача мос равишда ўзгаради. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, чуқурликли барча металогик ҳар хиллик жинсларининг физикавий хоссалари оз миқдорда ўзгаради. Рудали жисмлар учун қисилиш қаршилиги 502 дан 1940 кг/см2 гача ўзгариб, ўртача 1220 кг/см2 ташкил этади. 1.4. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашМурунтау конидаги ҳисоблашда қуйидаги кондициялар қўлланилди: энг кам саноатли миқдори; чегара миқдори; ишчи жисмларнинг энг кам ишчи қалинлиги; саноат контурига киритиладиган бўш жинслар участкаларининг рухсат этилган қалинлик. Энг саноатли миқдор ер қаърида топилган захираларни балансли ва балансдан ташқариларга ажратиш учун хизмат қилади. Чегара миқдор рудали жисмларни суньий белгилаш учун хизмат қилади, унинг мақбул қиймати вариантлар усули билан, чегара миқдорнинг турлича қийматларида балансли захираларни кетма-кет чегаралаш йўли билан аниқланади. Мурунтау конида чегара миқдор энг кам саноатлилидан кам. Бу шу билан боғлиқки, чегаралашда энг кам миқдор бўйича фойдали қазилманинг кўп сонли майда тўпланиши рўй беради; чегара миқдорни пасайтириб, қатламлар шаклининг фойдалисини ва улар ўлчамлари йириклашганлигини оламиз, бу конни қазишнинг кон-техник шароитларини яхшилайди. Бунда содир бўладиган сифатсизланиш захиралар ошиши ҳисобига, қазишга паст миқдорли участкаларни ҳамда майда қийматли бой участкаларни ҳам жалб этиш йўли билан ўрни қопланади. Чегаравий ва энг кам саноатли миқдор билан бир қаторда рудали жисмларнинг энг кам ишчи қалинлиги ва бўш жинслар қаватларининг рухсат этилган қалинлиги ҳам белгиланади. Биринчи кўрсаткич, асосан, қўлланилган технологияга боғлиқ бўлади, иккинчиси вариантлар усули билан ҳисобланилади. Захираларни ҳисоблашда вертикал кесимлар усули қўлланди, бу рудали жисмларнинг мураккаб тузилишига сабаб бўлди, шуниндек, аниқлаш қудуқлар билан бир текис тўр (сетка) бўйича олиб борилди. Асосий ҳисоблаш ўлчамлари кесимда рудали жисм майдони, блок бўйича ўртача миқдор ва руданинг ҳажмий массаси ҳисобланади. Рудали жисмлар майдони кесимларда (қирқимларда) ўлчанади. Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling