New uzbekistan: innovation, science and education


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/61
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1573138
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Апрель 2023 10-қисм
Тошкент
‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’
Махсус фанларни ўрганишда кўпроқ амалийлик юқори бўлганлиги, ҳамда ишлаб чиқаришга 
яқинроқ ҳисобланганлиги умумтаълим фанларидан яққол фарқли эканлигини кўрсатди. 
Махсус фанларни ўқитиш услубларини танлашда ўқув мақсадларини белгилаш ўзига 
хосликни талаб этади. Талабаларни касб-ҳунарга ўргатишда махсус фанлар бутунлигича шу 
касб хусусиятига мос бўлиши билан бирга ўқув материали мазмунида муайян касб бўйича 
махсус фанга тегишли фаолият турлари тўлиқ ёритилиши зарур. Профессионал таълимда 
махсус фаннинг етакчи компоненти бўлиб “Фаолият турлари” ҳисобланишига ишонч ҳосил 
қилинди.
Сўнгги йилларда республикамиз педагог олимлари ишларида махсус фанлар бўйича 
машғулотлар самарадорлигини оширишга оид улкан ижодий ишлар олиб борилмоқда. Бу 
ижодий изланувчанликка йўналтирилган ишларни қуйидаги йўналишларини кўрсатиш 
мумкин:
узвий алоқадорликни таъминлаш;
дарсларни ўтказишда шаблон ва бир қолиплиликни бартараф этиш, ўқув жараёнида 
турли тузилмадаги дарсларни қўллаш;
янги материални таҳсил олувчиларга етказиш билан уни шу дарсни ўзида 
мустаҳкамлашнинг турли шакллари, метод ва воситаларини уйғунлаштириш;
таълим-тарбия жараёнида таҳсил олувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини таъминлашнинг 
муҳим воситаси сифатида машқлар тизимини киритиш;
ишбилармонлик, ролли, лабирент ва бошқа дидактик ўйинлардан фойдаланиш;
таҳсил олувчиларнинг мустақил ишлари турлари ва миқдорини аниқлаш;
ўзлаштирилган ўқув материалини мустаҳкамлашнинг аниқ тизими ва механизмини 
яратиш.
Профессионал таълим муассасалари олдига қўйилган ижтимоий буюртма, яратилган 
шарт-шароит, ўрганиш учун ажратилган вақт, жамият ва давлатнинг талаблари ҳамда 
эҳтиёжлари, касбий тайёргарлик жараёни иштирокчиларининг ўз бурчларини нечоғлик 
англаб етганликлари, махсус фанларнинг юқорида зикр этилган ўзига хос жиҳатлари каби 
кўплаб омилларга биноан уларни ўрганиш методикаси танланади.
Демак, махсус фанлар ўқитувчисидан юқори маданий-техник даража талаб этилади. 
Бундай даражага ўз-ўзидан, тез фурсатларда эришилмайди. Унга ҳаёт деб аталмиш кўп 
йиллик тажрибалар, сабр-тоқат, бетиним изланиш, машаққатли меҳнат натижасида 
эришилади.
Касбий тайёргарлик жараёнини ўзига хос тизим деб қараш, уни ташкил этувчи 
компонентлари орасида функционал алоқадорлик мавжудлигини эътироф этишга имкон 
беради. Махсус фанлар мазмуни амалий характерга эга бўлиб, бунда нисбатан кўпроқ 
касбий хатти-ҳаракат усуллари ва шахсий фазилатларни шакллантириш кўзда тутилади, шу 
боис шакллантирилиши кўзда тутилган билимлар етакчи вазифага бўйсундирилади. 
Хулоса қилиб айтганда, махсус фанлар касбий тайёргарликнинг асоси ҳисобланиб, 
тизимли-интегратив ёндашув ҳамда унга мос ўқитиш, ўрганиш методикасини талаб этади. 
Бу жараёнда ўзлаштирилган билим, хатти-ҳаракат усуллари ва шахсий фазилатлар амалиётда 
қўлланилиб сайқалланади ва касбий маданият даражасигача такомиллаштирилиши кўзда 
тутилади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling