New uzbekistan: innovation, science and education


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/61
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1573138
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Апрель 2023 10-қисм
Тошкент
‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’
ўйинчоқларида, ўз она юртининг табиати, у билан биргаликда яшайдиган одамларнинг 
меҳнати, турмуши, одатлари ва урфлари ҳақидаги таассуротлардадир.
Бу ёш хусусиятлари фақат имкониятлар шаклида тақдим этилади, уларнинг амалга 
оширилиши мумкинлиги даражаси бола ривожланишининг ижтимоий ҳолати, уни ким 
ва қандай тарбиялаши, боланинг қандай фаолият билан шуғулланиши, у буни ким билан 
амалга ошириши билан белгиланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Алиев А. Маънавият, қадрият ва бадиият. – Т.: Маънавият, 2000. – 630 б.
2. Алиқулов Х. Гуманистик мерос ва шахс маънавий камолоти. – Тошкент: Маънавият, 
2006. – 56 б.
3. Аҳмедов М., Шоумаров О. Ватан маҳалладан бошланади. Ҳаёт ва иқгисод. 1992.
4. Иномова М. Оилада болаларни маънавияхлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан 
фойдаланиш. — Т., «Фан», 1995.


57
Апрель 2023 10-қисм
Тошкент
‘‘ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИННОВАЦИЯ, ФАН ВА ТАЪЛИМ’’
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАХСУС ФАНЛАРНИ 
ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Сагатов Иброҳим Рауфович 
Педагогик инновациялар, профессионал 
таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш институти мустақил изланувчиси
ibrohim_sr@gmail.com
Анотация: Ушбу мақолада профессионал ьаълим тизимида махсус фанларни ўқитишнинг 
ўзига хос хусусиятлари, касбий тайёргарлик тизимида махсус фанларнинг ўрни ва аҳамияти 
ҳамда профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитиш самарадорлигини 
ошириш йўналишлари ёритиб берилган.
Калит сўзлар: профессионал таълим, махсус фанлар, касбий тайёргарлик, касбий таълим 
мазмуни, ўқитиш методикаси, тизимли-интегратив ёндашув.
Ҳозирги кунда профессионал таълим тизимида махсус фанларни ўқитиш 
методикасининг илмий асосларини такомиллаштириш, таълим олувчиларнинг касбий 
мотивациясини оширишга доир ўқув машғулотларни жорий этиш, махсус фанларни 
ўқитишга компетенциявий, интегратив-модулли, шахсга йўналтирилган, амалий фаолиятга 
йўналтирилган ёндашувларни қўллаш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 
Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш, ўқувчиларнинг 
ўзлари қизиққан касбларда ўз иқтидор ва имкониятларини эркин рўёбга чиқаришлари 
таъминлаш ҳамда ўқитиш методлари, ўқитиш шакллари ва технологияларидан самарали 
фойдаланиш масаласи фаол ўрганилмоқда.
Шунингдек, республикамизда замонавий талаблар асосида профессионал таълим 
сифатини ошириш, жумладан, махсус фанларни ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини 
халқаро талаблар асосида янгилаш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим 
соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида замон талабларига мос тарзда 
тайёрланган методик таъминотлар ҳамда илғор усуллар асосида ўқитиш имкониятлари учун 
барча шароитлар яратилди. 
Махсус фанларни ўқитиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 
таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, ўқувчиларни замонавий 
касб-ҳунарларни эгаллашлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди, меҳнат бозорининг 
замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, таълим 
хизматларининг очиқлиги ва сифати даражаси оширилди. Шу билан бирга профессионал 
таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитиш жараёнлари самарадорлигини ошириш 
зарурати юзага келмоқда. Бу борада махсус фанларни ўқитиш методикасини интегратив-
модулли ёндашув асосида такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитиш методикасига оид 
изланишларимиз, уларнинг таркибидаги мавзулар орасидаги узвийликни таъминлашга, 
яхлит таълим-тарбия ва ривожлантириш жараёнини ташкил этиб ўтказишга, таҳсил 
олувчиларнинг ўзлаштиришларини мунтазам равишда назорат қилиб объектив баҳолашга, 
босқичма-босқич аниқ амалий фаолиятга тайёрлаш имкониятлари юқори эканлигини 
кўрсатади. 
Профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўрганиш жараёни ўзининг 
мақсади ва вазифалари, мазмуни, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш методлари ва 
воситалари, ўрганиш ўрни (жойи), ажратилган вақт миқдорига кўра умумилмий ҳамда 
умумкасбий ўқув предметларидан фарқ қилади.
Махсус фанларни мақбул ўқитиш деганда айни пайт ва шарт-шароитда энг кам вақт, 
зўриқиш кучлари, маблағ, материал кабилар сарфлаб имкон қадар юқори самара ҳамда 
сифатли натижага эришишни тушунилади.
Махсус фанларни ўрганишда кўпроқ амалийлик юқори бўлганлиги, ишлаб чиқаришга 
яқинроқ ҳисобланганлиги умумтаълим фанларидан фарқли эканлигини кўрсатади. Ўқув 
ва ишлаб чиқариш амалиётлари махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда олиб борилади. 


58

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling