Нон ишлаб чиқариш технологияси


Download 29.64 Kb.
bet5/8
Sana10.02.2023
Hajmi29.64 Kb.
#1185051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Non ishlab chiqarish

Тухум махсулотлари. Тухум жуда тўйимли, бақувват масаллиқ бўлиб, таркибида оқсиллар, ёғлар, минерал ва бошқа моддалар бор. Тухум ўз хоссалари билан маҳсулотларнинг таъмини ҳушхўр қилиб, уларни ғалвирак, беғубор ҳилга келтиради. Тухум оқсили бириктирувчи ҳоссаларга эга бўлиб, яхши кўпик ҳосил қилади, ширани ушлаб туради.
Солод ва солод препаратлари. Солод сунъий шароитларда маълум ҳарорат ва намликда ундирилган дон. Донни сунъий усулда ундириш жараёни солод етиштириш дейилади. Ундириб олинган махсулот Янги солод дейилади ва у кейинчалик қуритилади хамда қуруқ солодга айлантирилади. Солод тайёрлаш учун асосан, арпа ва жавдар дони ишлатилади.
Жавдар донидан қуритилган ферментлаштирилган (қизил) ва ферментлаштирилмаган (оқ) жавдар солоди, арпадан эса пиво тайёрланадиган оқ ва қора, карамеллаштирилган ва куйдирилган арпа солоди тайёрланади. Новвойликда эса асосан ферментлаштирилган (қизил) ва ферментлаштирилмаган (оқ) жавдар солодидан фойдаланади.
Крахмал ва озуқа махсулотлари. Крахмал-ўсимликларнинг уруғида, дуккакларда ёки илдизларида тўпланадиган асосий захира моддадир. Кимёвий таркиби жихатдан крахмал полисахрид бўлиб, унинг тузилиши асосини глюкоза қолдиқлари ташлил этади. Шунинг учун крахмал гидролизланган глюкозагача парчаланади ва организм томонидан деярли тўлиқ ўзлаштирилади. Инсоннинг крахмалга бўлган суткалик эхтиёжлари 400-500г. Крахмалнинг озиқ-овқат билан бундай миқдорда организмга тушиши инсоннинг энергияга бўлган талабининг ярмини қондиради.
Озуқавий ёғлар ва мойлар. Ўсимлик мойи ва ҳайвон тўқималаридан олинадиган ёғлар, одатда, кимёвий тоза бўлмайди. Улар жуда мураккаб тартибли аралашма бўлиб, ёғлар уларда асосий қисмини бошқа компонентлар эса ёғлар аралашмаси ёки ёғсимон моддалар йиғиндиси дейилади.
Ўсимликлар липидлар, асосан, мевалар ва уруғларда тўпланади. Хайвонлар, балиқларда ёғлар жуда муҳим органларни ўраб турган ват ери ости тўқималарида тўпланади. Қайси хом ашёдан олинишига қараб ёғлар ўсимлик, хайвон ва комбинацияланган, консистанциясига қараб суюқ бўлади. Комбинацияланган ёғлар деб хайвон, ўсимлик ва гидратланган ёғларни аралаштириб олинган ёғларга айтилади. Бу маргарин, пазандачилик ва махсус ёғлардир.
Нон ва нон махсулатларина ишлаб чиқариш қуйидаги асосий олти босқичдан иборат:
1. Хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш;
2. Хом ашёни ишга туширишга тайёрлаш;
3. Хамир тайёрлаш;
4. Хамирни бўлиш;
5. Пишириш;
6. Пиширилган махсулотни сақлаш ва сотувга жўнатиш;

Download 29.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling