Nukus davlat pedagogika instituti


Download 3.96 Mb.
bet59/78
Sana12.10.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1699979
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   78
Bog'liq
-----ORFOGRAFIYA УМК 2020-2021

NEGA YIGʻLAYSAN?
– Axir, bolam, bu qanaqasi?! Toʻrt muchang sogʻ boʻlsa! Tengdoshlaringdan hech bir kaming yoʻq… Yemay yedirib, kiymay kiydirsak, topganimizni seniki desak… Shundoq ekan, yana nega yigʻlaysan, yetim qoʻzim?..
QARZ
– Dada, esingizdami bundan toʻrt yarim oy burun – singlimnikidagi toʻy oldidan mendan 350 ming olgan edingiz?
– Ha-ya, albatta, hozir…
– Yoʻq-yoʻq, bu nima qilganingiz? Uni talab qilayotganim yoʻq. Otaga berilgan pulni ham soʻralarkanmi? Ammo bu narsa farzandning gardanida qolib ketmasligi kerak! Oʻtgan oyda sizdan qancha olgandim?
– Qaydam?.. Esimda yoʻq…
УМИД
“… Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди…
Кўришгунча…”
ПАЙМОНА
Жонимга тегди бунақа яшаш! Доим бир ҳил!
Шуям ҳаётми?
Сабр косам тўлди!
Тезроқ қутулсайдим шуларнинг баридан…
Тезроқ туғилақолсайдим…
БЕМОР
– Менинг исмим Ҳумоюн. Доктор, биласизми, менинг кўзимга аслида йўқ нарсалар кўриняпти, йўқ одамлар менга рўбарў бўляпти. Улар билан гаплашмасликка уриняпман. Агар гаплашсам атрофдагилар мени жиннига чиқариб қўйишяпти… Мен ким ҳақиқий, ким сароб эканини ажрата олмаяпман. Ёрдам беринг!..
Ташқаридан ҳамширанинг овози эшитилди:
– Доктор, Ҳумоюн яна ўзига ўзига гапиришни бошлади…
СИМЁҒОЧДАГИ ЭЪЛОН
“Ойижонимни қидиряпман…
Ойим дунёдаги энг гўзал аёл!
Алоҳида белгилари: кўзим касал дердилар – ёшланиб кетаверади. Шу сабаб ухлашга ҳам қийналардилар. Кейин бир марта билакларидаги томирларини кесиб олгандилар, шунинг изи бор.
Ойимни кўрганлар уларни соғинганимни, қидираётганимни айтинглар. Дадам ҳам қидиряптилар. Ҳар куни топиб келдим дейдилар, лекин у бошқа ойи бўлади…
Ойижон, қайтинг! Энди ҳечам аравачамдан тушиб олмайман…”
СУНЪИЙ ОНГ
– Нечта тилни биласан?
– Учта
– IQ даражанг қанча?
– 116
– Адашмасам, ижод қилишга ҳам қодирсан, шундайми?
– Албатта.
– Ҳа, мен ўйлаганимдан анча мукаммалроқ экансан, одамзот…
ОПТИМИСТ
– Янги пойабзал сотиб олганимда доим битта қўшимча боғичга эга бўлишимни ўйлаб, қувонаман. Умуман кийилмайдиган иккинчи пой ҳақида эса ўйламасликка уринаман…
ЭРК
– Алло?
– Алло, қалайсан? Тўйга чиқасанми? Сенга қараб турибмиз-ку!
– Ие, оғайни, уйга меҳмон келиши керак. Мен…
– Эээ, меҳмон сени кўргани келармиди? Бўл, чиқақол!
– Дарсларим ҳам кўп…
– Ярим кунда нимани ҳам қойиллатиб ўрганардинг? Эртага етказиб оларсан?!
– Бошим ҳам оғрияпти…
– Ана, тўйга чиқсанг ёзилиб кетади. Бўл энди! Чиқасанми ўзи, йўқми?
– Истамайман!
– Шунақа демайсанми?! Бўпти, гаплашамиз…
ХАТО
– Бизнинг касбда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Аммо бошқа ҳамма касб хато қила-қила ўрганилади-ку, тўғрими? – куйиниб сўради сапёр.
– Тўғри, – деб жавоб берди жарроҳ…
МАҲАЛЛИЙ ДЎКОН
– Амаки, мана! Шу пулга қанча сигарета келади?
– Ҳмм, олти қути. Аммо мен ёш болаларга сигарета сотмайман.
– Мен сотиб олмоқчи эмасман. Дадам сигарета сўраб кирсалар, олти сафар йўқ деб айтинг! Илтимос…

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling