О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67,76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
қулоқ сол, ақл ол;
сўзда метатеза ҳодисаси юз берган, яъни ўгран — ўрган. Бундай ўзгариш натижасида қадимги ясама сўз бўлинмас, ясама экани билинмас ҳолга келиб қолган. 42 www.ziyouz.com kutubxonasi Қардош туркий тилларнинг кўпларида у ўгран, уйран шаклида ишлатилади. Қиёсланг: туркча ўгрен; қозоқча уйрену; уйғурча ўргатмак; сўз туркий тилларга тегишли, ўз қатламга киради. тилак — от туркумига қарашли абстракт маъноли! сўз. Ҳозирги ўзбек тилида икки морфемадан иборат, яънн тила-к, тила — ўзак, -к от ясовчи аффикс. тилак тарихан уч морфемали ясама сўз бўлган: тил-а-к, тил— сўз, нутқ, тила — қадимда тил сўзидан ясалган феъл.: тил-а. Бундаги ясовчини -ла деб тасаввур қилиш керзк. Қатор келгаи икки л товушидан бири талаффузда ту- шиб, сўз торайган бўлиши мумкин. Қиёсланг:. тиллаш- моқ — гаплашмоқ, тил — сўз, гап, нутқ: тил-(л)а — сўра, сўз орқали бирор мақсадни баён қил. -к феълдан от ясовчи аффикс; асл туркий сўз, бу сўзнинг ўзаги ва ясовчиларидан кўриниб турибдм. У билан ўзакдош тиланчи, тилов, ти- ламоқ каби сўзлар мавжуд. Кўп ўртоқларимиз шиддатли жангда қурбон бўлди. (Шуҳрат.) ўртоқ — шахс оти. Ҳозирги ўзбек тилида морфема- ларга ажралмайди. Ҳозирги маъноси: дўст, тенгдош; қадимги маъноси шерик, иштирокчи, дўст. Тарихан яса- ма сўз ҳисобланади ва икки морфемага ажралади: ўрта-қ; ўрта — ўзак, қадимда ҳам ҳозирги маъносида қўл- ланган, яъни ўрта «середина, -қ от ясовчи аффикс. Бу ясовчи қадимги туркий тилда кенг тарқалган. Л. 3. Бу- дагов ўртоқ сўзининг бир қанча маъноларини келтира- ди: умумий, тенг бўлинган, бирга, иштирокчи, шерик, улушчи, ўртоқ (оби^ий, пополам, вместе, участник, доль- шик, товариш,... («Сравнительньш словарь турецко- татарских наречий» 1. 122-бет). Тарихий манбаларда ўртоқламоқ, ўртоқлашмоқ сўзлари берилиб, маъноси шерик бўлмоқ деб изоҳланган. Худлас, ўртоқ қадимда ўрта сўзидан -қ орқали ясалган отдир; тарихий ҳаёти даврида бу сўз айтарли ўзгаришга учрамаган. Фақат ўзбек тили қонун-қоидасига биноан -қ дан олдинги умумтуркий а > о га айланган. Аммо ҳозир унинг компонентлари орасида маъно боғланиши йўқолган, туб сўзга айланган; ўртоқ— умумтуркий сўз. У уйғур, озарбайжон, қо- зоқ, қорақалпоқ, татар, бошқирд, олтой, қумиқ, нўғой, қирғиз тилларида турли фонетик варнантларда учрайди. 43 www.ziyouz.com kutubxonasi Кўчманчилар чорвасини боқади, деҳқонлар шоли, маккажўхори, пахта экишга киришади. (К- Икромов.) кўчманчи — от туркумига тегишли конкрет маъноли сўз. Ҳозирги ўзбек тилида морфемаларга ажралмайди. -чи нинг ясовчи морфема эканлиги кўриниб турса ҳам, ясовчи асос кўчмон ҳозир ишлатилмаслиги учун бу сўз маъноли ҳисмларга ажратнлманди. Этимологик жиҳат- дан уни морфемаларга ажратнш мумкин: кўч-ман-чи. Кўч — ўзак, -мон (-ман) шахс оти ясовчи. Кўч: 1) кўчи- риладиган юк; 2) буйруҳ феъли. Кўчмон — кўчни олиб юрувчи киши (ясалма кўч нинг кейинги семаси асосида ясалган). -чи шахс оти| ясовчи аффикс. Миркомилнинг тўппончасидаги етти ўқ бирпасда ту- гади. (К. Икромов.) тўппонча — ҳозирги ўзбек адабий тилида морфема- ларга ажралмайди. У порох билан ишловчи отиш қу- ролининг бир тури, -ча нинг модал форма ясовчи аффикс эканлиги сезилади. Бироқ сўзнинг қолган қисми ёлғиз қўлланмайди. Этимологик нуқтаи назардан қа- ралганда, бу сўз икки морфемага ажралади: тўппон-ча. Download 67,76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling