О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
Тўппон<тўппанг<тўпанг<туфанг—милтиқ. Бу сўзнинг
тўпакЦтупак деган шакли ҳам бўлиб, у ғаров ўсимлиги- дан қилинган ов қуролини билдиради. Тўпак узун най- дан (стволдан) иборат бўлиб, у билан кичик парраида- лар овланган. Тўпак тўппонча ёки тўфангдан порохсиз, қисилган ҳаво билан ишлаши жиҳатидан фарқ қилган. Уқ ўрнида кичик тошчалар ва лойдан тайёрланган мах- сус кесакчалар ишлатилган. Тўпак билан, асосаи, чум- чуқ овланган. Тўпакни тўфанг билаи алоқадор десак, у ҳам морфемаларга ажралади: тўп-ак: тўп — отув қуро- ли, -ак тожикча кичрайтиш аффикси. Ёки тўфанг сўзи охиридаги нг товуши икки рефликс (товуш)га аж- ралган ва бири тушган: тўфанк>тўфаг>туфанк>тў- фанк + ча>тўфанча>тўппонча. Тожикча тўфанг—мил- тиқ (ТРС 400). Демак, тўфанг — милтиқ, тўфангча — кичик милтнқ, тўппонча — милтиқнинг ўзига хос бир тури. Сўз ўзлашма қатламга киради. Кечаси қочмоқчц бўлган йигит қайрағочга боғлаб қўйилган эди. (К■ Икромов.) қайрағоч сўзи ҳозирги ўзбек адабий тилида маъиоли қисмларга ажралмайди, туб сўз. Тарихан қараганда, уни икки. морфемага (икки компонентга) ажратиш мум-- кин: қора ва йоғоч. Қора ранг билдирувчи аслий сифат, ёғоч (оғоч) предмет номи, қора ёғоч атрибутив бирик- 44 www.ziyouz.com kutubxonasi ма. қорайогоч сўз бирикмасидан ўсиб чиққан қўшма от. Сўз тарихий тараққиёти жараёнида метатеза ва тора- йишга учраган. р ва й товушларн метатезага учрайди ва й товушидан кейин келувчи а талаффузда тушиб қо- лади: қайрағоч. Уз қатламга мансуб сўз. Уша пушти гулларга бурканган шафтолизор орқаси- да унинг уйи. (Ғ. Ғулом.) ўша сўзи ҳозирги тил нуқтаи) назаридан морфема- ларга ажралмайди. Унинг морфологик структурасига тарихан ёндошсак, қўшма сўз эканлиги маълум бўлади: ўш + ал (ўш + ул). Бу компонентларнинг ҳар иккиси ҳам кўрсатиш олмоши. Аммо уларнинг маъноларида фарқ бор. Уш (<уш ) олмоши ҳозирги ўзбек тилидаги мана олмоши маъносида ишлатилган бўлса, ул олмоши ҳо- зиргн кўрсатиш олмоши у нинг ўзидир. Қадимда ўшал (уш + у л ) олмошн мана у деган маънода қўлланган. Ҳозир ўша олмоши аввалдан сўзловчига ҳам, тинглов- чига ҳам маълум бўлган предмет, ҳодиса, белги-хусу- сиятни кўрсатнш учуи ишлатилади. Тарихий тараққп- ётида сўзнинг ифода планида ҳам, мазмун планида ҳам ўзгариш юз берган: ушул->ўшал->ўша. Биринчи компонентдаги тор у фонемаси, ўрта-кенг ў билан, иккинчи компонентдаги у эса кенг лабланма- ган а товуши билан алмашган. Иккинчи компонентнинг охирги товуши талаффуздан тушган. Ичкарида ўзга қол эди, ' Зайнаб учун ўзга фол эди. (Ҳ. Олимжон.) ичкарида сўзи ҳозирги ўзбек тилида икки морфема- га ажралади: ичкари-да. ичкари — ўзак, -да ўрин кели- шиги аффикси. Этимологик жиҳатдан қаралганда ичка- ри сўзининг ҳам икки морфемадан иборатлиги маълум бўлади: ич — ўзак, -қару (-қару, -гару, -ғару) жўналиш келишиги аффикси. Жўналиш келишигининг -кару (-га- ру, -ғару, -қару) аффикси қадимги туркий тилга хос бўлиб, Урхун-Енисей ёдномаларида учрайди. ич— внутрь, ичкару — ичга томоп, -кару (-қару, -гару, -ғару-) ҳам икки компонентдаи ташкил топган: -ка -ру (-қа—ру, -га—ру, -ға — ру). Бу компоиентларнинг иккаласи ҳам тнл тарихида жўналиш келншиги формантлари сифати- да ишлатилган. Ҳозир -ру аффиксининг қотиб қолган кўриниши нари, бери каби равишларда учрайди. Қейин- ги даврларда -кару шшг ишлатилиш донраси торайиб, функцияси унутилиб, сўзга қўшилиб кетган. Ҳозиргн 45 www.ziyouz.com kutubxonasi ўзбек тилида бу келишик аффикси қотиб қолган ҳолда сақланган ичкари, ташцари, илгари, тескари каби бир неча сўз бор. Улар от категориясидан аллақачон равит категориясига ўтиб кетган. Сўз ўз қатламга мансуб. МОРФОЛОГИҚ ТАҲЛИЛ Морфологик таҳлнл дейилганда, сўзни туркумларга ажратиш, ҳар бир туркумга хос грамматик категория- ларни, сўз формаларини аниқлаш кўзда тутилади. Сўз туркумларини таҳлил қилиш тартибини англаш жуда му- ҳимдир, Ҳар бир сўз туркумига алоқадор белгиларни| санаш тартнби тасодифий бўлмаслиги керак. Ҳар бир туркумиинг хилма-хиш белгилари нчида, уларнннг бутун сўзга, уиинг ҳар қаидай формасига ҳам тааллуқли бўл- ган доимип белгилари ҳаммадан аввал ажратилиши за- рур. Мас., от туркумига хос атоқлн ёки турдош, конкрет ёки фикрий бўлиш; к и м?, н и м а? сўроғини олиш фа- қат отгагина тегишли бўлиб, булар унинг доимий белги- си ҳисобланади ва от туркуминннг умумий характерис- тикасипи ташкил этади. Танлаб олқмган бирор контекст (гап, гаплар)даги маълум бир сўз туркумига тегишли сўзлар таҳлил қи- линганда, контекстда бир хил хусусиятли, бир хил ту- зилишли сўзлар бирдан ортиқ бўлса, улардан бири оли- ниб таҳлил этнлади. Бошқалари ҳақида «бу сўзларнинг характеристикаси ҳам юқоридаги сўз характернстика- сига ўхшайди» деб айтиб ўтилади, холос. Борди-ю, улардан бирида юқорида таҳлил этилган сўздаи фарқ қиладиган бирор хусусият бўлса, уни алоҳида олиб, характеристика берилади. МУСТАҚИЛ СУЗЛАР ТАҲЛИЛИ От туркуми таҳлили тартиби 1. Маъносига кўра тури (атоқли, турдош, конкрет, абстракт, якка, жамловчи от эканлиги). 2. Келишиги. Келшпикнинг маъноси. 3. Грамматик сон. Кўплик қайси усул билан ҳоснл қнлинган. 4. Эгалик қўшимчасини олган-олмаганлиги. 5. Функционал формаси. 6. Гапдаги вазифасн. www.ziyouz.com kutubxonasi От туркуми тйҳлили намунаси Нур ҳам материя, дейди олимлар. Ер шари кун сайин оғирлашарми! Нимага бўлмаса зулмат ваҳимаси Гирдобига олар гоҳо бу Шарни! (А. Мухтор.)' Бу контекстда тўққизта от бор, бири (шар) икки марта ишлатнлган: нур, матсрия, олимлар, Ер, шар, кун, зул- мат, ваҳима, гирдоб; нур — от, турдош от, конкрет от, жамловчи от, бош келишикда, бирлик сонда, эгалнк ҳўшммчасини олма- ган. Нур ҳам материя гапида эга вазифасида келган. Ни м а? сўроғига жавоб бўлади: олимлар — от, турдош от, конкрет от, машғулот анг- латувчи шахс оти, бош келишикда; кўплик сонда, кўп- лик морфологик усул билан ҳосил қилинган (-лар қўшимчасини қўшиш орқали); эгалик аффиксини олма- ган. Гапда эга вазифасида келган, дейди кесимдаги иш- ҳаракатнинг бажарувчисидир; к и м л а р? сўроғига жа- воб бўлади. материя — от, турдош от, конкрет от, жам- ловчи от, бош келишикда, эгалик аффнксини олмаган, бирлик сонда. Гапда кесим вазнфасида келган. Кесим- лнк аффиксини олмаган. Н н м а д и р ? сўроғига жавоб бўлади (нур н и м а д и р?— нур — материя); Ер — от, атоқли от, конкрет от, якка от, планетанннг номц. Қаратқич келишигида, белгисиз (келишик қў- шимчаси яширинган), эгалик олган эмас, бирлик сонда. Ер шари кун сайин оғирлашарми! гапида н и м а? сўро- ғига жавоб бўлиб, бирикма ҳолида эга вазифасида кел- ган ( н и м а оғирлашар?—ер шари оғирлашар); зулмат — от, турдош от, абстракт от. Қаратқич ке- лишнгида, белгнсиз қаратқич (келишик қўшимчаси иш- латилмаган), шеър вазни шуни талаб қилган, бирлик сонда. Гапдаги вазифаси қаратқич аниқловчи, ваҳима- си сўзини ўзига қаратаётир, Н и м а н и н г? сўроғига жавоб бўлади (н и м а н и н г ваҳимаси?—зулматнинг ваҳимаси); ваҳимаси — от, турдош от, абстракт от, чунки у сез- ги органларнмизга бевосита таъсир эта олмайди. Бош келихиикда, учинчи шахс эгалик қўшимчасини олган. Нимага бўлмаса зулмат ваҳимаси Гирдобига олар гоҳо бу Шарни! гапида эга вазифасида келган, н и м а с и? www.ziyouz.com kutubxonasi сўроғига жавоб бўлади ( и и м а е и олар?— ваҳимаси олар); Download 67.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling