Олдинги ҳолат Киритилаётган ўзгариш


Қонунчилик тизими йўналишида


Download 54.33 Kb.
bet11/12
Sana25.04.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1397849
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
55 жайдарича тезислар (жадвал)

Қонунчилик тизими йўналишида

52.

Ҳозирда қонунлар лойиҳаларини парламентга киритиш фақат чекланган сондаги давлат ташкилотлари ва мансабдор шахсларга тегишли. Оддий одамларда бундай ҳуқуқ ҳеч қачон бўлмаган, максимум, “Менинг фикрим” порталида фикр бериб, етарли овоз йиғса, Олий мажлис кўриб чиқиши мумкин эди. Яъни, халқ тўғридан-тўғри давлат бошқарувига таъсир қилолмайди.

Эндиликда вазият ўзгарди. Халққа қонунчилик ташаббуси берилмоқда. Яъни, юз мингдан кам бўлмаган фуқаролар қонун лойиҳасини кўтарволиб, парламентга киритишга ҳақли бўляпди.
Масалан, интернетда (уйдан чиқмасдан, ҳеч қаёрга бормасдан ҳам қилса бўлади, битта “петиция” деган нарса орқали) одамлар ўзининг қонунчилик бўйича таклифларини беради ва ушбу таклифлар парламент томонидан кўриб чиқилади. Давлат бошқарувида иштирок этаман десанг, ёки давлатга, жамиятга қонунлар орқали яхшилик қиламан десанг – мана сенга зўр имконият.
(98-модда)




53.

Амалдаги тизимга кўра ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади. Бу эса ҳокимлар ва Кенгашларнинг ўз вазифаларини бажаришига ёмон таъсир қилади, депутатлар ҳудудлардаги ислоҳотларга деярли аралаша олмайди.
Бунинг устига, айрим, ҳоким манфаатдор бўлган қарорлар Кенгашдан тезроқ ўтказиб олиниб, қабул қилиниб кетиши жуда осон.

Энди бир одам, ҳам ҳоким бува, ҳам раис бува, бўлолмайди. Аввал ҳоким ўзи қарор чиқариб, ўзи тасдиқлаб юрган бўлса, энди депутатлар халқ манфаати учун йўналтирилмаган қарорларни, ислоҳотларни рад эта олади. Бу янги тизим ҳокимлар устидан халқ назоратини кучайтиришга ёрдам беради.
(120-модда)




54.

Маҳаллий кенгашлар ўзи конкрет нима қилиши керагу, нимани назорат қилиши кераклигини аниқ айтиш қийин, уларга ҳар нарсани илиб ташлашган. Масалан, маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишу ҳудудларни маданий ривожлантириш ишлари ҳам шу Кенгашлар ихтиёрида.
Аслида эса бу ишларни бошқа ижрочилар амалга ошириб, халқ депутатлари Кенгашлари бу ишларни халқ вакили сифатида назорат қилиши керак.

Энди бу мантиқсизлик бартараф этилиб, Кенгашларнинг ҳақиқий ваколатлари аниқ-тиниқ белгилаб қўйилмоқда.
Масалан, ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш. Энди депутатлар ҳоким олдида тили қисиқ жойи бўлмайди, чунки ҳоким Кенгаш раиси бўлолмайди. Шунга ҳоким ҳисоботини эшитиш секин-секин расмиятчиликдан ҳақиқий дебат даражасига ўтиб боради.
(122-модда)





Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling