Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар
Download 1.64 Mb.
|
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Югуришда ҳаракат даврлари ва фазалари
- Паст старт ҳолати
- Старт ҳаракати
Қисқа масофаларга югуриш
Югуришнинг таърифи Югуриш – инсоннинг табиий, циклик, локомотор ҳаракати. Қадам югуриш ҳаракатининг асоси ҳисобланади. Югурувчи бир оёғи билан ердан депсиниб, бошқа оёғини ерга қўйгунга қадар ҳавода бирмунча масофани босиб ўтади. Бундай вақти-вақти билан такрорланиб турадиган таянчли ва таянчсиз ҳолатлар югуришнинг циклик машқ деб номла-нишига асос берди. Югуришда ҳаракат даврлари ва фазалари
ҳолатлар Спринтерлик югуришига қисқача тавсиф: - старт ва стартдаги ҳолат; - старт тезланиши ёки тезликни кучайтириш; - масофа бўйлаб югуриш; - маррага етиб келиш. Паст старт ҳолати Асосий тавсифлари Спринтерлик югуриши қисқа эстафета ва тўсиқлар оша югуриш мусобақаларида стартдан югуриб чиқишда тезланишлар учун шароитларни оптималлаштириш старт-нинг асосий мақсади ҳисобланади. Спортчи старт дастгоҳча-ларидан депсинишда максимум куч берган ҳолда инерцияни енгиб ўтиши ва мумкин қадар ўқ овозига тезроқ реакция қилиши лозим. Спринтернинг старт олиши сифати тўла-қонли депсиниш ва стартдан югуриб чиқишга ўтиш билан боғлиқ. С тарт дастгоҳчаси Старт ҳолати Стартдан чиқиш
1. Пастки старт вариантлари А – одатдаги, Б – яқинлаштирилган, В – узайтирилган.
Старт ҳаракати “Диққат” буйруғи вақтида югуришни бошлаш учун дастлабки ҳолатга ўтиш. Стартдаги оптимал ҳаракатнинг асосий қирралари қуйидагича: Реакциянинг қисқа вақти. Иккала оёқ ёзувчиларининг кучи қанча мумкин бўлса, шунча ҳаракат қилади. Иккала оёқнинг мувофиқлашган ҳаракатлари. Мушакларнинг катта зўриқиши ва оёқлар билан депсиниш кучи. Югуриш йўлкаси сиртига нисбатан 42-45о депсиниш бурчаги. Гавдани ва тўғри бурчак остида тиззалардан букилган оёқларни тўғрилаш билан (қўллар ва орқада турган оёқ билан) фаол силтаниш ҳаракатлари. Орқада турган оёқ сонининг олдинга фаол ҳаракатла-ниши. У оёқ кафтини гавда массасининг умумий марказининг (ГМУМ) вертикал проекциясидан бирмунча орқароқда қўй-ган ҳолда тезда биринчи қадамни таъминлайди, шу тариқа қандайдир тўхтатувчи ҳаракатнинг олди олинади. С тартдан дастлабки қадамлар Спринтернинг масофа бўйлаб югуриши 200 ва 400 м га югуриш техникасининг хусусиятлари бурилиш бўйлаб югуриш билан боғлиқ. Б урилиш бўйлаб югуришда энг асосийси – бу югу-рувчи танасининг чап томонга, йўлкача қирғоғи томонга оғиши бўлиб, шу туфайли бурилиш бўйлаб югурганда ривожланадиган ҳамда ўнг томонга таъсир кўрсатадиган марказга инти-лувчи кучга фаол қаршилик юзага келади. Югурувчи бурилишга бир текисда, равон киради ва ундан худди шу тариқа чиқади. Бурилишга кириш вақтида чапга – ичкарига оғиш даражаси ортади. Бурилишдан чиқаётганда оғиш бурчаги аста-секин камаяди. Бурилишнинг энг катта қисми доимий оғиш билан югуриб ўтилади. Югуришда маррани кесиб ўтиш Эстафета қабул қилиш ҳудуди 20 м дан иборат. Эста-фетада 4 та иштирокчидан иборат жамоа қатнашади, иштирокчилар эстафета таёқчасини назорат белгисига қадар узатишлари лозим. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling