Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар


Қисқа масофага югуриш бўйича Олимпия рекордлари


Download 1.64 Mb.
bet13/15
Sana29.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1307210
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР

Қисқа масофага югуриш бўйича Олимпия рекордлари
(2009 йил 1 январга қадар)



Масо-фа

Нати-жа

Фамилияси,исми

Туғил-ган йили

Мамла-кат

Ўрнатил-ган вақти

Эркаклар

100 м

9.69

Усайн Болт

21.08.86

Ямайка

16.08.2008

200 м

19.30

Усайн Болт

21.08.86

Ямайка

20.08.2008

400 м

43.49

Майкл Джонсон

13.09.67

АҚШ

29.07.1996

Аёллар

100 м

10.62

Гриффит-Джоунер Флоренс

21.12.59

АҚШ

24.09.1988

200 м

21.34

Гриффит-Джоунер Флоренс

21.12.59

АҚШ

29.09.1988

400 м

48.25

Перес Мэри-Джоунс

09.05.68

АҚШ

29.07.1996



Қисқа масофага югуриш бўйича жаҳон рекордлари

Масо-фа

Нати-жа

Фамилияси, исми

Туғил-ган йили

Мамла-кат

Ўрнатил-ган вақти

Эркаклар

100 м

9.69

Усайн Болт

21.08.86

Ямайка

16.08.08

200 м

19.30

Усайн Болт

21.08.86

Ямайка

20.08.08

400 м

43.49

Майкл Джонсон

13.09.67

АҚШ

26.08.99

Аёллар

100 м

10.49

Гриффит-Джоунер

21.12.59

АҚШ

16.07.88

200 м

21.34

Гриффит-Джоунер

21.12.59

АҚШ

29.09.88

400 м

47.60

Марита Котч

18.02.57

ГДР

06.10.85



Қисқа масофага югуриш бўйича Ўзбекистон рекордлари (2009 йил 1 январга қадар)

Масо-фа

Нати-жа

Фамилияси, исми

Шаҳар

Ўрнатилган вақти

Эркаклар

100 м

10.31

Пётр Воробьев

Тошкент

17.07.1985

200 м

20.72

Олег Журавлев

Тошкент

11.05.2008

400 м

45.37

Сергей Ловачев

Термез

22.05.1984

Аёллар

100 м

11.04

Любовь Перепелова

Тошкент

03.05.2000

200 м

22.27

Эльмира Барбашина

Тошкент

08.07.1985

400 м

50.52

Марина Шмонина

Тошкент

06.07.1990

Югуриш бўйича разряд меъёрлари м (дақ, сек)
(2006-2010)

Турлари

Унвони, разряди, натижаси

ХТСУ

СУ

СУН

I

II

III

Эркаклар

100 м







11,1

11,7

12.,4

100 м (авто)

10,35

10,70

10,95

11,34

11,94

12,64

200 м







22,6

24,0

25,8

200 м (авто)

20,85

21,55

22,05

22,84

24,24

26,04

400 м







51,5

54,0

58,0

400 м (авто)

46,10

48,00

49,80

51,74

54,24

58,24

Аёллар

100 м







12,6

13,4

14,5

100 м (авто)

11,40

11,90

12,25

12,84

13,64

14,74

200 м







26,0

27,6

30,6

200 м (авто)

23,35

24,25

25,25

26,24

27,84

30,84

400 м







59,0

1.02,5

1.09,0

400 м (авто)

52,0

54,50

57,15

59,24

1.02,74

1.09,24



Қисқа масофага югурувчилар учун факултатив машғулотлар



  1. I-IV босқичларнинг талабалари учун ишчи дастур

Ўқув режаси бўйича соатлар миқдори – 240.
Олий таълим муассасаларида таълим оладиган талаба-лар орасида қисқа масофага югурувчилар учун машғулотлар бутун давр мобайнида қуйидаги шаклда амалга оширилади:

  1. Ўқув машғулотлари (I-IV босқич талабалари ўз танлаган турлари бўйича машғулотларда қатнашадилар ва ўз-ўзини назорат қилишни амалга оширадилар).

  2. Факултатив гуруҳи ўқишдан ташқари вақтда гуруҳда шуғулланади.

  3. Оммавий-соғломлаштирувчи, жисмоний ва спорт тадбирларида иштирок этадилар.

  4. Шаҳар биринчилиги учун спорт мусобақаларида қатнашадилар.

Факультатив гуруҳнинг асосий вазифалари:

  • Соғлиқни мустаҳкамлаш талабаларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш;

  • Куч, чидамлилик, чаққонлик, эгилувчанлик, тезкор-лик, қўрқмасликни тарбиялаш ва такомиллаштириш ирода, ташаббускорликни ривожлантириш;

  • Енгил атлетикада ўргатиш ва машғулот ўтказишнинг асосий қоидалари,усуллари билан таништириш;

  • Танланган спорт тури бўйича спорт техникасини такомиллаштириш;

  • аҳлоқий-иродавий сифатларни такомиллаштириш;

  • спорт малакасини ошириш.

Спорт бўлими гуруҳига назорат меёрларини топшир-ган ҳамда разряд меъёрларини бажарган талабалар қабул қилинади.
Талабаларнинг мажбуриятлари:

  1. Талабалар машғулот жадвалида кўзда тутилган кун ва соатларда жисмоний тайёргарлик ҳамда спорт маҳоратини ошириш бўйича машғулотларга мунтазам қатнашиш.

  2. Ўз жисмоний тайёргарлиги ва спорт маҳоратини ошириш.

  3. Назорат меъёрларини бажариш.

  4. Мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиш.

  5. Ўз саломатлиги ва жисмоний ривожланиши дара-жасини ўзи назорат қилиб бориш.

  6. Барча тоифадаги мусобақаларда ўз олий ўқув юрти шарафни ҳимоя қилиш.

Дастурнинг мазмуни.
I. Назарий тайёргарлик.
1. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт. Олий ўқув юртларида жисмоний тарбия. Жисмоний тарбия тизими меъёрлари ва дастурларини ўрганиш. Ўзбекистонда енгил атлетикачиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақият-лари.
2. Ўқитиш ва машғулот ўтказиш усулияти асослари. Спорт машғулоти жараёнида организмдаги алоҳида тизим-ларнинг ривожланиш қонуниятлари. Енгил атлетика турлари спорт техникаси асослари. Техникани ўрганиш ва уни такомиллаштириш. Машғулот цикли. Бутун йил давомида шуғулланиш ва даврийлик. Спорт машғулотларининг восита ва усуллари. Енгил атлетикачилар машғулотларини ташкил этиш, режалаштириш ва уларнинг мазмуни. Жисмоний тарбия жараёнида шифокор назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш.
3. Енгил атлетика бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш. Мусобақа қоидалари. Енгил атлетика мусоба-қаларига ҳакамлик қилиш.
II. Амалиёт.
1. Спорт бўлими учун ўргатиш ва машғулотларнинг вазифалари, восита ҳамда усуллари.
Ўқитиш ва машғулотларнинг вазифалари: тўғри чизиқ бўйлаб ва бурилишларда югуриш техникасига ўргатиш, пастки старт ва стартдан зарб билан югуриш техникасига ўргатиш; бурилишдан тўғри йўлкага чиқишда югуриш техникасига ўргатиш; маррага келишни ўргатиш, спринтер-нинг тезлик, тезлик-куч сифатларини, махсус чидамлили-гини ривожлантириш, мусобақа тажрибасини эгаллаш.
Спорт машғулотини ўтказишнинг восита ва усуллари:
Одатдаги ва енгиллаштирилган шароитларда сприн-терча югуриш (назорат қилинадиган тезликларда), югуриш ва сакраш машқлари. Старт машқлари – юришдан ёки суст суъратли югуришдан стартга ўтиш; йиқилишдан старт; бир қўлга таянган ҳолда старт; қийинлаштирилган ёки енгил-лаштирилган шароитда пастки стартдан югуриш; турли тезлик билан третбанда югуриши, тоғ томон югуриш; энг кучли спортчиларнинг югуриш техникаси кинограмма-ларини кўриш.
Ҳар хил сакрашлар ва сакрашли машқлар: турлича шиддат билан 20 м дан 400 м гача спринтерча югуриш; оғирликлар билан ва тренажёрларда машқлар; эстафеталар. Ҳаракатли ва спорт ўйинлари, югуриш мусобақаларида ва эстафеталарда иштирок этиш.
2. Спорт бўлими гуруҳлари учун ўқитиш ва машғу-лотнинг вазифалари, восита ҳамда усуллари (қисқа масо-фаларга югуришда спорт тайёргарлиги – III ва I разряд).
Ўқитиш ва машғулотнинг вазифалари; югуриш техни-касини такомиллаштириш; индивидуал техник хатоларни тўғрилаш; тезлик имкониятларини, тезлик-куч тайёргарли-гини такомиллаштириш; махсус восита ва усуллар ёрдамида спринтернинг тезлик чидамлилиги даражасини ошириш; мусобақалашув тажрибасини эгаллаш.
Спорт техникасини такомиллаштиришнинг восита ва усуллари: одатдаги ва енгиллаштирилган шароитларда спринтерча югуриш; оғирликлар билан югуриш; пастки стартдан югуриш; алоҳида техник хатоларни тўғирлашга йўналтирилган югуриш ва машқлар бажариш; суръатни ўзгартириб, эркин, ортиқча зўриқишларсиз югуришга диққатни йўналтириб югуриш; энг кучли спринтерларнинг югуриш техникасини таҳлил қилиш.
Машғулотнинг асосий воситалари: оғирликлар билан ва тренажерларда бажариладиган машқлар; спринтерга хос бўлган мушак гуруҳларини мустаҳкамлашга йўналтирилган махсус машқлар; ҳар хил тезлик билан третбанда, тоғ томон югуриш, тоғ томонга сакраб бажариладиган машқлар; 60 сек 300 м гача ҳар хил шиддат билан спринтерча югуриш; спорт ўйинлари, стартлар, югуриш машқлари, қийинлаштирилган ва енгиллаштирилган шароитларда спринтерча югуриш, сакраш машқлари, эстафетали югуриш, мусобақаларда иштирок этиш.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling