Иш босқич-лари
|
Фаолият мазмуни
|
|
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич.
(10 минут)
|
1.1. Мавзунинг асосий мазмунини эслатади, таркибий тузилиши ва ўтиладиган саволлар тўғрисида қисқача таништиради.
1.2.Машғулот саволлари: қишлоқ хўжалигида инвестиция лойиҳаларининг ривожлантирилиши.
1.3.Машғулотнинг мақсади: қишлоқ хўжалигида инвестиция лойиҳалари ривожлантирилишининг аҳамиятини тушунтириш ва объектив зарурлигини аниқлаш.
1.4. Вазифа:
- қишлоқ хўжалигида инвестицияларнинг ривожлантирилиш зарурлигини тўғри эгаллаш ва моҳиятини очиб бериш.
- қишлоқ хўжалигида инвестиция жалб этишнинг объектив зарурлигини аниқлаш.
1.5. Ўқитувчи назорат баҳоларини белгилайди.
|
Эшитади.
|
2-босқич.
Асосий (60 минут)
|
2.1. Машғулотнинг асосий вазифаларини ечиш учун талабалар гуруҳларига қишлоқ хўжалигида инвестиция тушунчалари бўйича ҳар хил фикрларни ёзиб чиқишни ва тугагандан сўнг презентация қилишни топширади. Бажарилган ишга талабалар баҳо берадилар (1 (9.1.2) - Илова).
2.2. Худди шу усулда қишлоқ хўжалигида инвестицион манбалар аҳамиятини очиш учун ҳам тайёр тарқатма материал бериб, қабул қилиб олади. 2.3. Венна-диаграммаси асосида қишлоқ хўжалиги соҳасига ажратиладиган инвестиция ва саноатга ажратиладиган инвестициялар ўртасидаги умумийлик ва алоҳида хусусиятлари аниқланади. (2 (9.1.2) - Илова)
2.4. қишлоқ хўжалигида инвестицион лойиҳаларнинг объектив зарурлигини ўқитувчи тушунтиради ва ўқитувчи ҳар-ҳар жойдан талабаларга мурожаат этиб, нимани тушунганлигини сўрайди.
|
Талабалар 3 гуруҳга бўлинади ва берилган технологик усуллар бўйича ишлайдилар. Гуруҳ бош-лиқлари уларни ҳимоя қилади.
|
3-босқич.
Якуний (10 минут)
|
3.1. Ўтилган машғулот бўйича якун ясайди, улар қаерларда керак бўлиши айтилади. Талабалар фаолияти таҳлил қилинади, баҳоланади.
3.2. Кейинги машғулот маъруза муаммоли усул билан муаммоли ўтиши айтилади. Кейинги сафар ҳам гуруҳларга бўлиниб ўтиш айтилади.
|
Талабалар эшитади, ёзиб олади.
|