Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet25/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Назорат саволлари

  1. Реле химояси ёрдамида куч трансформаторларини қандай шикастланишлардан сақлаш мумкин?

  2. Дифференциал химояни ишлаш принципи нимага асосланган?

  3. Ҳаво ва кабел линиялари қандай химоя усуллари билан химояланади?

  4. Ўта юкланишдан химоялаш қандай двигателларга ўрнатилади?

  5. Статик сиғимларни қисқа туташувдан химоялашни айтинг?

4.3. Бошқариш ва огохлантириш тизимлари




Бошқариш ва огохлантириш. Электр станциялари ва нимстанцияларининг оператив аппаратлари қувват, кучланиш қиймати, қурилманинг мураккаблиги ва маъсулиятлилиги, электр энергия билан таъминланадиган истеъмолчиларнинг тоифасига қараб қўл билан бошқариш, масофадан бошқариш ёки телебошқаришга эга бўлади.
Навбатчи ходим назорат қилиб турадиган электр станцияси ва йирик нимстанциялардаги электр ускуналари одатда, масофадан бошқарилади. Бир-биридан узоқ масофада жойлашган объектларни марказий диспетчерлик пунктидан туриб марказлаштирилган ҳолда бошқариш учун телебошқариш қурилмаларидан фойдаланилади
Кўпчилик ҳолларда бошқариш учун автоматлаштириш воситалари, масалан, РАУ, АҚУ ва бошқалар қўлланилади.
Унча муҳим бўлмаган кичкина қурилмалар, одатда дастаки юритмали бир неча оператив аппаратларга эга бўлиб, улар қўл билан бошқарилади.
Огохлантириш сигнализациясининг қуйидаги асосий турлари бор:

  1. Виключателлар, ажратгичлар ва баъзи бошқа аппаратлар қандай оператив ҳолатда турганлигини билдирувчи сигнализация. Бу сигнализация туфайли, ходимлар исталган вақтда бошқариш шкафидаги бутун схеманинг қандай холатдалигини кўриб туради;

  2. Виключателларнинг автоматик узилганлиги (реле ҳимоясининг ишга тушганлиги) тўғрисида хизматчи ходимларни хабардор қилувчи авария сигнализацияси;

  3. Қурилманинг биронта қисмида рўй берган хавфли иш режимининг характери ва унинг вужудга келиши тўғрисида хизматчи ходимларни хабардор қилувчи огоҳлантириш сигнализацияси;

  4. Турбогенераторлар ишини ростлаб турувчи, фармойиш-буйруқлар берувчи буйруқ сигнализацияси.

Ҳолат сигнализация ва авария сигнализацияси аппарат бошқармаси билан, чунончи кенг қўлланиладиган масофадан бошқарилувчи виключателлар ва баъзи бошқа аппаратлар билан электрик боғланган бўлади. Оператив аппаратларнинг махсус юритмалари (электромагнитли, электр двигателли, пневматик ва бошқалар) ёрдамида масофадан бошқарилади. Шу билан бирга юритманинг электр бошқарилиши бошқариш шкафларига ўрнатилган бошқариш калитлари воситасида амалга оширилади. Бошқариш занжирлари ва уларга боғланган сигнализацияни энергия билан таъминлаш учун ўзгармас ёки ўзгарувчан токдан фойдаланилади.
Асосан бошқариш ва сигнализация аппаратлари, шунингдек ўлчаш асбоблари ўрнатиладиган бошқариш шкафи бир неча панелдан иборат бўлади. Бошқариш шкафида марказий авария ва огоҳлантириш сигнализацияси учун битта ёки бир неча панель ажратилади. Панелларнинг олди томонида сигнал лампалари, ёзувли ёруғлик таблоси, кўрсаткич реле, кнопкалар бўлиб, кнопкалар ёрдамида сигнализация ва бошқа асбоблар иши текшириб кўрилади. Бошқариш ва сигнализация панелининг орқа томонига симлар ва клеммалар жойланади. Бошқариш шкафи устига жойлашган ва унинг ҳамма панеллари бўйлаб ўтувчи сигнализация шиначалари ёрдамида бошқариш ва сигнализация аппаратлари ўзгармас ток билан таъминланади, ҳар хил сигнализация импульслари бир элементдан иккинчисига узатилади.
Сигнализация ва масофадан бошқариш қурилмаларининг асосий жиҳозлари. Назорат қилиб турувчи ходимларнинг эътиборини қандайдир сигнал қурилмаси таъсирига жалб қилиш учун товуш, ёруғлик ёки мимика (имо-ишора) сигнализаторлари ишлатилади. Товуш сигнализаторлари (электр сиреналари ва қўнғироқлар) дан авария ва огоҳлантириш сигнализациясида фойдаланилади, улар сигнализацияда бутун қурилманинг умумий (марказий) сигнали вазифасини бажаради. Сирена сигнали қурилманинг бирор виключатели автоматик узилганлигини, қўнғироқ сигнали эса қурилманинг бирор участкасида хавфли иш режими ҳосил бўлганлиги тўғрисида навбатчиларга дарак беради.
Ёруғлик сигнализаторлари (сигнал лампалари ва ёруғлик таблолари) дан якка (маҳаллий) сигналлар сифатида фойдаланилади. Рангли ёруғлик фильтрли сигнал лампалари масофадан бошқариш схемаларида виключателларнинг ҳолати тўғрисида сигнал бериш учун қўлланилади. Улар шкафдаги бошқариш калити олдига ўрнатилади. Қизил фильтрли лампа «уланган» ҳолатини, кўк фильтрли лампа эса «узилган» ҳолатини билдиради. Тармоқдан узилган аппаратни авария сигнализацияси схемасида кўрсатиш учун сариқ фильтрли сигнал лампалари қўлланилади. Кичик ўлчамли лампаларнинг сигнализация занжирига уланадиган, қўшимча қаршилик ичига ўрнатилган сигнал арматураси ҳозирги вақтда кенг ишлатилади. Ёруғлик таблоси вужудга келган хавфли иш режимининг ўрни ва характерини кўрсатиш учун ишлатилади. Ёруғлик таблоси битта ёки иккита лампали ёруғ ўтказмайдиган қутичадан иборат. Лампалар ўрнатилгандан кейин қутича томонларидан бири ёзув ёзилган хира ойнали қопқоқ билан бекитилади. Табло сигнализация панелига ўрнатилиб, огоҳлантириш сигнализацияси импульсларининг тегишли датчиклари билан бирлаштирилади. Айрим ҳолларда ёруғлик таблони бошқариш панелларига ўрнатилади. Датчикдан импульс бир йўла умумий товуш сигналига ҳам ва якка таблога ҳам келиб, лампа ёнади ва ундаги ёзувни ёритади.
Назорат саволлари



  1. Огохлантириш сигнализациясини турларини айтинг?

  2. Бошқариш турларини айтинг?

  3. Қандай сигнализаторларни биласиз?

  4. Сирена сигнали нима?

  5. Қизил фильтрли лампа нимани билдиради?




Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling