Olmaning-tagi pdf


Шалоланинг бахтига бўлажак умр йўлдоши Амирхон отадан ёш етим қолгани ва


Download 95.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana22.02.2023
Hajmi95.65 Kb.
#1219841
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5467389408124607060

Шалоланинг бахтига бўлажак умр йўлдоши Амирхон отадан ёш етим қолгани ва
қиздан ўн ёш катта бўлганлиги сабаб ҳаётнинг аччиқ- чучугини тотган камтарин ва
жиддий , оғир - вазмин йигит эди. У илк учрашувданоқ хаёли паришон бўлиб турган
бўлажак келинга ҳурмат билан муомалада бўла бошлади.
Амирхоннинг Зокирдан фарқ қиладиган тарафлари жуда кўп эди.
У Зокир каби бир гапириб, ўн кулмас, кишининг юрагига ўт қалар қабилида сўзамол
ҳам эмас, сўзларни маржонмисол териб, териб суҳбатдошини еттинчи осмонга олиб
чиқиб қўядиган даражада бахтли қила оладиган йигит ҳам эмас эди.
Зокир ўзига зеб беришни севадиган , қадам босган кўчасидан ярим кун сепган
атирининг ҳиди гупиллаб анқиб турмаса кўнгли жойига тушмайдиган виқорли ва ўктам
йигит бўлса , Амирхон учун бу нарсаларнинг умуман қизиғи йўқ эди. Бир сўз билан
айтганда Зокир тоғдан тошга ўйноқлаб оқиб ўтувчи асов дарё бўлса , Амирхон
тубидан не пўртана ўтса-да бари ичида яширин , юзаси сокин оқувчи кўл эди.
Рост ...
Бир вақтлари Шалола не қизларнинг хаёлини ўғирлаган Зокирдек йигит ўзини
танлаганига маст эди. Худди ана шу ҳис Зокирдан ажралиш аламини янада
кучайтирган эди. Турмуш қургандан кейин ҳам Амирхонни ўз жуфти сифатида қабул
қилишга жуда қийналган Шалола отасидан кўп бора ўзича ёзғирди:
"Отаси ёмон бўлса ўғлининг ҳам ёмон дегани эмас- ку" дея ўксинар эди у. Аммо қани
эди буларни ўз вақтида отасига айтишга қизлик ҳаёси йўл қўйган бўлса ... Бўлар иш
бўлиб , бўёғи синганидан сўнг шўрлик жувон йиллар давомида ич- ичидан тўкилди...
Муҳаббатнинг кўзи кўр бўлар экан- да.
Амирхон кўп жиҳатдан Зокирдан устун чиққан бўлса- да кўнгил қурғур кўпинча ўз

Download 95.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling