У бирдан енгил тортганини, юрагидаги йиллар давомида зил бўлиб босиб ётган юкдан
халос бўлганини ҳис қилиб мамнун жилмайди.
У нималарнидир хаёлида чамалаб ташқарига йўл олмоқчи бўлганида сал аввал ўзи
улоқтирган телефони безовта жиринглади. Шалола ҳайрон бўлиб телефон ётган
томонга йўл олди . Қўнғироқ қилиб йўқлагувчи киши эри экан :
- Алё , - деди Шалола куннинг тиғида қурилишда ғишт теравергандан қоп- қорайиб
кетган эрини кўз ўнгига келтириб ҳудди биринчи учрашувга чиқаётган бўй қизлардек
энтикди ,- ассалому алайкум. Лаббай , дадаси , эшитаман ?!
- Ваалейкум ассалом,- Амирхон нимадандир жуда ҳурсанд эди, бу нарса унинг
овозида яққол намоён бўлди ,- Шалола, биласанми нима ?! Бугун ойлик олдим. Шунга
сен яхши кўрадиган ширали хурмодан олдим. Кейин банан , ...
Шалола ширин энтикди ...
Эрига жавобан "Кечга нима овқат пишириб қўяй ?!" деб сўрамоқчи бўлди-ю , аммо
зумда фикридан қайтди . "Яхшиси сюрпиз бўлақолсин" . Шалола шундай дея
хаёлидан ўтказганча кокилдек чўзиб , усти ажабтовур безатилган, ошкўклар билан
сахийларча сийланган, Амирхон яхши кўрадиган лағмонни кўз олдига келтирганча
ташқарига йўл олди :
- Шошилмасам бўлмайди. Дадаси келгунларича улгуришим керак...
#тамом
@Xazon_Rezgi / :
Do'stlaringiz bilan baham: |