бўлиб энтикиб кетди, шу билан бирга у кўзига йиллар синовида пишган , ўзини тутиб
олган бўлиб туюлди.
Шалола шу кунлар давомида гуруҳ ташкил қилинган санадан бошлаб Зокирнинг
ёзишмаларини ўқиб чиқди. Зокир ўзига мурожаат қилганларга шу қадар эҳтиром
билан муносабатда бўлган экан-ки , йигитнинг аҳлоқига беш кетган ҳар қандай инсон
беихтиёр унинг доимий мижозлари қаторидан жой олишни истаб қолиши тайин эди.
Шалола Зокирнинг гуруҳда ёзишини зор-интизор бўлиб кутадиган бўлиб қолганди. У
Зокирнинг ҳар бир ёзган сўзларини соғинч билан қайта- қайта ўқир эди.
У тармоқдан чиққан вақтда эса ўзини эрига нисбатан худди ҳиёнаткордек ҳис қилар ,
гарчи Зокирга ўша бир оғиз "Ҳаа" деб жавобидан бошқа ўрталарида арзигулик ҳеч
бир гап- сўз бўлмаган бўлса-да , юраги қаттиқ сиқилар эди.
Бу савдо оз ҳам эмас , кўп ҳам эмас , юқорида айтилгани каби нақд бир хафта давом
этди.
Бугун Шалола пешиндан сўнг бироз дам олиш илинжида хонасига кирди- ю , одатига
кўра юраги дукурлаб тармоққа уланди.
Зокирнинг гуруҳида олди- сотди авжида экан. Зокир ҳам айни вақтда онлайн бўлиб
мижозларга гоҳ матнли смс ёзар , гоҳ овозли хабар қолдирар эди. Шалола
ёзишмаларни ўқий туриб гуруҳга янги қўшилган юракча профилидаги қизнинг Зокирга
нисбатан "Акажон, мен келдим" деб ёзган хабарига кўзи тушди. Зокир ҳам кўзлари
шаҳлодан шаҳло ўн етти , ўн саккиз ёшлардаги, ҳусни бир қошиқ сув билан ютгудек
хушрўй қизга нисбатан "Э қаерларда қолгандингиз , личга ўтингчи сизда муҳим гапим
бор?" дея жавоб қайтарди. Қиз ҳам ўлиб турган экан шекилли дарров "Ман
ёмонларнинг дастидан спамман, Акажон" дея лабларини чуччайтирган смайликни
жўнатди. Зокир унга нисбатан "Мен ҳам" деди- у , бироқ кўп ўтмай линк жўнатди: "Бу
Do'stlaringiz bilan baham: |