.
Шалола бир қарорга келиб тармоқдан чиқмоқчи бўлганда кўзи Зокир тарафидан
ёзилган таниш сўзларга тушди :
"Сенсиз ҳаёт - тузсиз ош. Баҳори йўқ умр. Маъноси йўқ тириклик. Сенсиз жонсиз
жасадман мен. Сабаби менинг жоним сен бўласан..."
Ахир... Ахир бу Зокир унга қайта, қайта айтган , юрагига олов ёққан ўша муҳаббат
изҳори эмасми ?
Бу ўша йиллар давомида Шалоланинг юрагини кемтик қилиб , армонларга ҳамроҳ
бўлиб яшашига мажбур қилган сўзлар эмасмиди ?! Нархи шунча арзонмиди бу
сўзларнинг ?
Шалоланинг пешонасидан муздек тер чиқиб кетди . Қулоқлари остида отасининг
сўзлари гулдираб янгради:
"Менинг Сойиб суюқнинг ўғлига берадиган қизим йўқ ! Отаси ким- у , ўғли ким бўларди
?! Олманинг тагига олма тушади , шафтолимас !"
"Оҳ , дадажон - а ?! Бу инсонларга таъриф беришда янглишибсиз ?! - хўрсинди
Шалола ,- буларни олмага ўхшатманг ... Арзимайди улар бундай ўхшатишга ...
Арзимайди ...
Мен шу суюқни деб Аллоҳ тақдир қилган жуфти-ҳалолимнинг ҳаққини тўлиқ адо
этмадимми ?! Шуни деб - а ? Пана- панада ҳар кимга оғзини суви келиб, илиқиб
югуриб юрадиган сўлтаматни деб- а ?!
Шалола бирдан қизнинг суратига қараб жилмайди:
"Менимча бу суратдаги қиз ҳали қиз ҳам эмасдир . Ким билсин ёши катта , бирор
бедаво аёл бўлса ҳам ажабмас бўлса керак. Ким бўлсаям Зокир учун юборилган жазо
бўлса-чи ?!
Э менга нима ?! Баттар бўлмайдими ?! Биринг иккинчинг билан қўшилиб , ҳар нима
бўлларинг менга деса !"
Шалола ўзи ўқиб турган манзилдан шарт ортга қайтди , шу кетишда Зокирнинг олди-
сотди гуруҳидан чиқиб кетди ва шу аснода телефонини ётоғининг нариги бурчагига
шаҳд билан улоқтирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |