Olmaning-tagi pdf


Download 95.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana22.02.2023
Hajmi95.65 Kb.
#1219841
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5467389408124607060

ёқда кутаман!"
Ўртадаги суҳбатга юзларидан олов чиққанча гувоҳ бўлиб турган Шалола лип этиб
Зокир узатган линкни ўз телефони ҳотирасига нусҳалаб олди. Унинг кўнгли
алланималарни сезганича бор экан , зум ўтмай Зокир жўнатган линк гуруҳдан изсиз
ғойиб бўлди.
Шалоланинг бахтига яқиндагина ўзи нусҳалаб олган гуруҳнинг обуна бўлмай
ташқаридан ўқиб , кузатиш мумкин экан .
Шалола Зокир ва бояги қизнинг ёзишмаларини юрак ҳовучлаб ўқий бошлади.
Ёзишмалар шундан дарак берарди- ки : "Зокир эмиш-ки бўйдоқ. Анчадан буён
кўнглидаги қизни қидирмоқда экан. Унга турмушга чиққан қиз дунёнинг энг бахтли
аёли бўлади. Ўзи уйланадиган қизни кафтида эмас , бошида кўтариб юриши аниқ.
Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади..."
Шалоланинг борган сари асаби бузила бошлади. Зокирга ҳамоҳанг суҳбатдош қизнинг
тинимсиз ва беўхшов, бемаъни ноз - ишвалари ( Шалолага айнан шундай туюлганди)
гўёки намиқиб тутаётган ўтинга керосин сепгандек натижа берди: )
"Тавба , - дея ўйлади Шалола,- ҳозирги замоннинг қизларига ҳам ҳайронсан ?!
Бунчалик очиқлик қаердан экан ? Шу қизнинг ҳам отаси , ака - укаси бормикан ? Буям
майли. Зокирни нима жин урди ? Иккита мунчоқдек боласи туриб, ҳиринг - ҳирингга
пишириб қўйибдими ?! Шу қилган ишларининг касофати болаларига уришидан
қўрқмасмикан ?!"
Шалола шу сўзларни хаёлидан ўтказа туриб бирдан кўзлари "ярқ" этиб очилди :
"Ўзим- чи ?! Ўзим нима қилаяпман бу ерда ?! Менга пишириб қўйибдими ?! Менинг ҳам
Аллоҳ берган болаларим , тақдирим қўшилган эрим бор- ку?! Эрлик аёлнинг жойими
шу ер?!" Шалоланинг юраги эзилиб кетди. У шу топда қилиб юрган иши нечоғлик
жирканч иш эканлигини фаҳмлагандек, кўнгли чуқур изтиробда қолди. Гўёки ўзини
минг , минглаб одамлар кузатаётгандек, уятдан ернинг қаърига кириб кетгудек бўлди

Download 95.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling