экансизда энди" дея мурожаат қилган профиль эгасининг исми шарифига нигоҳи
тушиб кўзи тиниб кетди.
Шалола ўз профилига ўғлининг исмини ёзиб қўйганди. "Билолиддин" дея номланган
никида эри ва ўғлининг сурати жойлаштирилган эди.
Шалола ўзига мурожаат қилгувчига "Ҳаа" дея жавоб ёзди-ю , дарров тармоқдан
чиқди. У шундай қилмаса ўзининг юрак дупурини гўёки бутун дунё эшитиб
қоладигандек эди ...
Шалола чуқур- чуқур нафас олар , пешонасидан реза- реза тер қуйилар эди. У айни
дамда бир неча йиллар аввал умрбод ажралишга ҳукм қилинган ўша ... ўша дил
бергани Зокир Қаландаровни учратиб қолган эди...
:// Шалолада қизиқиш устунлик қилди. У қайта тармоққа уланиб дарҳол Зокирнинг
профилига назар ташлади. Бахтига Зокир онлайн эмас экан. Шалола қўллари
қалтираганча аста - секин Зокирнинг профилидаги барча расмларни очиб кўра
бошлади...
Зокир шахсийсига оиласи ҳақида маълумот берадиган бирорта сурат жойламаган
экан.
Шалола негадир бундан бирмунча енгил тортган бўлди. Аммо Зокирнинг шахсийси уни
ўзининг ранго-ранг суратлари билан тўла экан...
Кейинги йилларда Зокир яна ҳам савлатли бўлиб кетибди. Мумтоз ва спорт услубида
келиштириб кийим кийган, кўзлари ўйчан бу йигит йиллар давомида ҳар қандай
қизнинг ҳушини олар даражада кўркамлашган эди.
Шалола Зокирнинг ҳам икки фарзанд кўрганидан хабари бор эди. Бироқ эндигина
йигирма иккига кирган бу йигитни танимаганлар бу ҳақиқатга асти ишонмаган бўлар
эдилар.
Шалола тармоқда Зокирни бир хафтача кузатди. Зокир ҳам уни эркак киши деб қабул
қилгани учунми ёки гуруҳида йиғилган мингдан ортиқ обуначилар қаторида кўрдими
қайтиб ортиқча эътибор бермади.
Шалола эса йигитнинг янада сўзамол , янада хуштавоъзе бўлиб кетганлигига гувоҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |