Қонни умумий ҳажмини бузилиши
Қон ҳазжмини бузилиши гипо ва гиперволемия кўринишида, яъни нормага (нормоволемия) нисбатан, қон ҳажмини кўпайиши ва озайишида намоён бўлади. Қонни ҳажми организмнинг 1кг тана массасига 65-80мл тўғри келади.
Гипо ва гиперволемияни ўз навбатида, оддий, полицитемик ва олигоцетемик шакллари тафовутланади.
Оддий гиповолемия бунда қон ҳажмини пасайиши, гематокрит кўрсаткичини ўзгаришисиз кечади, ўткир қон йўқотишда кузатилади, ушбу ҳолатда суюқлик тўқималардан қонга ўтиб улгурмайди.
Олигоцитемик гиповолемияда қон ҳажмини пасайиши, ундаги эритроцитлар ҳисобига юзага чиқади, ўткир қон йўқотишда кузатиш мумкин.
Полицитемик гиповолемияда қон ҳажмини камайиши, плазма ҳажмини камайиши, эритроцитларни нисбий кўпайиши ҳисобига юзага чиқади. Организм сувсизланганда (ич ўтки, қайт қилиш, кучли терлаш, ўпка гипервентиляцияси). Бундан ташқари, шокларда кузатилади, қон, қорин бўшлиғини кенгайган қон томирларида тўпланади, бу эса ҳаракатдаги қон миқдорини кескин камайтириб юборади, қон томирлар деворини ўтказувчанлигини ортиши ҳисобига, қонни қуюқлашувига ва полицитемик гиповелимияга олиб келади.
Оддий гиперволемияда қон ҳажми, унинг плазмаси ва эритроцитларни бирдай ортиши ҳисобига рўй беради. М: кўп қон қўйилганда, кучли жисмоний иш бажарганда рўй беради.
Олигоцитемик гиперволемияда қоннинг ҳажмини ортиши плазмани кўпайиши ҳисобига рўй беради. М: буйрак касалликларида сувни ушланиб қолиниши, қон ўрнини босувчи эритмалар юборилгандазх ва ҳоказо.
Полицитемик гиперволемияда қоннинг ҳажмини ортиши эритроцитлар сонини ортиши билан юзага чиқади. Бундай ҳолатни атмосфера босим пасайганда, О2 очлиги билан кечадиган касалликларда м: юрак нуқсони, ўпка эмфиземаларида кузатиш мумкин.
Қон йўқотиш
Қон йўқотиш, қон томирлардан қон кетишига жавобан, организмда компенсатор реакцияларни ишга тушиши ҳисобига, қоннинг нафас функциясини пасайтириш орқали рўй берадиган, мураккаб тарзда кетувчи патологик бузилишлар комплексидир.
Этиология. Энг муҳим этиологик омиллардан қон томир деворини бир бутунлигини бузилиши (травма, ўсма, сил), қон томир ўтказувчанлигини ортиши (ўткир нур касаллиги), қон ивишини пасайиши (геморагик синдром)
Do'stlaringiz bilan baham: |