Қон системасининг патофизиологияси режа: Қон тизими ҳақида тушунча


Патогенез. Қон кетиш шартли равишда уч босқичга бўлинади: бошланғич, компенсатор ва терминал. Бошланғич босқичда


Download 155 Kb.
bet3/13
Sana04.04.2023
Hajmi155 Kb.
#1326801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
№17 Қизил қон патофизиологияси

Патогенез. Қон кетиш шартли равишда уч босқичга бўлинади: бошланғич, компенсатор ва терминал.
Бошланғич босқичда қон томирларда ҳаракатланаётган қон миқдори озаяди ва оддий гиповелемия, юракнинг систолик ҳажми, артериал босим пасаяди, циркулятор типдаги гипоксия кузатилади.
Компенсатор босқичда организмда комплекс тарзда кучли ҳимоя мослашув реакциялар, яъни тезкор, кейинчалик тезкор бўлмаган механизмлар ишга тушади.
Тезкор компенсатор механизмларга:

  1. Рефлектор тарзда томирларни спазми, бу ички органлар қон томирларида қаршиликни ортишига олиб келади (бош мия ва юрак, тери бундан мустасно), деподан қонни қон томирларга ўтиши, бунинг натижасида артериал босим ортади

  2. Рефлектор тарзда юрак уришини тезлашуви, бу қоринчаларда қолдиқ қон ҳажмини камайтиради.

  3. Ҳужайралараро суюқликни қон томирларга ўтиши

  4. Организмдаги гипоксияни бартараф этишга қаратилган нафасни тезлашуви ва чуқурлашуви кузатилади

  5. Гемоглобинни тўқималарга О2 беришини кучаяди

  6. Қон ивишини активлашуви кузатилади

Тезкор бўлмаган компенсатор механизмлар. Қон ҳосил бўлиши кучайиши ва қоннинг оқсил таркибини тикланиши билан намоён бўлади. Беш суткадан эритропоэтинлар ва Каслни ички омили таъсирида қизил кўмикнинг гемопоэтик активлиги ортади, натижада периферик қонда ретикулоцитлар миқдори ортиб кетади. Компенсатор реакцияларда нерв, эндокрин ва иммун тизимлар актив иштирок этади.
Организмда компенсатор механизмлар етарлича намоён бўлмаса, унинг реактивлигини пастлиги, йўқотилган қон миқдори кўп бўлганда ёки бошқа нохуш омиллар таъсирида, даволаш ишлари яхши йўлга қўйилмаганда терминал босқичга ўтиши мумкин. Организмдаги умумий қонни 50% атрофида қон йўқотилса, ўлимга олиб келади.
Эритроцитларни патологик ўзгаришлари
Эритроцитларнинг патологик ўзгаришлари миқдорий ва сифатий бузилишлар билан намоён бўлади.
Эритроцитларнинг миқдорий ўзгаришларига:

  1. Эртироцитлар ҳосил бўлиши ва парчаланиши ўртасидаги номутаносиблик

  2. Қон томирлар деворини бузилиши натижасида эритроцитлар сонини камайиши

  3. Қон томирлар тўрида эритроцитларни қайта тақсимланиши бузилиши сабаб бўлиши мумкин


Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling