Қон системасининг патофизиологияси режа: Қон тизими ҳақида тушунча
Download 155 Kb.
|
№17 Қизил қон патофизиологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нормобластни нормоцитга айланиши
Нормобластик эритропоэз
Одамларда постнатал даврда қон ҳосил бўлишни ягона физиологик типи бўлиб, бунда эритробластлардан пронормобластлар, улардан нормобластлар, нормобластлардан эса нормоцитлар хосил булади. Пронормобласт генетик ва морфологик жиҳатдан эритробластга ўхшаб кетади, лекин размерга кўра 12-18 мкм, нуклеоллар ҳамда ядро бўлмайди. Пронормобласт ядросини конденсацияси ва гемоглобинни ҳосил бўлиши билан нормобластга айланади. Нормобласт ядроли хужайрани охирги босқичи бўлиб, размери етилган эритроцитлар размерига яқин бўлади, яъни 8-12 мкм, размерини катталиги у ёки бу томонга сурилиши мумкин, шундан микро или макронормобластлар тафовутланади. Нормобластни гемоглобин билан тўйиниш даражасига қараб эса: базофил, полихромотофил ва оксифильларга тафовутланади. Нормобластда гемоглобин аввал перинукляр зонасида, кейинчалик бутун цитоплазмага ёйилади. Цитоплазмага гемоглобин пайдо бўлиши билан бир қаторда, ядро хроматинида конденсация жараёни кетади. Бунинг натижасида ядрочалар йўқолади, хроматин тўри дағаллашиб боради, ядрочалар радиар структурага эга бўлиб, хроматин ва парахроматинга бўлинади, натижада ғилдираксимон ядрога эга бўлади, бу типик нормобластдир. Энди бу пайтда ядро ўз фаолиятини давом эттираверади ва кўплаб митоз натижасида фигуралар ҳосил бўлади, ядрони хроматини зичлашади, ғилдираксимон структурасини йўқотади. Нормобластни нормоцитга айланиши Ядрони йўқолиши, нормобластни нормоцитга айлантиради. Ядро йўқолиши эриш йўли билан эмас, балки шунчаки цитоплазмадан итариб юбориш билан амалга оширилади. Баъзида ядролар йўқолганига қарамай, майда доначалар қолиб кетади. Физиологик шароитларда эритробластларда ядрони йўқолиши, цитоплазмада гемоглобин йиғилиши билан параллел кечади. Ретикулоцитлар эритроцитларни бир тури бўлиб, базофил компонентга эга бўлиб, тўр шаклидаги ретикулуми бўлади, унинг размери нормал нормобласт размери билан тенг бўлади. Периферик қонда тушишдан олдин, 2 ва 4 кунгача кизил кумик стромасида бўлади. Гипоксия шароитида унинг миқдори икки баробар ортади. Финш маълумотларига қараганда, эритроцитларни ривожланиш цикли 82 соат давом этади, 44 соати эса ретикулоцит босқичига тўғри келади. Периферик қонда улар бир сутка давомида бўлади, шу вақт орасида улар ретикулумини йўқотади ва етилган эритроцитга айланади. Катта одамларда 0,8-1% атрофида ретикулоцитлар бўлади. Размери жихатидан улар етилган эритроцитлардан каттароқ бўлади, бу эса базофил моддани зичлигига боғлиқ бўлади. Download 155 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling