O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021


Download 0.64 Mb.
bet33/103
Sana25.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1294293
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103
Bog'liq
manaviyatshunoslik

SAVOL VA TOPSHIRIQLAR
5-mavzu: Ommaviy madaniyat, kelib chiqishi, shakllanishi va xususiyati.
Reja:
1. Ommaviy madaniyat: kelib chiqishi va shakllanishi..
2. Ommaviy madaniyatga biryoqlama ijobiy yoki salbiy yondashishi xato ekanligi .
3.Ommaviy madaniyatning o‘z kamchilikiari va tug‘dirayotgan xavf-xatari. Vizual ommaviy madaniyat.
4.“Ommaviy madaniyat” inson ma’naviyatiga ta’siri


Tayanch so`z va iboralar: madaniyat, ommaviy madaniyat, axborat texnalogiyalari, integratsiya, globallashuv, madaniy mustamlakachilik, vizual olam.

Маънавият маданиятнинг моҳиятли мазмунидир, маданият эса маънавиятнинг воқелигидир. Ушбу муштараклик нафақат маънавият ва юксак маданиятга, шунингдек маънавият ва оммавий маданиятга ҳам хос. Зеро, оммавий маданият замонавий жамиятнинг барча асосий ва характерли хусусиятларини, шу жумладан зиддиятларини акс эттирибгина қолмай, кўп ҳолларда уларнинг ижтимоий-маданий пойдевори ва шарт-шароитини ташкил этади. Ҳозирги замон жамиятининг ютуқлари-ю маънавий инқирози, табиийки, турли сабабларга бориб тақалади. Улар орасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий, диний-эътиқодий ва ранг-баранг бошқа мафкуравий-ижтимоий сабаблар бор. Лекин уларнинг ҳаммаси инсон онги орқали ўтиб, унинг амалий хатти-ҳаракатида муайян тарзда ўзини намоён этади. Бошқача айтганда, маданият ҳодисасига айланади. Шу сабабдан биз маданиятни аниқ шаклларга ажратамиз: ахлоқий маданият, бадиий маданият, ҳуқуқий маданият, лисоний маданият, иқтисодий маданият, маиший маданият, технологик маданият ва ҳ.к. ва ҳ.к. Унинг турли даражалари, шакллари маънавиятни турлича акс эттиради ва унга турлича таъсир кўрсатади.


Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти ва жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг йилдан-йил кучайиши кўплаб янги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий алоқаларни, шулар билан бирга янги муаммоларни вужудга келтирди. Глобаллашув суръатлари ортаётган, халқаро рақобат кучаяётган, ахборот технологиялари жадал ривожланаётган, Ғарб оммавий маданияти тез тарқалаётган ҳозирги шароитда она тилимизни, миллий менталитетимизни, маънавий хусусиятларимизни, маданиятимизни асраб авайлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масаласи долзарблик касб этмоқда. Ғарбнинг ўзида оммавий маданиятга нисбатан ижобий баҳолашдан тортиб мутлақ қоралашгача бўлган турлича қарашлар қарор топган. Оралиқда ҳали яна қанчадан-қанча ёндашувларга дуч келиш мумкин.
Замонавий оммавий маданият одамлар онги билан манипуляция қилиш, уни бошқаришнинг янги техник имкониятлари ва воситалари билан бойимоқда. Бир томондан, оммавий маданият гўёки мафкурадан холи, чунки у қайсидир ижтимоий гуруҳ ёки табақа, синф учун эмас, кенг омма учун мўлжалланган. Гўёки оммавий маданият ижтимоий тенгликни тарғиб этади. Элитага хос қимматбаҳо эксклюзив кийимлар, опера, филармония, олтин ва брилиант тақинчоқлар, шахсий яхта ва парклар, ўта қиммат ресторанлар, ичимликлар ва ҳ.к.ни хушламайди. Жинси, кроссовка, футболка, оддий катакли куйлак, куртка, хот-дог, пица, йўл-йўлакай истеъмол қилинадиган овқатлар, ичимликлар, рок, поп мусиқа, эстрада ва ҳ.к. орқали ҳаммани тенглаштиради. Ҳақиқатан, оммавий маданиятга ташқи демократизм хос. Буни инкор қилиш ярамайди. Лекин оммавий маданият инсонни жамият муаммоларидан чалғитиши, ижтимоий бефарқлиги, бир ўлчовли одам-локаторни шакллантириши, жамоатчилик фикри билан манупуляция қилишини мафкурадан холилик ва ҳақиқий демократизм деб бўлмайди. Мафкурадан холилик ва демократизм оммавий маданиятнинг кўпроқ шаклида намоён бўлади, мазмуни анча зиддиятли, ижтимоий функциясида эса мафкурадан холилик ва демократизм баъзан ўзининг диалектик қарама-қаршилигига айланади. Чунки мавжуд тизимга, мавжуд истеъмол қоидалари, иқтисодий ва сиёсий муносабатлар барқарорлигига, бошқача айтганда, ҳукмрон синфлар манфаатига хизмат қилади. Тўғри, оммавий маданиятда бир йўналиши бор – у қаршимаданият (контркультура) ёки норозилик маданияти деб аталади. Норозилик маданияти анча радикал фикрларни, жамиятни янгилашни, мавжуд тартибларни ўзгартириш зарурлиги ҳақидаги ғояларни олға суради. Аммо у оммавий маданиятидаги кичик бир йўналиш холос. Унга тизимли ижтимоий мўлжаллар ва идеаллар хос эмас. У стихияли вужудга келиб, стихияли сўниб туради. Масалан, АҚШ Ветнамда уруш олиб борган йилларда урушга қарши қудратли қарши маданият оқими вужудга келиб, уруш тугагандан кейин сўниб кетди.
Давр билан ҳамқадам бўлишни истаган халқларга, мамлакатларга замонавий тараққиёт танлаш учун кўп имконият қолдирмайди: энг сўнгги илмий-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, урбанизация, оммавий коммуникация воситаларини (ОКВ) ва ахборот технологияларини (IT) ривожлантириш, жаҳон ҳамжамиятига интеграция бўлиш. Булар эса ҳар бир халқ, мамлакат ҳаётига ўзига хос унификация қилувчи, бирхиллаштирувчи, бир қолипга туширувчи таъсир кўрсатади. Ғарб мамлакатлари ижтимоий-маданий ҳаётига, умуман маънавий дунёсига қараб, эртага бизни ҳам нималар кутаётганини маълум даражада башорат қилиш мумкин. Япония, Жанубий Корея, Гонгконг ва бошқа қатор давлатлар мисоли буни тасдиқлайди. Уларга ғарбча турмуш тарзи, ғарбча қарашлар, ғарб юксак маданияти ва қадриятлари қаторида оммавий маданияти, саёз қадриятлари, баъзи ҳолларда сохта қадриятлари ўта зиддиятли таъсир кўрсатмоқда. Бу ушбу мамлакатлар аҳолиси катта авлодида, ўз халқи миллий маданиятига бефарқ бўлмаган ижодкор зиёлиларда безовталик уйғотмоқда.
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан алоқалари кучаяётгани ва рақамли технологияларнинг халқимиз турмушига чуқур кириб бораётгани ҳаётимизда оммавий маданиятнинг мавқеи ва нисбатининг ҳам ортиб боришига олиб келади. Интернет, ижтимоий тармоқлар, ҳар хил гажетлар(смартфон, планшет ва ш.к.) ёшлар орасида жуда кенг тарқалган ва уларни глобал ахборот макони билан боғлаб турибди. Замонавий оммавий маданиятнинг салбий жиҳатларини минималлаштириш, қулайликлари ва баъзи бир ижобий жиҳатларидан унумли фойдаланиш йўлларини ҳозирданоқ излашимиз керак. Ушбу масалаларни холис ва ҳар томонлама тадқиқ этиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ғарб мамлакатларининг баъзи бир хатоларини такрорлашимиз шарт эмас. Шу сабабдан бу ерда асосан ғарб оммавий маданияти ҳақида сўз юритамиз.
Ишлаб чиқариш воситалари такомиллашиб, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқди. Одамларнинг турмуш тарзи, фаровонлиги, ўз маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш имкониятлари ўртасида аста – секин фарқ юзага келди ва ижтимоий табақалашув юз берди. Бу жараёнда табақаларнинг ўзига хос маданиятлари вужудга келди. Ижтимоий нотенглик жамият аъзоларининг бир қисми қўлида моддий бойликлар тўпланишига олиб келди. Моддий жиҳатдан яхши таъминланган оилалар болаларини жисмоний меҳнатдан озод қилиб, уларни ўқитиш, яхши тарбия бериш, илм-фан, адабиёт ва нафис санъат асарларидан баҳраманд этиш, ақлий меҳнат ёки бошқарув ишлари билан шуғуллантириш имконига эга эди. Уларнинг диди, маънавий-маданий эҳтиёжлари камбағал, зўрға кунини ўтказадиган оилаларда ўсган саводсиз болаларникидан анча юқори эди. Улар жамиятнинг элитасини (хос кишиларини, хавосни) ташкил этди. Элитанинг маънавий-маданий эҳтиёжларини қондириш учун элитар маданият шаклланди. Бунда биринчи галда ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқиши мулкий табақаланиш билан бирга катта роль ўйнади. Аста-секин хос ва авом маданиятлари орасидаги фарқ кучайиб ўрта асрларда Шарқда, кейинчалик Ғарбда олимлар, мутафаккирлар маданиятни иккига – элита (хос) ва омма (авом) маданиятларига бўла бошладилар.
Ғарб мумтоз фалсафасида (И.Кант, Ф.Шеллинг, И.Фихте, Гегель ва улардан ҳам аввал И.Гердер) биз айнан шундай ёндашувни кузатамиз. Аммо тушунчаларга мумтоз файласуфлар томонидан батафсил таъриф берилмаган, улар илмий таҳлил этилмаган. Хос – элитар маданият жамият киборлари, ўқимишли зиёлилар диди, таъби, маънавий қизиқиш ва эҳтиёжларига мўлжалланган юксак профессионал адабиёт ва санъат намуналари, олий табақаларнинг ижтимоий хулқ-атвори ва муомала-мулоқоти билан боғланган. Омма маданияти эса оддий халқнинг эҳтиёжларини қондирувчи маънавий маҳсулот ҳисобланган. Фольклор, халқ амалий-безак санъати, урф-одатлар ва анъаналар ҳам омма маданиятига киритилган. Бошқача айтганда, оммавий маданият ва халқ маданияти бир ҳодиса деб тушунилган, улар бир биридан ажратилмаган ва қарама-қарши қўйилмаган. Авом халқ маданиятига жўн ҳодиса деб бирмунча беписанд қарашлар учраса-да, аслида умумий муносабат унчалар салбий бўлмаган. Чунки ундан маданиятнинг миллий асослари, илдизлари акс этган ва яшаган. Халқ оғзаки ижодига эса кўп ҳолларда, айниқса мумтоз адабиётда ижобий муносабатни кузатамиз. Масалан, буюк рус шоири А.С.Пушкин фольклорни жуда севган. У халқ оғзаки ижодининг бир неча намуналарини қайта ишлаб, оригинал асарлар яратган. Лекин аграр жамиятдан индустриал жамиятга ўтиш жараёнида аста – секин тубдан аввалгидан фарқ қиладиган янгича ижтимоий – маданий воқелик шакллана бошлади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling