O’rta maxsus ta’lim vazirligi muqimiy nomidagi qo'qon davlat pedagogika instituti boshlang’ich ta’lim kafedrasi tilshunoslikning dozarb masalalari fanidan


Download 1.54 Mb.
bet48/61
Sana04.02.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1165158
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
Tilshunoslikning Majmua yangi

Adabiyotlar
Бочегова Н.Н. 2010. Этнос. Язык. Концептосфера. Курган: Изд-во Курганского гос. ун-та.
Боас Ф. 2020. Ум первобытного человека. Москва: Юрайт.
Будагов Р.А. 1971. История слов в истории общества. Москва: Просвещение.
Вежбицкая А. 2001. Понимание культур через посредство ключевых слов. Москва: Языки славянской культуры.
Вежбицкая А. 1996. Язык. Культура. Познание. Москва: Русские словари.
Вежбицкая А. 2011. Семантические универсалии и описание языков. Москва: Языки славянской культуры.
Вежбицкая А. 2011. Семантические универсалии и базисные концепты. Москва: Языки славянской культуры.
Даниленко В.П. 2010. Введение в языкознание. Москва: Флинта: Наука.
Зализняк А., Левонтина И.Б., Шмелёв А.Д. 2005. Ключевые идеи русской языковой картины мира. Москва: Языки славянской культуры.
Исрафилова Д.Ш. 2010. “Взаимосвязь языка и культуры – как основной объект лингвокультурологии”. Вестник ТГГПУ 2. – С.84-86.
Карасик В.И., Прохвачёва О.Г. 2005. Иная менталность. Москва: Гнозис.
Колесов В.В. 2004. Язык и ментальность. Санкт-Петербург: Петербургское востоковедение.
Михайловская Н.Г. 1979. “О проблемах художественно-литературного двуязычия”. Вопросы языкознания 2: 61-72.
Odilov Y. 2020. “Til va etnos”. O‘zbek tili va adabiyoti 6: 3-10.
Ожегов С.И., Шведова Н.Ю. 2006. Тольковый словарь русского языка. Москва: ООО “А ТЕМП”.
Сепир Э. 1993. Избранные труды по языкознание и культурологии. Москва: Прогресс.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2006. 5 жилдли. 2-жилд. Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти.
Ҳошимов Ў. 2018. Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Тошкент: Янги аср авлоди.


15-MAVZU: Тил маънавияти
Фарзандингга қайси тилда билим берсанг,
бир кун келиб шу миллатга хизмат қилади.
Мустафо Чўқай
Инсоннинг ақлий такомилида фаннинг, руҳий камолотида маънавиятнинг иштироки муҳим. Ақлий такомилга эришган инсон ўзининг моддий оламини бекаму кўст қилиши бор гап, бироқ кам-кўстсиз бу олам маънавиятсиз бутун бўлмас. Маънавиятни қушнинг икки қанотига менгзалганининг бош сабаби ҳам шудир. Одамийликнинг чин омили саналган маънавият одам боласини шахс сифатида шакллантиради, биологик мавжудотдан инсонлик рутбасига кўтаради. Бу рутбанинг йўргаги ахлоқий ва руҳий тарбия бўлса, бешиги тил ва адабиётдир. Бугунги глобаллашган дунёда миллат тилига миллий ўзликни асрашнинг бош шарти деб қаралаётгани ҳам шундан.
Биз билган, ўқиган адабиётларда маънавиятнинг катта тушунча эканлиги, инсоннинг бутун ахлоқий-руҳий оламини ўзида жам этиши айтиб келинади. Бу тўғри, аммо уни аниқ тасаввур қилиш ва тушуниш учун бундай талқин ярамайди, аслида маънавиятни инсон ахлоқий-руҳий оламининг айнан ўзи, деб тушуниш мақсадга мувофиқ. Яъни маънавият киши ахлоқий-руҳий фаолиятининг маҳсули эмас, инсоннинг айни шундай фаолияти – тутумидир. Она тили эса одам боласининг бундай оламларини яратувчи, уни такомилга элтувчи имкондир.
Сўнгги йилларда олиму уламо, жамоатчилигу журналист кўп тилга олган мавзулардан бири – давлат тили ва унинг амалиётга татбиқи муаммоси. Бу борада телевидение, радио ҳамда матбуотда кўп ва хўб чиқишлар қилинди ва ҳозир ҳам давом этмоқда, бироқ фойдали иш коэффициенти биз кутгандек бўлгани йўқ. Хўш, қандай таклифлар илгари сурилган, нималар тавсия қилинган: 1) давлат тилининг амалиётга татбиқи бўйича ишларни жонлантириш керак; 2) тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни лозим даражада ўзгартириш лозим; 3) давлат тили татбиқида тил мутасаддиларининг жидду жаҳд қилиши, иродали бўлиши зарур; 4) ОАВда тарғибот тадбирларини кучайтириш билан бирга, муаммоларни очиқ айтиш керак. Мазкур таклифу тавсияларни биз ҳам қадрлаймиз, чунки улар ўз она тилини муқаддас билган ёниқ қалбдан чиққани аниқ. Шунинг учун бу тарз тавсияларнинг амалиётга татбиқи ўзбек тили ривожида ва давлат тилининг тўлақонли амал қилишида муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. Фақат “фақат” деган иштибоҳ бор. Хўш, зикр этилган чораларни кўриш, зикр этилгандек иш тутиш билан давлат тилининг таг замини том маънода мустаҳкамланадими? Вақт ўтиши билан “эски ҳаммом, эски тос” дегандек яна муаммоларга дуч келмаймизми? Негаки тобора чуқурроқ глобаллашаётган дунёда “бақувват”, “ҳар нега қодир” деб билинадиган тилларда ҳам биздагидек муаммолар пайдо бўлмоқда. Бизнингча, давлат тилининг амалиётга татбиқи муаммосини бу тарзда ечиш билан бугуннинг муаммоси ҳал қилинади. Ҳечдан кўра бу ҳам яхши, бу ҳам керак, чунки болаларимизга соғлом тил қолдиришимиз лозим. Шу билан бирга, болаларимиз ҳам аждодлар тилини омон сақлаши ҳам жоиз-ку?! Тилимизнинг эллик-юз йиллар нарисини ҳам унутишга ҳақимиз йўқ-ку?!
Аслини олганда, ўзбек тилининг давлат тили сифатида амалиётга татбиқи, ўзбек тилининг кундалик ҳаётимиздаги ўрни борасидаги муаммоларнинг асосий сабабларини тилимизнинг ўзидан излашимиз – нодуруст юмуш. Аксинча, муаммонинг туб илдизларини шу тилни қўллайдиган эгасидан, ўзбек тилини ишлатаётган одамнинг лисоний тарбияси қандай кечаётганлигидан қидирганимиз – маъқул иш. Негаки ҳар қандай тил ўз эгаси билан бирга яшайди, соҳиби ундан ўзи хоҳлагандек фойдаланади, унга ўзи хоҳлагандек муносабатда бўлади. Тилни бу тарз қўллаш, тилга бу тарз муносабатнинг биз ўйлагадек, биз кутгандек бўлиши тил соҳибининг маънавиятига, лисоний тутумига жипс боғлиқ. Она тилини ич-ичидан севиш, уни ҳар хил қутқулардан қўриш, қонунан ҳимояланган расмий тилгина эмас, давлат рамзи, давлатчилик шарти сифатида қабул қила олиш учун эса кишига тил маънавияти деган бикир малака зарур. Афсуски, узоқ вақтлардан бери ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини оширишда тил маънавияти ва тил эгаси тушунчаларига бақамти қараганимиз, ўзбек тили соҳибларида ана шундай зеҳниятни шакллантиришга диққат қилолганимиз йўқки, бу худди ерга ишлов бермай мўл ҳосил кутишдай гап.
Тил маънавияти тил эгасини лисоний тарбиялашдан бошланади ва бунда қуйидагилар муҳим:
Маънавиятнинг бош устуни бўлган тарбия оиладан бошланади, тил маънавияти ҳам оилада куртак отиб, гулга киради, мева беради, таълим-тарбиянинг кейинги бўғинлари уни такомилга тортади. Шу жиҳатдан, аавало, оилада тилга муносабатни тўғри йўлга қўйиб олиш керак. Ота-онанинг ўзи фарзандига тўғри тил тарбияси борасида ибрат бўлиши зарур, чунки “қуш инида кўрганини қилади”. Оилада тил тарбиясининг нотўғри йўлга қўйилишининг типик намунаси бу – лисоний муҳитнинг ғайриўзбекчалиги. Оила бошларининг ғарбча тутуми, ота-онанинг қурама нутқи, муомалада ёт тилни афзал кўриши фарзандни ҳам шундай тутумни маҳкам тутишга, шундай лаҳжада чулдирашга ўргатади. Бундай муҳитда ўсган бола оламни ўта миллий андазада эмас, ўта ғарбча қолипда кўради. Энг ачинарлиси, фарзанд ўз тутумларининг ғайримиллийлигини мутлақо идрок этмай қўяди, олам ва одамга миллий нигоҳ йўқолади. Бундан мактабу мадрасанинг машаққати ортади холос. Агар ота-она фарзандига ўзбекча тутум, ўзбекча муомала намунасини кўрсата билса, болада бундай кўникмалар бикрлашади.
Донишманд шоир Фурқат ўз шеърларидан бирида бежиз “Менинг мактаб аро булдур муродим, Хатимдек чиқса имлою саводим” демаган эди. Мактаб таълими, хусусан, она тили дарслари тил маънавиятини камол топтириши “ҳаққаст рост”. Она тили дарслари боланинг оилада шаклланган тил сезгиларини, миллий тутумларини тарбиялайди, ўз тилига ақл кўзи билан қарашни ўргатади. Бунга мактабларда тил дарсларининг сифатини ошириш билангина эришилади. Афсуски, бугун мактаб таълимида она тили дарсларининг сифати ва самарадорлиги таълим стандартларида белгиланганидек эмас (албатта, биз сидирғасига шундай демоқчимасмиз!). Мавриди келди деб дарсликларни янгилайверишдан тийилиб, синфхонада дарсларнинг сифатини ошириш пайидан бўлиш керак. Қолаверса, таълим муассасаларида она тили ўқитувчиларининг ўзаро дарс таҳлилларига киришини жонлантириш лозим. Бир ўқитувчининг бошқа ҳамкасби дарсини кузатиши, ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилиши муаллимнинг дарсга пухта тайёрланишга, сидқидилдан дарс ўтишга табиий мажбурият уйғотади. Агар биз тилимизни йигирма йилдан кейин қандай кўришни истасак, бугундан ўша мўлжалга мос она тили таълимини йўлга қўйишимиз жоиз. Бордию шундай қилинмаса, давлат томонидан кўрилган чоралар ора йўлда қолиб кетаверади. Ахир кейинги уч-тўрт йилнинг бадалида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш, уни ривожлантириш, тил сиёсатини такомиллаштириш борасида республика даражасидаги ўндан ортиқ қонунчилик ҳужжатларининг қабул қилингани тил муаммосининг янада долзарблашаётганини кўрсатади:

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling