O‘zbek tilining izohli lug‘ati


Download 251,86 Kb.
bet9/22
Sana24.12.2022
Hajmi251,86 Kb.
#1053057
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Semaaiologiya shpargalka

11.Integral sema nima?
Интеграл сема термини дастлаб француз тилшуноси Б.Потье томонидан,1 2 кейин унга эргашган ҳолда В.Г.Гак томонидан3 тилга олинди. Улар бунда маълум семантик майдонга мансуб лексемалар семемаси умумий бўлган семани архисема деб билгани ҳолда, ўша семантик майдоннинг кичик гуруҳи (майдончалари) га мансуб лексема семемалари учунгина умумий бўлган семани интеграл сема деб талқин қилишган. Ундан кейин шу интеграл сема ҳақидаги тушунчани айрим тилшунослар умумий сема,4 муштарак сема,5 бирлаштирувчи сема6 номи билан қайд этадилар.
Семантик синонимлар икки ва ундан ортиқ, ҳатто ўн атро- фмдаги маънодош сўзлардан таркиб топиши синонимик қатор- марни юзага келтиради.1 Тил бойлигида семантик кагорлар ҳам мавжуд. Бу семантик қаторлардан синонимик қаторлар, сўзларнинг узаро семантик муносабатига кўра, фарқ қилади. Семантик қатор- мар бир семантик майдонга кирувчи, яъни бир архисема остида оирлашувчи лексемаларнинг семантик гуруҳланиши билан боғлиқ- дир. Бир архисема остидаги бир семантик майдонга кирувчи лек- семалар маълум интеграл сема билан гуруҳларга ажралади, яъни ссмантик қаторларни ташкил килади. Бу семантик қатордаги ҳар бир лексема семемаси ўзаро дифференциал семаси билан фарк- ланади. Лекин дифференциал семаси билан семемаси ўзаро фарқ- ланган бу лексемалар семемасининг архисемаси ва интеграл се- маси умумийлигига кўра бир семантик каторни ташкил қилади. Масалан, ўзбек тили бойлигида кўлам сифатлари мавжуд. Бу си- <|ттларнинг архисемаси ҳам кўлам ифодасини беради. Бу сифат лексемалар ‘бўй,’ ‘узунлик,’ ‘эн,’ ‘юза’ ва ‘ҳажм’ интеграл сема- лари бўйича гурухдарга бўлинади, семантик қаторини ташкил қилади. Агар архисемаси ‘кўлам’ ва интеграл семаси ‘бўй’ бўлган семемали лексемалар семантик каторини белгиласак, у бўйчан, баланд, иовча, дароз, дов, паст, пакана, калта, елпатак сўзлари- дан иборат. Шу тартиб бўйича уларнинг дифференциал ва праг- матик семаларини белгилаб чиқайлик: 1) меъёридан сал ортиқ, 2) меъёридан ортик, 3) меъёридан кўзга ташланар даражада ортиқ, 4) меъёрида жуда ортиқ, 5) меъёридан беўхшов ортик, 6) меъёридап сал кам, 7) меъёридан кам, 8) меъёридан камлиги яқкол, 9) меъёри- дан ортиқ даражада кам. Булардаи мазкур семантик қатордаги лексемалар семемаси ‘кўлам’ архисемаси ва ‘бўй’ интеграл семаси бўйича умумлашгани, бир хиллиги кўзга ташлангани ҳолда, диф- ференциал семалари бўйича ўзига хосдир

Download 251,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling