O‘zbek tilining izohli lug‘ati


Hosila ma’no yuzaga kelishida ekstralingvistik va intralingvistik sabablarni tushuntiring


Download 251.86 Kb.
bet8/22
Sana24.12.2022
Hajmi251.86 Kb.
#1053057
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Semaaiologiya shpargalka

9.Hosila ma’no yuzaga kelishida ekstralingvistik va intralingvistik sabablarni tushuntiring.


Сўз семантик тараққиётини юзага кслтирувчи мантиқий-
сч маптик ҳодисалар содир бўлиши учун ҳам маълум сабаблар бор. у ҳакда айтилган фикрлар ҳам хилма-хил. М.Бреаль сўзларнинг ceмантик ўзгариши учун сабаб деб синонимларнинг дифферен-и.мация қилиш қонуниятини кўрсатади.6 Г.Шпербернинг кўрсатипшча, уига экспансия ва азтракция сабабчидир.6 К.Балдингер
оупинг учун фақат тафаккурнинг умумий қонунияти сабаб деб
оилади, яъни экстралингвистик сабабни иш-ари суради.
( г.Ульман: “Маънолар олами, бошқа қонуниятларга тобе бўлса
\,ам товушлар оламига қарагавда унча чалкаш эмас” дейди.Шу
(шлан у ҳам сўз семантик тараққиётини экстралингвистик сабабдан keлтириб чиқаради. Э.Велландер сўз семантик тараққиётида интралингвистик сабаб ҳам ўз аҳамиятига эгалигини айтади. Бу
интралингвистик сабаб сўз бирикувларида, маълум кечимга кўра,
сўз тушиб қолиб, унинг маъно ва вазифасиии бошқа сўз олиши, деб
изоҳлайди. С.Эман бунга сўзларнинг маълум бир бирикма
таркибида келиши, яъни фразеологик боғлиқлигини ҳам қўшади.
Худди шу фикр Г.Шпербер томонидан тилга олинган эди.Бу
қарашлар бир қатор рус тилшунослари томопидап ҳам ўз вақтида
айтиб ўтилганлигини кузатамиз.Кўринадики, сўз ҳосила маъноси юзага келиши сабаблари
ҳақида бир фикрга деярли келинган. Бу сабабларни туб моҳияти
нуқтаи назаридан икки типга бўлиш мумкин: 1) экстралингвистик
сабаб, 2) интралингвистик сабаб. Интралингвистик сабаб яна: а)
эллипсис, б) сўзларнинг ўзаро фразеологик боглиқлиги каби иккига
бўлинади. М.Бреалъ қайд этган синонимлар дифференциацияси,
Г.Шпербер қайд этган экспансия ва аттиракция кабилар ҳосила
маъпо юзага келишида сабаб бўла олмайди: улар тилга оид ва
мантиқий ҳодисалардир
10.Hosila ma’no yuzaga kelishini tushuntiring.

Сўз лексик маъносининг тараққиёги натижасида ҳосила маъно юзага кслар экан, бунда икки сабаб аҳамият касб этади. Бу сабаблар тилшуносликда: 1) экстралингвистик сабаб; 2) интралингвистик сабаб деб қайд этилади.1Экстралингвистик сабаб сўз ҳосила маъносининг юзага кели- шида жуда катта ўрин тутган. Шунинг учуп ҳам у сўз ҳосила маъноси юзага келишида интралингвистик сабаб тилга олинмасидан анча бурун эътиборда бўлган эди."Эксгралипгвистик сабабга кўра ҳосила маъно юзага келиши бирор сўзнинг лексик маъноси ўзи ифода этган нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат, белги ски сезт ига, яъни референт билан объектив ҳолда муносабатдаги нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат, белги ёки сезгига ўз номини бериши бўлади. Яна ҳам аниқроғи, объектив оламдаги мавжудот ҳамма вақг ўзаро муносабатдадир. Улар тилда ўз аксини тоииб туради. Униш сўзда ифодаланиши ҳосила маъно юзага келишидир. У барча мустақил маъноли сўз туркумларида кузатилади. Масалан, от туркумидаги этак сўзининг бир лексик маъноси кийимнинг пастки қисмини ифодалайди. Ундан ‘фартук’ ҳосила маъноси юзага келган. Лексик маъно ва ҳосила маъно референти кийилиш ўрнига кўра ўзаро алоқадор. Шу объсктив ҳолдаги алоқадорлик тилда ўз аксини топган ва бир сўздаги лексик маънодан ҳосила маъно юзага келган. Бу лексик маънолар алоқадорлигини семемапарнинг ўрин билдирувчи семалари ифода эхган белги бир хиллиги кўрсатади, яъни референтлардаги ўрин бел-гисининг бир хиллиги ҳосила маъно юзага келиши учуп сабаб ҳисобланади.Сифат туркумига хос ширин сўзи ‘ёқимли тотга эга’ лексик маъноли бўлиб, ундан ‘ёқимли муомалага эга’ ҳосила маъноси юзага кслган. Ҳар икки: ҳосил қилувчи ва ҳосила маънонинг рсферен- ти бслгидан иборат. Бу референтлар ‘сқимли’ семасида ифодаланган белги умумлашувига к>'ра ўзаро ўхшаш. Референтлардаги мана шу ўхшашлик муносабати тилда ўз аксини тонган. Бу эса ширин сўзипинг лексик маъноси ҳосила маъпо юзага келтиришида акс этган. Яъни у экстралингвистик сабабга кўра содир бўлган.Феъл туркумига оид отланмоц сўзи тарихан ‘йўл учун отга минмоқ’1 лсксик маъносига эга эди. Ўзбек халқининг ижтимоий таракқиётига кўра мазкур лексик маъно референти, яъни йўл учун отга миниш ўз аҳамиятини йўқотди.Унииг ўрнига йўл учун кийинмоқ ҳаракати кириб келди ва унинг вазифасини, номини олди. У отланмоц сўзипинг янги референти сифатида ҳосила маънода қайд этилди. Бу феълнинг ҳосил қилувчи ва ҳосила


маъноси ўртасидаги муносабатни вазифа билдирувчи ‘йўл учун’ семаси кўрсатади. Бу экстралингвистик сабабдир.Юқоридагиларга ўхшаш яна равиш туркумига оид аввал сўзининг ‘сира бўйича олдин’ лексик маъносидан ‘муддатидан олдин’ ҳосила маъноси, сон туркумига оид беш сўзининг ‘бир қўл бармоқларша тенг сана’ лексик маъносидан ‘энг юқори баҳо* ҳосила маъноси юзага келиши; олмош туркумига оид сўзининг ‘нигоҳ тушмаганга ишора’ лексик маъносидан ‘III шахс бирлик’ ҳосила маъноси юзага келиши ҳам экстралингвистик сабабга кўрадир. Улардаги ҳосил қилувчи ва ҳосила маънолар рсфсренти ўртасидаги муносабат объектив ҳолатда бор бўлиб, ўз ифодасини тилда топган.Кўрдиккки, ҳосила маънонинг экстралингвистик сабабга кўра юзага келиши сўз лексик маъноси ўзи ифода этган нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат, белги ёки ссзги билан қайд этилган нимадир, яъни реферснт билан объектив борликдаги нарса, вокелик, ҳаракат, ҳолат, белги ёки ссзги билан ҳис этилган нимадир муносабатда эканлиги учун, унга ўз номини бериши, яъни янги лекеик маъно яратилишидир.Ҳосила маъно юзага келишидаги интралипгвистик сабаб икки кўринишга бўлинади: 1) сўзнинг бошқа сўз билан богли бўлиши; 2) эллипсис.Сўзнинг бошқа бирор сўз билан боғли бўлиши сабабли ҳосила маъно юзага келиши ўтган асрнинг 60-йилларидан бир оз олдин қайд этилган.1 Уларда кўрсатилишича, сўзлар маълум сўзлар билан боғли келганда, яъни саноқли валентликлари актанти билан боғлиқлигидан келиб чиқиб, ҳосила маъно юзага келтиради.1 2 Бу ҳам ўз ўрнида кишиликнинг объсктив оламни қандай идрок қилиши билан боғлиқдир. Кишилар объектив оламдаги нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат ёки белги кабиларни ҳамма вақт бир-бири билан алоқада, бир-бирига боғлиқ ҳолда, бир бутун деб идрок қилади. Бу эса тилда шундайлигича акс этади ва шу асосда бирикмалар тузилади. Шу бирикмалар тузилиши сабабли шу бирикма узвида богли ҳосила маъно юзага келади. Масалан, Ҳандалакнинг ҳиди шундай нафиски(О.Ёқубов) гапидаги нафис сўзи ҳид сўзи билан богли қўлланиши ‘димоққа ёқимли ва майин унновчи’ ҳосила маъносини юзага келтириши учун сабаб бўлган. Яъни ҳид ўз белгиси билан ҳид - нафис предикатив қўшилмасида ўз ифодаеини топган. Нафис сўзинипг шу бирикмада қўлланиши, яъпи ҳид сўзига боғлилиги ҳосила маъно юзага келиши учун сабаб бўлган. Нафис сўзиншгг боғли маъноси бу ўринда зкстралингвистик ҳолатни ўзида акс эттирувчи интралингвистик ҳодисалар сабабли юзага келди.Чекмоц сўзида ҳам унинг бошқа сўз билан боғлилиги сабабли ҳосила маъно юзага келган. У гам сўзи билан боғлилиги сабабли ‘бошидан кечирмоқ’ ҳосила маълосига эга: гам чекмоқ каби.
Сўзлар ўзаро боғлилиги, яъни интралингвистик сабабга кўра ҳосила маъно юзага келтириши, фақат бошқа сўзга боғлилиги билан чекланмайди. У муайян валентлиги бўйича чекланган актантлари билан ҳам воқеланаверади. Масалан, нафис сўзи субъект валентлиги бўйича бўй, ҳид, ис, атир сўзлари билан ё предикатив, ё атрибутив бирикма таркибида; чеклюқ сўзи объект валентлиги бўйича гам, алам, ташвиш, гусса сўзлари билан объектли бирикма гаркибида ҳосила маъноларини памоён этадилар. Яъни нафис сўзи ‘димоққа майин ва ёқимли унновчи’, чекмоқ сўзи ‘бошидан кечир-моқ’ лексик маъноларини юзага чиқаради. Бу маънолар, албатта, богли ва ҳосиладир. Яна шуни ҳам айтиш керакки, муайян сўзда унинг саноқли сўзлар билан боғликлиги билан юзага келадиган ҳосила маъно фақат ўзини ҳосил килган сўзнинг семантик таркибига хос бўлади. У бошқа сўзда ҳар қандай нутқ шароитида ҳам воқсланмайди. Бу лсксик маънолар хусусиятига хос қонуниятдир.Сўзларнинг ўзаро боғлиқлиги сабабли муайян бир сўзда ҳосила маъно юза1 а келиб, у лексик маъно билан адекваглик қилса, албатта, умумлашган маъно беради. У маълум нутқ шароитида, лексик қуршов билан боғли ҳолда ўз умумийлиги ифодаси доирасини торайтириши, аниқ ифода билан воқеланиши мумкин. Бу лексик маъноларга хос хусусият.Сўзларда ҳосила маъно юзага келтирувчи интралипгвистик сабаблар/ган япа бири эллипсис эди. Сўзларнинг эллипсис сабабли ҳосила маъно юзага келтириши ҳам аллақачон тилшунослар томо- нидан қайд этилган.1 Эллипсис эса нуткда тушириб қолдирилиб, матн ёки вазиятдан осонгина англашнладиган, фаҳмлаб олинади1 ан бўлакдир."



Download 251.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling