O‘zbek tilining izohli lug‘ati
Download 251.86 Kb.
|
Semaaiologiya shpargalka
5.Arxisemaga izoh bering.
Архисема ҳақидаги тушунча деярли умумий тилшуносликда бир хил. Француз тилшунослари қарашларига асосланган В.Г.Гак: “Архисема маълум бир объектлар белгиси, хусусиятини акс эттиради” - деб изоҳ берган.6 Шундан беш йил ўтиб, Л.А.Новиков унинг фикрини тўла такрорлаган ҳолда: “Архисема шундай семаки, маълум турдаги бирликларнинг умумий белгиси (хусусияти) ни акс эттиради,” - дейди.7 Ҳар икки тилшунос ҳам архисемага берган изохдарида референтлар учун “умумий бўлган белги (хусусият) ни акс эттиради” мазмунини қайд этишган. Референтларнинг тил флктида акс этган умумий белгиси (хусусияти) семадир. Яъни 1|),\иссма семемалар учун умумий бўлган сема ҳисобланади. Шунинг учун ҳам А.Х,ожиев: “...семемалар асосида лексемаларни маьлум семантик майдонларга бирлаштирувчи сема архисема деб аташади” - дегап таърифни берган. С.Ҳ.Мухамедова ҳолат феълларидан қолган ҳамма феълларни ҳаракат архисе- масига эга семантик майдонни таркиб топтиради, деб қарайди.5 Лекин бу унча тўғри эмас. У эътиборда тутган феъллар ичида нутқ феъллари, сезги феъллари, мушоҳада фсьллари кабилар ҳам борки, улар алоҳида семантик майдон сифатида қаралмай иложи йўқ. Семантик майдон нуктаи назардан караганда, уларда умуман ҳаракат семаси эътиборга олинмайди. Шундан билиш мумкинки, бир архисема билан бирлашувчи семантик майдоннинг ҳажмини аниқлаш ўзига хос мураккабликка эга. Бу мураккабликии М.Филип: “...бу архисема, гснетик сема сифатидаги барча бирликларга тааллуклидир” - деган эди.6 Ҳатто Б.Қ.Қурбонова ўзининг номзодлик диссертацияси авторефератида “...катак лексемаси ‘товуқ’ архисемаси... билан ассоциатив боғланади” деб кўрсатган.1 Маълумки, архисема лсксема семемасининг бошқа ссмемалар билан бир семантик майдонга киришини билдиради. Бунинг устига товуқ сўзи архисема ҳам, сема ҳам бўла олмайди. Унинг ўзи, яъни товуқ лексема бўлиб, семемаси бир неча семадан иборат ва бу ссмема бошка семемалар билан бир архисема асосида бир семантик майдонга киради.Кўрдикки, архисема бир семантик майдонга мансуб лексе-малар семемаси учун умумий бўлган, уларни ўзаро бирлаштирувчи семадир. У лексемаларни ягона семантик турга бирлаштиради. Download 251.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling