O‘zbek tilining izohli lug‘ati


Arxisema va integral semaga qiyosiy izoh bering


Download 251.86 Kb.
bet3/22
Sana24.12.2022
Hajmi251.86 Kb.
#1053057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Semaaiologiya shpargalka

4.Arxisema va integral semaga qiyosiy izoh bering.
Р.Расулов ‘ҳолат’ архисемасига кўра бир семантик майдонга
кирган феълларни тўққиз семантик майдончага ажратади ва бу
майдончаларнинг ҳар бири ‘давомий,’ ‘ҳаракат натижаси бўлган’,
‘ижро ҳолати’, ‘ҳаракат ҳолати’, ‘кўникма’, ‘образли’, ‘биологик’,
‘физиологик’, ‘психологик’ интеграл семаларининг бири остида
бирлашишларини кўрсагади.1 Бундай мисолларни бошқа тилшу-
носларнинг ишларидан ҳам олиб кўрсатиш мумкин. Масалан,
И.Қ.Қўчқортоев нутқ феълларининг саккиз,1 2 Т.Т.Мусаев сезги
феълларининг беш3 кичик семантик майдончаларга бўлиниши ва
бу кичик семантик майдончаларнинг ҳар бирига мансуб феъллар ўз
доирасида муайян интеграл сема асосида бирлашишларини таҳлил
қилиб берган. Маълум бўлдики, интеграл сема ягона архисемага
эга семемали лексемаларнинг семантик майдони таркибидаги
кичик семантик майдончасига мансуб лексемалар семемалари учун
умумий бўлади. У иерархик тартибга кўра иккинчи ўринда туради.4
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, муайян бир мазмундаги сема
жуда кўп турли-туман лексемалар семемасида учраши мумкин.
Мана шундай семали семемага эга лексемаларни умумлаштириб,
бир семантик майдонга мансуб мазкур сема уларнинг архисемаси
деб бўлмайди. Масалан, Б.Қ.Қурбонова ‘макон’ семаси бўлган ер,
жой, ўрин, макон, худуд, даргоҳ ва ҳ. лексемаларни, ‘маълум
томон’ семаси бўлган тараф, ён, томон, ёқ, шарқ, гарб, шимол,
жануб ва ҳ. лексемаларни қайд этиб, уларнинг ҳаммасидаги
семемада ‘локал’ семаси мавжудлигини таъкидлайди, лекин у жуда
тўғри ёндашиб, ўша лексемалар архисемаси ‘локал’ сема демайди.
‘Локал’ семани ўша лексемалар семемасининг семаларидан бири
сифатида кўрсатади.5 Чунки архисема тур учун умумий сема
бўлиб, интеграл сема шу тур ичидаги гуруҳлар учун умумий
семадир. Юқоридаги мисолда ‘макон’ ва ‘маълум томон’ семалари
интеграл ҳисобланади. ‘Локал’ семаси турли архисема ва турли
интеграл семали семемаларда учрайверипш мумкин. Бундай ҳолда
у архисеманинг ҳам, интеграл семанинг ҳам мақомини олмайди.Кўринадики, интсграл сема маълум семантик майдондаги
семантик гуруҳ (майдонча) га мансуб лексемаларнинг семемаси
учун умумий бўлган, уларни ўзаро бирлаштириб турувчи сема деб
каралади.

Download 251.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling