O‘zbek tilining izohli lug‘ati
Giperonim va giponim nima?
Download 251.86 Kb.
|
Semaaiologiya shpargalka
8.Giperonim va giponim nima?
Гипероним ва гипонимлар. Кейинги ўн йилликларда лексе-малар гуруҳини семантик тадқиқ этишнинг яна бир усули ишлаб чиқилди. Бунда гипероним деб қаралган лекссмалар билан гипоним деб номланган лексемалар ўртасидаги семантик муносабат ўрга- нилади. Гипонимлар семемаси бир турда бўлиб, улар гиперонимга тегишлилиги билан характерланади. Масалан, дарахт лексемаси гипероним деб каралса, қайин, тол, терак, бақатерак, мажнунтол, арча, ўрик, олма лексемалари гипоним сифатида у билан алоқада бўлади.3 М.Б.Абдиев ҳам ўзининг докторлик диссерта- цияси авторефератида худди шунга ўхшаш полос гипероними учун гилам, шолча, намат, поёндоз каби шпонимларни келтиради.1 Келтирилган тйин, тол, терак, бақатерак, мажнунтол, арча, ўрик, олма каби лексема семемалари учун умумий сема ‘дарахт’ бўлиб, гилам, шолча, намат, поёндоз каби лексема семемалари учун умумий сема ‘полос’дир. Бу жиҳатдан дарахт ва полос семалари архисема моҳиятини беради. Лекин бу умумий семалар архиссмадан тубдан фарқ қилади. У: 1)саноқли лексема ссмема- лари учунгина умумий бўлгаи. Архисема бутун бир семантик майдонга мансуб лексемалар семемалари учун умумий бўлади; 2)сема гипероним бўлган лексема семемаси билан бир хил. Архисема ҳеч қандай лексема семемаси ҳолида ифода топмайди. Ҳар бир гипоним ўрнида шу гипоним оид бўлган гипероним лексема нутқ вазиятига кўра қўлланаверади. Архисема остида бир семантик майдонга кирган лексема ўринда ҳеч қандай лексемани бериб бўлмайди, нутқ вазияти уни юзага келтирмайди. Яъни гипопимлар умумий семасига кўра гипероним билан бирлашади.1 2 Демак, гипоним бўлган лексемалар семемаси умумий семага эгалиги ҳолда, у гипероним лексема семемасига тснг кслади. Гипероним ўз таркибига кирган ҳар бир гипонимнинг ўрнида нутқ вазиятига кўра қўллапа олади. Тил бойлигини семантик майдонларга ажратиш ва уни кичик майдоиларга алфатиб, ксйин ҳар бир лсксема семемасини ўрганиш учун архисема, интеграл сема, потенциал семаларга суяниш қўл келади. Терминологияни ўрганиш учун уларни жинс-турларга ажратиш зарурияти туғилади. Бунда гипоним ва гипероним муносабатларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир Download 251.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling