O‘zbek tilining izohli lug‘ati
Download 251.86 Kb.
|
Semaaiologiya shpargalka
6.Differensial sema nima?
Дифференциал сема семаларнинг иерархик тартибида учинчи ўринда қаралади. Узаро алоқадор семеманинг бир-биридан ажра- лиши дифферснциал сема асосида бўлади.1 Шунинг учун бу се- мани айрим тилшунослар фарқловчи сема деб ҳам атайдилар ва “ фарқловчи семалар деб икки лексемани бир-биридан фарқлайдиган семаларга айтилади” - деб таърифлайдилар.1 2 Берилган таъриф тў1 - ри, лекин услубан чала жумла тузилган. Дифференциал сема икки лексемани эмас, икки лексема семемасини бир-биридан фарқлайди. Масалан, новча ва дароз лексемалари семемасига эътибор берай- лик. Новча лексемасининг семемаси ‘бўйи’ ‘меъсридан’ ‘нисбатан баланд’ семаларига, дароз лексемасининг семемаси ‘бўйи’ ‘меъё- ридан’ ‘ўхшовсиз ортиқ’ семаларига эга. Маълумки, улар семема- сининг архисема ва интеграл семаси бир хил. Яна уларнинг бирида ‘нисбатан баланд’, иккинчисида ‘ўхшовсиз ортиқ’ каби семалар бор. Улар ўзаро фарқ килади. Мана шу фарққа кўра лексемалар семемаси ўзига хос эканлиги кўринади. Шулардан келиб чиқиб, В.Г.Гак: “Дифференциал сема мавжуд ҳолатига кўра, сўзларнинг лексик-ссмантик гуруҳ ичида ўз ҳажмини, ўзига хослигини бел- гилаб, маъноси асосини ташкил қилади” - деган таърифини илгари сурган.3 Яъни сўзларнинг семемаси ҳажми, ўзига хослиги шу диффсренциал сема асосида белгиланади. Сўзлардаги семеманинг эмоционал-экспрессивлиги ва услубийлиги ҳам шу дифференциап сема орқали юзага чиқади. Масалан, дароз лексемаси семемасида эмоционаллик бор. Бу эмоционаллик унинг дифференциал семаси ‘ўхшовсиз ортик’ ифодаси орқали юзага чиққан. Дифференциал сема лексема семемасининг кайси туркумга мансублигини белгиловчи асосий восита ҳам деган фикрга бор- маслик керак. Тўғри, сифат ва равиш туркумига мансуб лексемалар семемаси туркумини диффереициал сема белгилайди. Масалан, гоқоридаги новча ва дароз сифатларининг туркуми улар семемасидаги ‘нисбатан баланд’ ва ‘ўхшовсиз ортик’ семалари орқалибслгиланган. Бу семалар сифатлар семемасининг дифференциал се- малари эди. От ва феълларда бу ҳолат кузатилмайди. Масалан, стул лексемаси от туркумига мансуб бўлиб, унинг семсмаси ‘тўрт оёқли’ ‘юзали’ ‘суянчиқли’ ‘мсбель’ семаларига эга. Унинг турку- мини ‘мебель’ семаси белгилайди. У эса архисемадир. Феъл тур- кумига оид келмоқ лексемаси семемасига эътибор берайлик. У ‘нутқ қарагилган’ ‘жойга’ ‘йўналмоқ’ семаларига эга бўлиб, улар- дан охиргиси фсълга хос туркумни белгилаяпти. Бу сема ҳам феъл семемасида архисемадир. Яъни дифференциал сема от ва феъл- ларда туркум белгиламайди. Олмош ва сонларда ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Кўринадики, диффсренциал сема майдондаги ҳар бир лексема семсмасининг чегарасини, бошқа семемалардан фарқини, ўзига хослигини, хусусиятини кўрсатиб бсради. Download 251.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling