O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
Замонавий компаниянинг бозордаги фаолият самарадорлигини баҳолаш
иш активлиги таҳлили унинг молиявий ҳолатини ўрганиш, стратегик режа ва
ривожланиш истиқболларини шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади.
Айланиш коэффициенти ва унинг даврийлигини ўзгариши корхона
фаолиятига сезиларли таъсир этувчи бирликлар ҳисобланади.
Иш активлигини оширишда таъсир этувчи бирликлар қаторига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
-иш активлигини ўсишида айланиш тезлиги сотишдан олинган тушум
сумасининг ўзгаришига боғлиқ.Тушум қанчалик юқори бўлса активларнинг
айланувчанлиги шунчалик тез бўлади. Бу уларнинг харакатланиши ва
янгиланиши бош омилидир;
-иш активлигини ортишида нафақат сотиш ҳажмининг ўсишига балки у
билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, тижорат фаолияти ва бошқарув
харажатларини ҳам ошиши кузатилади. Шу сабабли, иш активлигини оширишда
бошқарувнинг қуйи бўғинларидаги харажатларни мақсадли бошқариш муҳим
аҳамият қаратиш лозим;
-иш активлигини ортиши ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида иш
циклининг давомийлигига ҳам таъсир этади. Яъни, иш активлигини ўсиши
таъминот, ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятининг даврийлигини тезлашишига
олиб келади. Бу эса таҳлилий муддатда айланишлар сонини янада ошириш
имконини беради.
Корхона иш активлигини оширишнинг муҳим тадбирлари:
-маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини оптималлигини
таҳминлаш;
-пухта ўйланган молиявий режа асосида иш олиб бориш;
-активларнинг
айланувчанлигини
ўстириш
юзасидан
ҳисоб-
китобларнинг энг замонавий шаклларига ўтиш;
-активлар, маҳсулот(товар, иш ва хизамт)ларни баҳолашни мақбул
сиёсатини юритиш;
-маркетинг тадқиқотлари таъсирчанлигини ошириш;
-инвестицион жозибадорлик негизида маблағлар харакатчанлигини
жадаллаштиришнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланиш ва.ҳ.к.
Иш активлиги таҳлил қилиш сифат ва миқдор кўрсаткичларда
баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |